Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги ўтган йилларда давлатни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг энг муҳим нуқталаридан бири сифатида тараққий этиб, ўзининг янги босқичига кўтарилди.

Бугун бозорларимизга етказиб берилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда нафақат деҳқон ва фермерлар, балки аҳолининг ҳам ҳиссаси ортиб бормоқда. Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига ажратилган майдонлардан самарали фойдаланиш, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, қишлоқ аҳолисининг бандлиги ва турмуш даражасини ошириш борасидаги тизимли ишлар самарасида томорқа кўпчилик юртдошларимизнинг асосий даромад манбаига айланди.

Ҳозирда юртимизда 5,5 миллиондан ортиқ томорқачилар бўлиб, улар 508 минг гектар ерда деҳқончилик қилмоқда. Картошканинг 84 фоизи, сабзавот маҳсулотларининг 71 фоизи, полиз, узум ва меваларнинг 55-60 фоизи, чорвачилик маҳсулотларининг 94 фоизидан ортиғи аҳоли ҳиссасига тўғри келмоқда.

Томорқада деҳқончиликни бошлаган инсон тажриба камлиги сабаб бирданига юқори ҳосил ва даромад олиши қийин. Аммо ҳудудларда томорқа билан ишлайдиган, аҳолига моддий ресурсларни етказиб берадиган, молиялаштирадиган ва экин экишни назорат қиладиган тизим яратилиб, «Томорқа хизмати» МЧЖлар фаолиятининг йўлга қўйилиши аҳолига қулай бўлди.

2018 йилда синов тариқасида ташкил этилган «Томорқа хизмати» корхоналарига йил сайин талаб ортиб бораётгани ҳам шу важдан. 2021 йил 16 декабрда қабул қилинган «Томорқалардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, шунингдек, аҳолининг тадбиркорлик ташаббусларини молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарори билан юртимизда 1457 та «Томорқа хизмати» МЧЖлар фаолияти йўлга қўйилди.

Бундай корхоналар иш бошлаган илк куниданоқ аҳолига кўмакчи бўлиб, одамларнинг томорқаларга экин экиш, олинган ҳосилни харидорга етказгунига қадар уларга кўмакдош бўлиб келмоқда. Жойларда аҳоли томорқа ерларини шудгорлаш, хонадонларга ихчам иссиқхона қуриб бериш, эчки, қўй, парранда, асалари уялари, қуён етказиб бериш шунингдек, аҳоли томорқаларида етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини бозорга сотиш билан «Томорқа хизмати» корхоналари шуғулланмоқда.

Аниқ маълумотларга тўхталадиган бўлсак, жорий йилнинг биринчи чорак давомида»Томорқа хизмати» МЧЖлар томонидан 49,2 минг аҳоли хонадонинг ерлари шудгорланди, аҳоли томорқаларига 304 тонна уруғлик етказиб берилди, 4,7 млн. дона мевали кўчат етказиб берилди ҳамда 14,2 минг хонадонга пиёз ва саримсоқпиёз уруғлари етказиб берилди ҳамда экишига кўмаклашилди. Шунингдек, 10,7 минг хонадонга ихчам иссиқхона қуриб берилиб, 638 хонадонга асалари уялари, 980 та хонадонга қуён, 1200 та хонадонга курка, 8750 та хонадонга парранда, 299 та хонадонга эчки, 4870 та хонадонга қорамол ва қўй етказиб берилди.

Ўз навбатида, халққа хизмат қилиб, уларнинг мушкулини осон қилаётган бундай корхоналар Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан қўллаб-қувватлаб келинмоқда. Уларнинг моддий-техник базаси мустаҳкамланмоқда. Хусусан, жорий йилнинг биринчи чораки давомида «Томорқа хизмати» корхоналарида мева-сабзавотларни совитиш омборлари, сақлаш, саралаш, қуритиш, қайта ишлаш линиялари ташкил қилиш мақсадида 28,8 миллиард сўм имтиёзли кредит ажратилди. Шунингдек, Жамғарма минг нафардан ортиқ фуқарога 33 миллиарддан кўпроқ кредит маблағлари ажратиши ҳисобига, 162 та туманнинг аҳоли гавжум жойларида 3350 та кичик сиғимли музлаткичга эга бўлган енгил конструкцияли «дала дўконлари» ташкил этилди. Мазкур дўконлар аҳоли томорқаларида етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини одамларга қулай жойларда, арзон нархларда сотишни ташкил қилишга хизмат қилмоқда.

Бу жараёнда томорқаларда етиштирилган маҳсулотларни сақлаш, дўконларга етказиб бериш, мева-сабзавотларни қайта ишлаш цехларини ташкил этиш жараёнларини умумлаштирадиган «Томорқа хизмати» кластерлари фаолиятини йўлга қўйиш давр талабига айланмоқда. Шу боис ўтган йил 32 та «Томорқа хизмати» МЧЖлар негизида ана шундай кластерлар ташкил этилди.

Президентимизнинг 2021 йил 16 декабрдаги «Томорқадан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, шунингдек, аҳолининг тадбиркорлик ташаббусларини молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори бу борада муҳим аҳамият касб этмоқда. Унга кўра 36 та «Томорқа хизмати» МЧЖлар негизида бир нечта фаолият турини ўзида қамраб олган томорқа хизмати кластерини ташкил этиш бўйича вилоят ҳокимликлари билан биргаликда «Йўл хариталар» ишлаб чиқилди.
 
