Янги Тошкент ҳудудида 55 минг томошабинга мўлжалланган замонавий футбол стадиони қурилишига тамал тоши қўйилгани тўғрисидаги хабар дунёга яшин тезлигида тарқалди.

Айниқса, ўқиш, иш, тадбиркорлик ва бошқа юмушлар билан хорижда истиқомат қилаётган юртдошларимиз қалбига бу хабар хуш ёққани бор гап.

Зеро, она-Ватанда, қалб-қўринг боғланган, умрингнинг энг гўзал, такрорланмас дамлари ўтган масканда замонавий меъморчилик ва миллий қадриятлар уйғунлигида экологик тоза, “ақлли бошқарув”га асосланган ФИФАнинг барча талабларига мос равишда замонавий инфратузилмага эга Янги Тошкент стадиони барпо этилиши кимни қувонтирмайди, дейсиз.

Давлатимиз раҳбари Осиёда ягона бўлиши кутилаётган мазкур такрорланмас мажмуанинг қурилишига бағишланган маросимда “Янги Тошкент стадиони учун ҳозир биз қўядиган тамал тоши – бугунги меҳнатимизнинг ва эртанги ғалабаларимизнинг асосидир. Ишонаманки, бу улкан иншоот ёшлар учун илҳом, халқимиз учун ифтихор рамзларидан бири бўлиб, юртимиздаги миллионлаб футбол мухлисларига катта совға бўлади”, дея таъкидлади.

Дарҳақиқат, қиймати 100 миллион долларлик ушбу стадионнинг барпо этилиши мамлакатимизда миллионлар ўйини бўлган футболнинг ривожига беқиёс ҳисса қўшиши билан бир қаторда халқимизнинг маданий ҳаётига янгича руҳиятни олиб киради.

Фарзандим, дилбандим шундай муҳташам майдонларда футболчи бўлиб Ватан шаънини мусобақаларда ҳимоя қилсин, юксак натижаларга эришсин, дегувчи ота-оналар, оилалар сафи кенгаяди. Бундай орзумандлик ва интилиш, ўз навбатида соғлом турмуш тарзига қизиқувчилар кўпайишига, жамиятда соғлом муҳит, яратувчанлик, муваффақиятга эришиш йўлида фидойилик кўрсатаётганлар сафи ортишига замин бўлади. 

Яна бир ўзига хос жиҳат, 2027 йил футбол бўйича 20 ёшгача бўлганлар ўртасида юртимизда ўтказилиши белгиланган Жаҳон чемпионатини қабул қилиши назарда тутилган Янги Тошкент стадионининг ишга туширилиши нафақат футбол, балки мамлакатимизда оммавий ҳаракатга айланиб бораётган ёшлар спортининг келгуси ўн йиллик ривожини таъминлаши кўзда тутилмоқдаки, ушбу саъй-ҳаракатлар халқаро ҳамжамиятнинг Ўзбекистонга ишончи ва ҳурматини оширишга хизмат қилиши билан қадрли.

Эзгу амаллар, улуғ мақсадлар сари ташланган ишончли қадам ҳамиша муваффақиятлар сари бошлайдиган ёруғ йўлларга йўлдош бўлади. 

Бундан 7-8 йил муқаддам давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ватанимиз шарафини халқаро майдонларда муносиб ҳимоя қила оладиган маҳоратли спортчиларни тайёрлашнинг янгича тизими – "Беш ташаббус олимпиадаси" спорт ўйинлари йўлга қўйилгани натижасида ёшларни жисмоний тарбия ва спорт билан қамраб олиш кўрсаткичи йилдан-йилга ортиб бормоқда. Биргина жорий йилнинг 9 ойи якунларига кўра, 6 миллион 600 минг нафар ёки 78 фоиз ёшлар оммавий спорт тадбирлари билан қамраб олинди.

Айни ҳаракат олий ўқув юртлари, маҳаллалар, ташкилот ва идоралар доирасида ҳам кенг жорий этилиши натижасида юртимизда “Беш ташаббус олимпиадаси” спорт ўйинлари оммавий халқ ҳаракатига айланди. Бу одамлар орасида саломатликни мустаҳкамлаш, соғлом турмуш тарзи тамойилларига амал қилиш кўникмасини шакллантиришга етарли шароит яратмоқда.

Жорий йилнинг сентябрь ойида Президентимиз Шавкат Мирзиёев ФИФА раҳбари Жанни Инфантинони қабул қилган чоғида халқаро спорт ташкилоти раҳбари мамлакатимизда футболга эътибор, яратилаётган инфратузилма, бошқариш тизимидаги ислоҳотларни эътироф этган эди.

Янги Тошкент ҳудудида 55 минг томошабинни сиғдира оладиган замонавий стадион ва унинг тизимида барпо этиладиган инфратузилмалар Янги Ўзбекистон спортининг қиёфасинигина эмас, унинг натижадорлигига ижобий таъсир кўрсатади.

Тўлқин Рўзиев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги Тошкент стадиони – эртанги ғалабаларимиз асоси