Қўқон шаҳрига нисбат берилганда кўҳна ва навқирон деган ибора ишлатилади. Қўқон Буюк ипак йўлидаги қадимий савдо марказларидан бири экани маълум. Навқиронлиги эса янги, замонавий бинолар энг кўп қад ростлаган шаҳар эканидадир.

Янги Ўзбекистон дастуридан “Янги Қўқон” мавзеси деб ном олган собиқ ёғ-мой комбинати ўрнида 84 та 10-16 қаватли уйлар қад ростламоқда. Қурилиши бошланганига ҳали бир йил бўлмади, аммо олди бинолар Ўзбекистон Мустақиллигининг 34 йиллиги арафасида тайёр ҳолатда аҳолига топширилади.

Хўш, “Янги Қўқон”да нималар бўлади?

[gallery-24435]

– Болалар кутубхонаси, ёшлар мажмуаси, кўнгилочар аттракционлар, оилавий дам олиш учун хиёбон ва сайлгоҳ ташкил қилиняпти, – дейди Фарғона вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бошқарма бошлиғи ўринбосари Авазбек Мадаминов. – 1990 ўринли замонавий ихтисослашган мактаб, болалар мактабгача таълим муассасаси қуриляпти, Бу ёнда Қўқон давлат университетининг биноси бўлади. Унинг ёнида эса 5 қаватли автомобиллар тураргоҳи бунёд этиляпти, чунки уй-жой мавзеси ҳудудида машиналар қатнови чекланган. Савдо ва маиший хизмат кўрсатиш мажмуаси ҳам лойиҳадан жой олган. Маълумки Қўқон азалдан савдо ва ишлаб чиқарувчилар шаҳри. Шунинг учун мавзеда 16 ва 10 қаватдан иборат бизнес маркази бинолари жойлашган. 

“Янги Қўқон” мамлакатимизда ипотеканинг янги тизимига асос солмоқда. Яъни бу уйлар ўрнидаги маънан эскирган бинолар бадалини тадбиркор тўлаб сўнг ўрнида қурилиш бошлаётгани йўқ. Уй-жой қурилиши ҳам тадбиркорнинг маблағига бунёд этилмаяпти. У давлат ва банкнинг янги муносабатлари асосида рўёбга чиқмоқда. Энди уйнинг эгаси тадбиркор эмас, унга ер олиш, иморат қуриш харажатларини ўз зиммасига олган давлат шерикчилигидаги банк. Уйларни ҳам банкларнинг ўзлари сотмоқда.

– “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ мижозларга 20 йил бўлиб-бўлиб тўлаш асосидаги имтиёзли кредит асосида кириб яшаш учун тайёр қилиб қурилган уй-жойлар калитларини мустақиллик байрами арафасида топширади, – дейди “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ Қўқон филиали ходими Исломжон Соҳибназаров. – Бу уйлар сифат жиҳатдан Европа меъёрларига мослаштирилган. Уларни нафақат қўқонликлар, балки атроф туманлар аҳолиси ҳам сотиб олиш истагини билдирмоқда. 

“Янги Қўқон” мавзесидаги уй-жойлар, ижтимоий иншоотлар қурилиши ва улардан фойдаланишда қатор ўзига хос томонлари бор. 

– Ўзбекистонда биринчи марта ҳар битта хонадонга ичимлик суви ва техник суви қувурларини олиб киряпмиз, – дейди Авазбек Мадаминов. – Бу ичимлик сувини тежашни таъминлайди, қолаверса сувдан фойдаланувчи маблағи тежалади. Чунки техник сув ичимлик сувига нисбатан анча арзон. 

Эътибор бердингизми, энди ҳар бир хонадонга иккитадан сув қувурлари киритилади. Бирида ичимлик суви, иккинчисидан кир ювиш, ҳаммом, ошхонада фойдаланилади. Бунақаси ҳалигача амалиётда учрамаган.

Биз “Янги Қўқон” билан танишаётганимизда Авазбек Мадаминов ийманибгина яна бир янгилик ҳақида гап очиб қолди.

– Ҳар битта хонадонни иситиш “Янги Қўқон” мавзесига махсус қурилган марказий қозонхонадан амалга оширилади. Бундан ташқари хонадонлардаги иситиш панеллари – радиаторларни электр тармоғига уланадиган мутлақо янги шаклини буюртма асосида тайёрлатдик. Марказий иситиш тизимида тасодифан бирон муаммо чиқиб қолса уни бартараф этгунча уй эгаси ўзига керакли хоналарни радиаторни электр тармоғига улаш орқали иситаверади. 

Шундай қилиб “Янги Қўқон” уйлари ҳар қандай шароитда ҳам бирдек иситилишига кафолат бериляпти. Умуман, бундай қурилиш тизими, уй-жой инфратузилмасидаги илғор ишланмалар уйсозликда янги саҳифа очмоқда.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/T704tIrOdus" title="“Yangi Qo‘qon”– uysozlikda yangi sahifa" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Муаллиф: Муҳаммаджон Обидов

Тасвирчи: Элёр Олимов.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Янги Қўқон”– уйсозликда янги саҳифа (+видео)