Шу мақсадда Кенгаш ҳузуридаги Жамғармадан 180 миллиард сўм кредит ажратиш белгиланган бўлиб, биринчи босқичда 10 та томорқа хизмати кластерларига 23 миллиард сўм ажратилди. Ўтган асрда пайдо бўлган кластер усулида ишларни ташкил этиш вақт ўтиши билан корхоналар ўртасида рақобат муҳитини яратиб, аҳолининг турмуш даражаси ўсишига хизмат қила бошлади.

Юртимизда кластерлар фаолиятининг йўлга қўйилиши фуқароларга қатор қулайликлар яратмоқда. Корхона-кластерлар ҳар бири 12-15 минг хонадон билан шартнома тузиб, деҳқон хўжаликлари ва аҳоли томорқаларида етиштирилган маҳсулотларнинг ўз истеъмолидан ортган қисмини сотишга кўмаклашиш, сақлаш, қайта ишлаб, ички бозорларда сотиш ҳамда экспортга чиқариш бўйича фуқароларга яқиндан кўмак бермоқда. Бундай корхоналар аҳоли даромадларини ошириш билан бирга, одамларни иш билан таъминлашга ҳисса қўшмоқда. Хусусан, ҳар бир кластерда ўрта ҳисобда40-45, доимий, 400 яқин мавсумий иш ўринлари яратилади.

Навоий вилоятидаги «Нурота томорқа хизмати» МЧЖ бу борада алоҳида аҳамият касб этмоқда. Бу ерда 2021 йилда аҳоли билан 5 мингдан ортиқ шартнома тузилиб, ихчам иссиқхоналар қуриш, тик қудуқлар қазиб бериш, кўчат, уруғликларни етказиб бериш, томорқаларни экин экишга тайёрлаш каби хизматларни кўрсатиб келмоқда. Корхона таркибида кластер ташкил этилгач, фаолияти янада кенгайди. Аҳолига кўрсатиладиган хизмат турлари ўндан ошди. Сутни қабул қилиш пункти, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини саралаш ва қадоқлаш цехи каби йирик лойиҳалар ишга тушди. Ҳозирда 8та ер ости тик қудуғини бурғилаш агрегати, ўнта кимёвий воситалар сепиш ускунаси, олтита мотокултиватордан иборат техника парки мавжуд. Муҳими, кластер ҳудудда янги иш ўринлари яратиб, аҳолига томорқа ишларида яқиндан кўмак бермоқда. «Чуст томорқа хизмати» МЧЖ ҳам кластер тарзида фаолият юритмоқда. Корхона аҳоли хонадонлари ва томорқа ер майдонларига хизмат кўрсатиш учун ўнга яқин автомобиль, йигирмага яқин мини трактор, мотокултиватор, ҳайдаш, ишлов бериш учун мотокултиватор каби техникалар, 3600 тонна маҳсулотни саралаш, қуритиш ва қадоқлаш цехи, 1000 тоннали музлатгичли омборхона, инкубатор, молхона, сут қабул қилиш ва қайта ишлаш пункти барпо этди.

Аҳоли даромадини ошириш мақсадида маҳалла фуқаролар йиғинларининг ўзига хос хусусиятлари ва имкониятлари асосида 70 та маҳалла фуқаролар йиғинининг ўсиш нуқталари аниқланиб, ихтисослаштириш бўйича дастур ишлаб чиқилди. Жумладан, саккизта маҳалла боғдорчилик, ўттиз тўрттаси иссиқхона, сабзавот, уруғчилик ва гулчиликни ривожлантириш, олтита маҳалла фуқаролар йиғинида паррандачилик ва чорвачилик, ўн иккитаси хизмат кўрсатиш йўналишига мослаштирилди.

Аҳоли хонадонлари ва томорқа ер эгаларига келгусида янада қулайлик яратиш мақсадида фаолияти кенгайтирилиб, аҳолининг даромадсиз қатламини даромадга олиб чиқиш учун барча имкониятлар ишга солинади. Мисол учун, 2021 йилда юзга яқин хонадонга 542 бош йирик ва майда туёқли ҳайвон етказиб берилди. Шу тариқа аҳоли хонадонлари билан 2380 та шартнома имзоланиб, 2200 хонадонга 20 тонна сут маҳсулоти қабул қилинган. 70 нафар фуқаролардан 15 тонна гўшт маҳсулотлари сотиб олинган.

Ҳозирда «Томорқа хизмати» МЧЖлар мавжуд имкониятлардан фойдаланиб, аҳоли томорқаларида етиштирилган ҳамда кластерлар томонидан қайта ишланган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ички бозорларимиздан ташқари, хорижга экспорт қилишга эришмоқда. Хусусан, жорий йилнинг биринчи чорагида ўндан зиёд «Томорқа хизмати» корхоналари 3,1 миллион долларлик 3 минг тонна маҳсулотни Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон, Афғонистон, Россия, Украина, Германия, Саудия Арабистони, Эрон, Покистон, Малайзия каби давлатларга экспорт қилди. Самарқанд вилоятидаги “Chelak tomorqa xizmati” МЧЖ, Қашқадарё вилоятидаги “Koʼhna voha tomorqa xizmati” МЧЖ, Жиззах вилоятидаги "Paxtakor gold tomorqa«МЧЖ, Навоий вилоятидаги “Xatirchi tomorqa export” МЧЖ, Сурхондарё вилоятидаги “Surxon bahor tomorqa xizmati“ МЧЖ, Хоразм вилоятидаги ”Qoʼshkoʼpir tamorqa xizmat" МЧЖ корхоналари бу борада пешқадамлик қилмоқда.
 
Элмурод МАМАРАҲИМОВ,
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши бўлим бошлиғи

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги тизим — замонавий ёндашув