Мамлакатимизнинг янги таҳрирдаги Конституцияси олдингига нисбатан 65 фоизга янгиланган.

Олдинги таҳрирда ёшлар манфаатига оид бир норма (56-модда) бўлиб, у ҳам бўлса, ёшлар ташкилоти жамоат бирлашмаси сифатида эътироф этилиши билан боғлиқ эди, холос. 2 та модда (64, 65-моддалар) давлат ва жамият етим ва ота-оналарининг васийлигидан маҳрум бўлган болаларни боқиш, тарбиялаш ва ўқитишни таъминлаши, болаларга бағишланган хайрия фаолиятларни рағбатлантириши, оналик ва болалик давлат томонидан муҳофаза қилинишига доир эди.  

Янги таҳрирдаги Конституциямизда ёшларга оид қатор нормалар ўз ифодасини топган. Алоҳида бир бобнинг (XIV боб) оила, болалар ва ёшлар масаласига бағишлангани юртимизда ёшлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қанчалик эътибор қаратилаётганини кўрсатади.  

Жумладан, ёшлар ҳуқуқлари акс этган алоҳида моддага кўра, давлат ёшларнинг шахсий, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий, экологик ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлайди, уларнинг жамият ва давлат ҳаётида фаол иштирок этишини рағбатлантиради. Шунингдек, давлат ёшларнинг маънавий, интеллектуал, ижодий, жисмоний ва ахлоқий жиҳатдан шаклланиши ҳамда ривожланиши, уларнинг таълим олиш, соғлиғини сақлаш, уй-жой билан таъминлаш, ишга жойлашиш, бандлик ва дам олишга бўлган ҳуқуқларини амалга ошириш учун шарт-шароитлар яратиб бериши белгиланган.      

Яхши биламизки, ўқишни битирган ҳар қандай ёш ишлаши, уйланиши, уйли-жойли бўлиши лозим. Аммо буларнинг барини бирданига ҳал қилиш жуда қийин. Шу боис давлат бу каби масалаларни ўз зиммасига олмоқда. Ёшларнинг ишга жойлашишига, уй-жойга эга бўлишига алоҳида эътибор қаратилади.  

Мухтасар айтганда, янги таҳрирдаги Конституцияда ёшлар манфаатларига доир нормалар кўпайган. Буларнинг барчаси Янги Ўзбекистонда ёшларга берилаётган эътибор намунасидир.  

Мамлакатимизда ёшлар манфаатини ижтимоий, иқтисодий, маданий йўналишда ифодалайдиган жамоат бирлашмалари сони ҳам ортиб бормоқда. Шу билан бирга, сиёсий йўналишда уларнинг манфаатини илгари суриш учун ҳар бир сиёсий партияда ёшлар қаноти ташкил этилган.  

“Адолат” СДП “Ёш адолатчилар” қаноти Тошкент вилояти кенгаши ушбу йўналишда ёш сафдошлари билан турли сиёсий, иқтисодий, маданий, ижтимоий акциялар ташкил этиб, ёшлар таклиф ва муаммоларини партия раҳбар органларига етказиш ва парламентдаги фракцияси ҳамкорлигида ҳимоя қилишга катта эътибор бериб келмоқда.  

Сардор ДАСТИРОВ,  

“Адолат” СДП “Ёш адолатчилар” қаноти  

Тошкент вилояти Кенгаши раиси.  

ЎзА 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги таҳрирдаги Конституцияда ёшлар манфаатига доир нормалар