Маҳалла фуқаролар йиғинларида ҳудудда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари лавозими жорий этилди. Улар зиммасига қўйилган вазифаларга яраша ваколат, имконият ва имтиёзлар берилди. Ва албатта, бу вазифаларни бажара олиш қобилиятига эга, тажрибали мутахассислар янги ишга тайинланди.

Ўтган бир йил янги тизим учун ҳам, бу вазифада ишлаганлар учун ҳам синовли кечди. Кўп вазифалар ёрдамчи зиммасида бўлса, маҳалла оқсоқоли нима иш қилади, деган гап-сўзлар ҳам қулоққа чалинди. Аммо йил давомида маҳалладаги ҳар бир ходимнинг, жумладан, ёрдамчининг ҳам вазифаси аён бўлиб, унинг натижаси ҳудуд аҳолиси ҳаётида ўз аксини топа бошлади. Самарқанд вилоятида ҳам иқтисодий комплекс таркибига кирувчи ташкилотларда асосан, раҳбарлик лавозимларида ишлаб келган ходимлар орасидан сараланган 1126  нафар ходим маҳаллаларда ҳоким ёрдамчилигига тайинланди.  

Ёрдамчилар томонидан биринчи навбатда вилоятдаги хонадонлар хатловдан ўтказилиб, қайси оилага қай тартибда ёрдам кўрсатиш, ишсизлар бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни ривожлантириш, ночор оилаларни камбағалликдан чиқариш чоралари белгиланди. Ҳар бир маҳалла бўйича “йўл харита”лари ишлаб чиқилди.

– Биринчи босқичда, ҳоким ёрдамчилари томонидан маҳаллалардаги 741,5 минг хонадон хатловдан ўтказилиб, ижтимоий-иқтисодий аҳволига кўра тўрт тоифага ажратилди, – дейди Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи Бахриёр Рофеев. – Яъни, биринчи тоифага даромади кам, ишсиз аъзолари бўлган, ўз ишини бошлашга қизиқиши катта, шунингдек, даромад топишга, касб ўрганишга ҳаракат қилаётган хонадонлар киритилди. Доимий даромадга эга, қўшимча даромад топиш истаги бор хонадон иккинчи тоифада қайд этилди. Ногиронлиги ва касал аъзолари бўлган, боқувчисини йўқотган ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож хонадонлар учинчи, иқтисодий аҳволи яхши ва ўзига тўқ оилалар тўртинчи тоифада белгилаб олинди. Шу ва бошқа омиллаш асосида аҳолининг касб-ҳунарга ўқиш, тадбиркорлик билан шуғулланиш, кредит олиш ва бошқа истаклари ўрганилди. Бу масалаларни ҳал этиш учун ҳоким ёрдамчиларига 1,2 триллион сўм миқдорида молиявий манбалар шакллантириб берилди.

[gallery-10388]

Шу билан бирга, хатлов давомида 298 маҳалла чорвачилик, 264 маҳалла деҳқончилик (иссиқхона), 123 маҳалла боғдорчилик, 10 маҳалла ҳунармандчилик, 34 маҳалла кичик ишлаб чиқариш, 331 маҳалла савдо ва хизмат кўрсатишга ихтисослашганлиги аниқланди. Ҳоким ёрдамчиларига яратиб берилган шароит ва молиявий дастаклар қисқа даврда, уларга маҳалла аҳли билан ижобий муносабат ўрнатиш имконини бериб, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, уларнинг бандлигини таъминлаш ва тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш борасидаги ишлари натижадорлигини оширди. Натижада йил давомида 118,1 минг нафар аҳоли доимий ва мавсумий ишга жойлаштирилди, 172,8 минг нафари ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтди, 13,1 минг киши якка тартибдаги тадбиркорликка ва 12,9 минг нафари ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилинди, 36,9 минг нафар фуқарога ижара асосида ер ажратилди.

Оилавий тадбиркорлик дастури доирасида ҳоким ёрдамчилари тавсияномалари асосида 40,2 мингта лойиҳа учун 902 миллиард сўмлик кредит ажратилди. Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш, уларга меҳнат қуроллари ва асбоб-ускуналар олиб бериш мақсадида 7,3 минг нафар ишсиз фуқарога 19,5 миллиард сўмлик субсидия берилди. 27 минг нафар фуқаро касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқишга йўналтирилди. Уларнинг кўпчилиги “Ишга марҳамат” мономарказлари ва бошқа нодавлат таълим муассасаларида ўқиди.

