Янги қурилган уй можароси...
Жиззах вилояти Ғаллаорол туманида яшовчи фуқаро К.Абдужалиловнинг Ўзбекистон Республикаси бош прокуратураси ишонч телефони орқали қилган мурожаати Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясига келиб тушди.
Ушбу мурожаатда истеъмолчи Чилонзор тумани 23-мавзеда жойлашган “Trans servis idea” МЧЖ томонидан қурилаётган янги кўп қаватли уйлардан бирини сотиб олиш борасида 650 миллион сўмлик шартнома имзолаганлиги, ушбу хонадоннинг барча тўловлари, шунингдек, барча ҳужжатлар расмийлаштирилган бўлса-да, уй ҳалигача топширилмаётганидан норози эканини маълум қилган.
Мазкур ҳолат Федерациянинг Чилонзор туман жамияти томонидан ўрганилиши натижасида, истеъмолчига уй олиб берилишига эришилди.
Ҳурматли истеъмолчи, Агарда сизнинг ҳуқуқларингиз бузилса, 1091 ишонч телефони ва @PotrebitelUz_bot орқали мурожаат қилишингиз мумкин.