Сўнгги йилларда мамлакатимизда йўл ҳаракати қоидаларини янада такомиллаштириш, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, йўл ҳаракати хавфсизлигини назорат қилиш ва самарадорлигини ошириш мақсадида муайян ишлар амалга оширилмоқда. Тизимга рақамлаштириш кенг татбиқ этиляпти, натижада йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш ва уларга барҳам бериш тадбирлари кўриляпти.

Бироқ транспортдаги ҳуқуқбузарликлар учун жорий қилинган қонун билан тартибга солинган янги қоидаларда айрим ноаниқликлар мавжуд. Бу фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, қонуний манфаатларини чеклагандек гўё. 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 июлда “Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасига замонавий ахборот технологияларини кенг жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Унда фаолият кўрсатаётган йўл-патруль хизмати стационар постларида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш орқали ушбу масканларда инсон омилини чеклаган ҳолда транспорт воситаларининг тўсиқсиз ҳаракатланишини таъминлаш бўйича “яшил” ва “қизил” йўлак тизимини босқичма-босқич жорий этиш, 2022 йил 1 декабридан бошлаб “яшил” ва “қизил” йўлак тамойили Тошкент вилояти Оҳангарон туманида жойлашган “Чинор” ва Наманган вилояти Поп туманида жойлашган “Наманган” йўл-патруль хизмати стационар постларида жорий этилиши қайд этилди.

Мазкур қарор билан тасдиқланган низомга кўра, “қизил” йўлакдан ҳаракатланиши буюрилган транспорт воситалари бўйича ҳаракат қатнашчиларининг ҳужжатлари электрон маълумотлар базасидан фойдаланган ҳолда текширилиши, аниқланган қарздорликлар бўйича постларда ташкил этилган банк терминаллари орқали қарздорлик бўйича тўлов амалга оширилганидан сўнг, уларнинг ҳаракатини давом эттиришга рухсат берилиши, қарздорлик тўланмаган ҳолларда транспорт воситалари Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 291-моддаси ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 25 майдаги 149-сон қарори билан тасдиқланган қонунчилик ҳужжатлари бузилганлиги учун ушланган транспорт воситаларини махсус тўхташ жойларига олиб келиш, жойлаштириш ва сақлаш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ махсус тўхташ жойларига жойлаштирилиши белгиланган эди.

Шу ўринда, қайд этиш керак, Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 23 майдаги “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жиноят процесси иштирокчиларининг ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлаш билан боғлиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонуни билан МЖтКнинг 291-моддасига ўзгартиш киритилиб, йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарима солиш ҳақида қарор чиқарилган кундан эътиборан олтмиш кун ичида жарима тўланмаган тақдирда, транспорт воситаси жарима солиш тўғрисида қарор чиқарган ваколатли орган раҳбарининг ёзма кўрсатмасига биноан жарима солиш тўғрисидаги қарорнинг ижроси юзасидан иш юритиш тугагунига қадар ушлаб турилиши ҳақидаги норма киритилган эди. Унга кўра, транспорт воситаси ҳайдовчисига нисбатан қўлланилган жарима жазоси 60 кун муддат давомида бартараф этилмаса ёзма кўрсатма асосида транспорт воситаси ушлаб турилиши мумкинлиги белгиланди. Ушбу қонун нормаси киритилганидан сўнг қонун ости ҳужжатлари қабул қилиниб, тегишли ўзгартишлар киритилиб, мазкур жараён тартибга солинди.

Келинг, мазкур жараёнга оид тартибни мавжуд қонун нормалари асосида таҳлил қилиб кўрамиз. 

МЖтКнинг 171-моддасида, махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги қайд этилган тақдирда, маъмурий жавобгарликка транспорт воситасининг мулкдори тортилиши, юридик шахсга тегишли транспорт воситасидан фойдаланиб содир этилганда эса маъмурий жавобгарликка юридик шахснинг транспорт воситасидан фойдаланиш учун масъул бўлган шахси тортилиши, агар маъмурий жавобгарликка тортиш тўғрисидаги қарор устидан берилган шикоятни кўриб чиқиш жараёнида тегишли транспорт воситасига ҳуқуқбузарлик қайд этилган пайтда эгалик қилган шахс аниқланса ёхуд мазкур транспорт воситаси бошқа шахсларнинг ғайриҳуқуқий хатти-ҳаракатлари натижасида транспорт воситаси мулкдорининг эгалигидан чиқиб кетганлиги аниқланса, транспорт воситасининг мулкдори ўзига тегишли транспорт воситасидан фойдаланиб содир этилган, махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидабузарликлари учун маъмурий жавобгарликдан озод этилиши;

316-моддасида, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан чиқарилган қарор хусусида шу қарорнинг нусхаси олинган кундан эътиборан ўн кун ичида шикоят берилиши мумкинлиги белгиланган.

Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 25 майдаги “Қонун ҳужжатлари бузилганлиги учун ушланган транспорт воситаларини тўхташ жойларига олиб келиш, жойлаштириш ва сақлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги 149-сонли қарори билан тасдиқланган Низомнинг 9-бандида транспорт воситасини ушлаш муддати маъмурий ҳуқуқни бузиш тўғрисида баённома тузилган ёки транспорт воситасини ушлаш тўғрисида қарор чиқарилган пайтдан бошлаб ҳисобланиши, 10-бандида ваколатли мансабдор шахс транспорт воситаси ушланганлиги сабаблари бартараф этилгандан кейин тўхташ жойига жойлаштирилган транспорт воситасини ҳайдовчига (эгасига, эгасининг вакилига) беришга ёзма рухсатнома бериши қайд этилган.

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 декабрдаги “Йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиши тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 975-сонли қарори билан тасдиқланган Низомнинг 12-бандида ЙПХ ходими ўз хизмат вазифаларини бажаришда қонун ҳужжатларида тўғридан-тўғри (бу тарзда ушлаб турилиши МЖтКнинг 291-моддасида белгиланган) назарда тутилган ҳолатларда транспорт воситаларини ушлаб туриш ҳуқуқига эга эканлиги белгиланган.

Ички ишлар вазирлигининг 2011 йил 31 майдаги “Йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига доир маъмурий ишларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги Йўриқномани тасдиқлаш ҳақида”ги 68-сонли буйруғи (Адлия Вазирлигидан 2011 йил 5 июлда 2240-рақам билан рўйхатдан ўтказилган) билан тасдиқланган Йўриқноманинг 5-бандида маъмурий ҳуқуқбузарлик махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган тақдирда маъмурий жавобгарликка транспорт воситасининг мулкдори, юридик шахсга тегишли транспорт воситаларидан фойдаланиб содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарлик қайд этилган тақдирда юридик шахснинг транспорт воситаларидан фойдаланиш учун масъул бўлган шахси тортилиши;

61-бандида, жарима солиш тўғрисидаги қарор махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари қўлланилган ҳолда олинган материаллар илова қилиниб, юридик кучга эга бўлган электрон ҳужжат шаклида расмийлаштирилиши ҳамда уни тузган ваколатли шахснинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланиши, жарима солиш тўғрисидаги қарорнинг кўчирма нусхаси махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари қўлланилган ҳолда олинган материаллар илова қилиниб, электрон ҳужжатни қоғоздаги ҳужжатга айлантириш йўли билан тайёрланиши ҳамда мазкур қарор чиқарилган кундан эътиборан уч кун ичида буюртма почта жўнатмаси тарзида ҳуқуқбузарга юборилиши;

36-бандида, жарима солиш тўғрисида қарор чиқарган ваколатли орган раҳбари йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишлари бўйича жарима солиш тўғрисидаги қарор чиқарилган кундан эътиборан олтмиш кун ўтгач жарима солиш тўғрисидаги қарорнинг ижроси юзасидан иш юритиш тугагунига қадар транспорт воситаларини ушлаб туриш тўғрисида ёзма кўрсатма бериши ва бу ҳақда ДЙҲХХ сафдаги Йўл-патрул хизмати бўлим-бўлинмалари шахсий таркиби эътиборига етказилиши;

47-бандида, маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги қарор электрон ҳужжат шаклида чиқарилиши ҳамда ижро этиш учун ҳуқуқбузарга етказиб берилиши, маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги қарорнинг хос рақами ва жарима миқдори ҳақидаги маълумотлар замонавий ахборот-коммуникация технологияларини қўллаган ҳолда ҳуқуқбузарнинг ejarima.uz веб-сайтидаги шахсий кабинетига, “SMS” хабар орқали унинг телефонига ёки почта хизмати орқали яшаш манзилига юборилиши белгиланган.

Демак, қонунчилигимизга кўра, автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали содир этилгани аниқланган ҳуқуқбузарликлар учун жарима жазоси қўлланилганидан, аниқроғи жарима жазо қўллаш тўғрисидаги қарор қабул қилинганидан сўнг шахс олтмиш кунлик муддат давомида жаримани тўламаса, транспорт воситаси ушлаб турилиши мумкин. Бунда, жарима жазоси транспорт воситасининг эгасига қўлланилади, эътибор беринг, транспорт воситасини бошқарган шахсга эмас. 