Ёрдамчилар томонидан 3,5 мингта “маҳаллабай” микролойиҳалар шакллантирилди ва уларнинг барчаси ишга туширилиб, 16,6 мингта иш ўрни яратилди. Маҳаллаларда 10,6 мингта юридик ва 12,9 мингта якка тартибдаги тадбиркорлик субъекти давлат рўйхатидан ўтказилди. Хатлов давомида аниқланган, белгиланган тартибда рўйхатдан ўтмасдан фаолият юритиб келаётган 1,8 мингдан ортиқ тадбиркорлик субъекти аниқланиб, солиқ органлари билан биргаликда уларнинг фаолиятини легаллаштириш чоралари кўрилмоқда.

Бундан ташқари, аҳоли турмуш шароитини яхшилаш мақсадида ҳоким ёрдамчилари ташаббуси билан маҳаллаларда замон талабларига мос инфратузилма яратишга ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Бу каби ишларнинг самараси, аҳоли даромадларининг ўзгаришини аниқлаш мақсадида ўтказилган кузатувлар шуни кўрсатдики, ёрдам кўрсатилган оилаларнинг деярли барчаси ҳаётида ўзгариш бўлган, даромади ошган.

Президентимиз раислигида 25 январь куни ўтказилган камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда кичик бизнесни ривожлантиришга қўшимча шароитлар яратиш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилишида камбағалликни қисқартириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш бўйича 2023 йил учун режалар муҳокама қилинди. Бу борада ҳоким ёрдамчилари олдида турган вазифалар ҳам алоҳида қайд этилди.

– Бу йил олдимизга жуда катта вазифалар қўйганмиз, – дея сўзида давом этада Б.Рофеев. – Видеоселекторда ҳам давлатимиз раҳбари томонидан ҳар бир масала атрофлича муҳокама қилиниб, вазифалар аниқ белгилаб берилди. Жорий йилда вилоятимизда 190 минг нафар фуқарони ўзини-ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатга олиш, 13 минг нафарини ҳунармадчиликка жалб қилиш чоралари кўрилади. Аҳолини тадбиркорликка йўналиштириш ва ўзини ўзи банд қилиши учун оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида 40 мингга яқин лойиҳага 10 триллион сўмлик имтиёзли кредитлар ҳамда 10 мингга яқин ишсиз фуқароларга 41 миллиард сўмлик субсидиялар ажратилади. Бунда, жорий йилдан туман ва шаҳарларнинг беш тоифага бўлингани эътиборга олинади. Тўртинчи тоифадаги (жозибадорлиги етарли бўлмаган) Каттақўрғон, Нуробод, Пахтачи, Пайариқ туманлари ҳамда бешинчи тоифадаги (шароити оғир) Қўшработ туманига алоҳида эътибор қаратилади.

Инвестиция дастурига киритилмаган ва ҳоким ёрдамчилари томонидан шакллантирилган 4 мингга яқин маҳаллабай микролойиҳалари асосида 19 мингдан ортиқ янги иш ўринлари яратилади. Амалга оширилган ишлар натижасида 2023 йилда маҳаллаларда 11,9 мингта юридик ва 20,7 мингта якка тартибдаги тадбиркорлик субъектлари давлат рўйхатидан ўтказилади. Биринчи чорак давомида маҳаллаларда қайтадан “хонадонбай” хатлов ишлари олиб борилади ва ўрганиш натижалари “Онлайн маҳалла” платформасида қайд этилади. “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” даги ҳар бир оиланинг иқтисодий аҳволи ўрганилиб, ўрганиш натижаларига кўра даромади камбағаллик чегарасидан паст деб топилган оилалар “камбағалликдан чиқариш” модулига киритилади. Ҳар бир оила билан “индивидуал дастур” ва “ижтимоий шартнома” асосида иш ташкил этилади.

Ижара асосида ажратилган ерлардан олинаётган ҳосилни статистика ҳисоботларида тўғри акс эттириш, аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабини қондирилиши ҳамда бу йўналишда аҳоли олаётган даромадлар ҳисобини кузатиб бориш мақсадида, ҳоким ёрдамчиларига йил давомида ер майдонларидан фойдаланиш юзасидан мониторинг юритилади. Ихтисослашган маҳаллаларга яқин ҳудудларда 44 та микромарказлар ташкил этилади. Бунинг учун ҳоким ёрдамчилари томонидан биринчи чорак давомида маҳаллаларда бўш турган бино ва ер майдонлари аниқланиб, аукцион савдоларига чиқариш билан боғлиқ ишлар ташкиллаштирилади ҳамда ғолиб бўлган тадбиркорларга лойиҳаларни амалга оширишга кўмаклашилади.

Умуман, бир йиллик тажриба асосида бу йил ҳоким ёрдамчилари томонидан маҳаллаларда олиб борилаётган ишлар кўлами кенгаяди ва бу албатта, самарадорлик ошишига ёрдам беради. Муҳими, ҳудудларда аҳоли турмуш тарзида ижобий ўзгаришлар бўлади.

Ғ.ҲАСАНОВ,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги тизим самара берди: ҳоким ёрдамчилари ўз ишини давом эттиради