Андижон вилояти Қўрғонтепа тумани марказидаги  Юксалиш маҳалласи ҳудудида “Барака” савдо мажмуаси барпо этилиб, фойдаланишга топширилди.

Қўрғонтепа тумани ҳокими Алишер Халилов, “Нуроний” уюшмаси вилоят бўлими раҳбари, сенатор Ўктамжон Охунов, меҳнат фахрийлари, тадбиркорлар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида мажмуа очилишига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Унда мамлакатимизнинг ҳудудларида бўлгани каби Андижон вилоятининг шаҳар ва қишлоқларида ҳам қурилиш, бунёдкорлик, аҳолининг турмуш фаровонлигини юксалтиришга қаратилган кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганлиги, хусусан, туман марказида ишга туширилган савдо мажмуаси ана шу йўналишдаги ишларга бир мисол эканлиги таъкидланди. 

Аҳолига янада кенгроқ қулайлик яратиш, савдо хизмати кўрсатиш ва хизмат сифатини юксалтириш мақсадида барпо этилган савдо мажмуасида 114 та савдо дўкони, 250 яқин савдо растаси мавжуд.

Мажмуадаги дўкон ва савдо расталарида сотувчи ҳамда харидорлар учун зарур барча қулайликлар яратилди, мажмуа олдида автомобиллар учун тураргоҳ ишга туширилди. Шунингдек, мажмуа ҳудудида хавфсизликни таъминлаш мақсадида видеокузатув камералари, ёнғиннинг олдини олишга мўлжалланган тизимлар ўрнатилди. 

– Бозоримизда қулай, эмин-эркин савдо қилиш учун барча шароитлар яратилган, – дейди “Барака” савдо мажмуаси раҳбари Акмалжон Маъруфжонов. – Савдо мажмуасидан ўз савдо жойи бўлмаган ёки кўча ва йўлакчаларда савдо қилаётган кўплаб тадбиркор ҳамда савдогарларга жой ажратиб берилди. Уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида олти ой ижара тўлови олинмайдиган бўлди. Президентимизнинг тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш борасидаги ташаббусларидан келиб чиқиб, туманимизда савдо соҳасида иш олиб бораётган тадбиркорларга зарур ёрдамлар кўрсатилмоқда.

Янги савдо мажмуасида ҳозирда 220 та янги иш ўрни яратилган бўлса, мажмуа тўла ишга тушгач эса яна 200 га яқин иш ўрни яратилади.

Ф.Убайдуллаев,

З.Умрзоқов (фото), ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги савдо мажмуаси ишга тушди