Шимолий кон бошқармасига қарашли 3-ГМЗда йилига 1 миллион тонна олтин таркибли маъданни қайта ишлаш қувватига эга 7-тегирмон блоки ишга туширилди. Эндиликда заводнинг маъданни йиллик қайта ишлаш қуввати 9 миллион тоннадан ошади.

Навоий кон-металлургия комбинатида 2024 йилда Инвестиция дастури доирасида умумий қиймати 1 миллиард АҚШ доллари бўлган 11 та лойиҳа амалга оширилиши режалаштирилган. Шу кунга қадар 363,5 миллион АҚШ долларлик маблағларни ўзлаштиришга эришилди.  

Жумладан, “Кокпатас ва Довгистов олтин конларида маъдан қазиб олиш (III навбати)” инвестицион лойиҳаси ишлаб чиқариш ҳажмини оширишда муҳим аҳамиятга эга бўлиб, унинг умумий қиймати 281,1 миллион АҚШ долларни ташкил этади. Айни пайтда ушбу лойиҳани амалга оширишга қаратилган кенг кўламли ишлар юқори суръатларда давом этмоқда.  

Тегирмон блокининг қурилиш ишлари Зарафшон қурилиш бошқармаси томонидан амалга оширилган бўлса, зарур асбоб-ускуна ва эҳтиёт қисмлар маҳаллийлаштирилиб, комбинатнинг Навоий машинасозлик заводи ҳамда Шимолий кон бошқармаси бўлинмаларида тайёрланди.  

А.Бўриев, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги тегирмон блоки ишга туширилди