Бухорода Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайлови қизғин паллага кирди. Сайловчилар ўзлари муносиб деб билган номзодларга овоз бериш жараёнларида фаол иштирок этмоқда.

Бухоро шаҳридаги 65-сайлов участкасида 2297 нафар сайловчи иштирок этиши кутилган. Сайловчилар номзодлар ва партияларни илгари сурган ғояларини ўрганиб, ўзлари истаган номзод ёки партияга овоз бермоқда.

– Бу йилги сайловлар янгиланган Конституциямизда белгилаб берилган ижтимоий-сиёсий муҳитда ўтмоқда, – дейди Бухоро давлат педагогика институти ректори Баҳодир Маъмуров. – Сайловлар ривожланган давлатлардаги каби илк бор аралаш сайлов тизими  асосида ўтказилмоқда. Овоз бериш ҳуқуқи, тенглиги ва эркинлиги қонун билан кафолатланган. Эътиборли жиҳати, сайловчи учун номзодларнинг ҳар бири билан яқиндан танишиб олиш, улар тўғрисида тўлиқ маълумотга эга бўлиш мақсадида дунё стандартларига жавоб берадиган “е-saylov” электрон платформаси ташкил этилиб, унда барча маълумотлар жойлаштирилган. Назаримда бу йилги сайловларни ўтказишда Марказий сайлов комиссияси ҳамда сиёсий партиялар креатив ёндашувлигига гувоҳ бўлмоқдамиз. Шу ўринда ҳар бир сайловчига қулай шарт-шароит яратилганлиги, жумладан, ногиронлар, беморлар, чет элда бўлиб турган сайловчиларга тарқатма материаллар ўзбек, қорақалпоқ, рус ва инглиз тилларида тайёрланганлиги эътиборни тортади.  

Шу ўринда оммавий ахборот воситалари орқали кузатиб турган юртдошларимизга сайловларга фаол иштирок этиб, мамлакатимизда кечаётган сиёсий жараёнларнинг ҳақиқий иштирокчисига айланишларига чорлаб қоламан.  

Зариф Комилов, ЎзА мухбири.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янгича ёндашувдаги сайлов ижобий натижа беради