Тикувчи, этикдўз, заргар, новвой, дурадгор, сартарошлар бунга яққол мисол.

Орамизда меҳнат шартномаси, доимий иш ҳақига эга бўлмаса ҳам у ёки бу меҳнат билан шуғулланиб, даромад топадиганлар кўпчиликни ташкил этади. Тикувчи, этикдўз, заргар, новвой, дурадгор, сартарошлар бунга яққол мисол.

Ёки интернет орқали дизайнерлик, таржимонлик, дастурлаш, реклама, репетиторлик каби хизматларни кўрсатаётганлар ҳам талайгина.

Агар вақтинчалик меҳнат гувоҳномасига эга бўлмаса, яқингача уларнинг фаолияти ҳеч қаерда қайд этилган эмас эди. Бу бугун аҳамиятли бўлмаслиги мумкин, бироқ эртага муаммо бўлиши аниқ. Чунки пенсия олиш учун меҳнат стажи талаб этилади. Аммо у бўлмаса-чи? Мана, муаммо нимада.

2020 йил 1 июлдан ўзини ўзи банд қилган шахсларни рўйхатга олиш ҳам, ҳисобини юритиш ҳам бир мунча соддалаштирилди. Бу ҳақда “Янги технологиялар” илмий-ахборот маркази мутахассиси Наврўзбек АҲМЕДОВ қуйидагиларни сўзлаб берди.

– Янги тартибга кўра, ўзини ўзини банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтганлар меҳнат стажига эга бўлади ва келгусида уларга пенсия ҳисобланади. Табиийки, бу яхши имконият ва ҳар томонлама қулайлик. Шу боис ўзини ўзи банд қилган юртдошларимизда қизиқиш ва интилиш ҳам шунга яраша тобора ортиб бормоқда.

Рўйхатдан ўтганларнинг умумий сони бўйича ҳудудлар кесимида Самарқанд вилояти етакчилик қилмоқда. Вилоятдаги кўрсаткич жорий йил 12 август ҳолатига кўра, 34 минг 621 нафарни ташкил этяпти.

26 минг 16 нафар ўзини ўзи банд қилган фуқаро эса Наманган вилояти ҳиссасига тўғри келади. Бу рақам пешқадамликнинг иккинчи поғонасини забт этиб турибди. Кейинги ўринларда Тошкент шаҳри 25 минг 452 нафар, Бухоро вилояти 22 минг 174 нафар, Фарғона вилояти 20 минг 414 нафар кўрсаткич билан фаоллик кўрсатмоқда.

Умуман, айни вақтга қадар ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтганларнинг умумий сони 241 минг 137 нафарга етди.

Айтиш жоиз, ўзини ўзи банд қилишнинг афзалликлари кўп. Масалан, ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг меҳнат фаолияти натижасида олинган даромадлари жисмоний шахслар жами даромадлари таркибига киритилмайди. Бир йилда бир марта ижтимоий солиқ тўлаш кифоя. Бу 2020 йил учун энг камида 111 минг 500 сўмни ташкил этади.

Ўзини ўзи банд қилган шахслар учун назарда тутилган фаолият турлари билан шуғулланувчи, иштирокчилари сони камида уч нафар бўлган оилавий корхоналар айланмадан солиқни белгиланган миқдордан 50 фоизга камайтирилган ставкада тўлайди.

Ўзини ўзи банд қилган шахс мақомига эга бўлиш учун солиқ органига бориш шарт эмас. SOLIQ мобил иловаси орқали ёки my.soliq.uz порталида рўйхатдан ўтиш етарли.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ЯНГИ ТЕХНОЛОГИЯ: келажагингизни бугундан яратинг!
Технологиялар
16:40 / 12:08:2020