Янгиариқда терак плантациялари барпо этилди
Хоразм виоятида Президентимизнинг 2021 йил 30 декабрдаги “Республикада кўкаламзорлаштириш ишларини жадаллаштириш, дарахтлар муҳофазасини янада самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги фармони ижроси доирасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
“Маҳалла” хайрия жамоат фонди Хоразм вилояти бошқаруви ва Янгиариқ туман бўлинмаси ҳамкорлигида "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида ҳар бир маҳаллада терак қаламчалари экилди.

Бу хайрли ташаббусда маҳалла фаоллари, каттаю кичик фаол иштирок этиб, фонд ходимларини хайрли, эзгу ишларини бирдек қўллаб-қувватлади. Мақсад, юртимизни яшилликка буркаб, жаннатмакон масканга айлантиришдир. Умуммиллий лойиҳа доирасидаги ишлар вилоят бўйлаб давом этмоқда.


ЎзА