Асосий муаммо нимада?

Барчамизга маълумки, мамлакатимизда ҳайдовчиларнинг маълум қисми ўзларига тегишли бўлмаган транспорт воситаларини қонуний тартибда расмийлаштирилган ишончномалар орқали ҳамда қонунчиликка кўра яқин қариндоши бўлган шахслар тўғридан-тўғри бошқаришлари мумкин. Бошқа шахсга тегишли автомашиналарни бошқарадиган ҳайдовчиларнинг аксар қисми ижарачилар бўлиши мумкин. Ҳатто, аслида сотиб юборилган транспорт воситалари ҳам йиллар давомида бошқа шахслар томонидан ишончномалар орқали бошқариб келиниши оддий ҳолга айланган. Бир оилага тегишли бўлган автомашиналарни эса оиланинг бир неча аъзоси бошқариши мумкин.

Шу ўринда тасаввур қилиб кўриш мумкин, иккиламчи бозордан сотиб олган автомашинани ўз номингизга расмийлаштирмасдан ишончнома орқали бошқариб кетаётганизда (қонун сотиб олинган автомашинани албатта эгаси номига ўтказиб олиш мажбуриятини юкламайди) ЙПХ ходими томонидан тўхтатилиб, автомашинангиз сиз содир этилмаган ҳуқуқбузарлик ушлаб турилиши ва сиз ушбу жаримани тўлашга мажбур бўлишингиз мумкин.

Жазо ёки бошқача тарздаги ҳуқуқий таъсир чоралари фақатгина қилмишни содир этган шахсга нисбатан қўлланилиши лозим, бу ҳар қандай ҳуқуқ тизимида белгиланган ўзгармас қоида. Юқоридаги тартибдан кўринадики, агар ҳайдовчи бошқа шахснинг номида бўлган транспорт воситасини бошқариши жараёнида унга нисбатан муқаддам қўлланилган жарима жазосидан ўз вақтида хабардор бўлмаган ва олтмиш кунлик муддатни ўтказиб юборган бўлса, унинг бошқарувида бўлган транспорт воситаси ҳаракатланиш жараёнида тўхтатилиб, ушлаб турилиши мумкин. Бунда, уни ўзига нисбатан қўлланилган жарима жазосидан хабардорлиги, қарордан рози ёки норозилиги ёхуд шикоят қилиши мумкинлиги ҳолати эътиборга олинмайди. Яъни, ҳеч қандай муҳокамасиз транспорт воситаси ушлаб турилиши мумкин бўлади. Ҳайдовчи белгиланган тартибда қарор билан танишганлиги ёки қарор нусхаси ҳақиқатда ҳуқуқбузарлик содир этган ҳайдовчига қонунда белгиланган муддатда етказилгани аниқланмайди.

Худди шунинг акси сифатида, транспорт воситасининг эгаси аслида у содир этмаган ҳуқуқбузарлиги учун шу ҳолатга тушиши мумкин. Яъни, дейлик бир оилада мавжуд транспорт воситасидан уч нафар оила аъзоси фойдаланиб, ўғли бошқариб юрган пайтида содир этган ҳуқуқбузарлиги учун ҳайдовчи сифатида отаси ҳаракатланганида аслида ўзи содир этмаган ҳуқуқбузарлиги учун транспорт воситасини ушлаб туриш хавфи остида жарима жазосини бартараф этишга мажбурланиши мумкин. 

Қонунчилигимизга кўра, ҳар бир шахс ўзига нисбатан қўлланилган ҳуқуқий таъсир чоралари, жумладан маъмурий ёки жиноий жазо чораларидан норози бўлган ҳолларда ҳимояланиши, ишини қайта кўриб чиқилиши юзасидан шикоят қилиш орқали ҳуқуқини тиклаши мумкин. Конституция буни кафолатлайди. Қабул қилинган қарор якуний ҳисобланмайди, уни устидан шикоят қилиниши мумкин ва токи қонунда белгиланган муддатлар ўтмагунча қарор қонуний кучга кирган ҳисобланмайди. Шунинг учун ҳам қонун шахс ўзига нисбатан чиқарилган қарордан нусха олганидан сўнг шикоят қилиш муддати ўтишини бошлашини белгилаб берган. Шундай экан, ҳар бир шахсга содир этган қилмиши юзасидан ўзининг важларини келтириши учун имкон яратиб берилиши шарт.

Муҳокама қилинаётган масаладаги олтмиш кунлик муддат эса, МЖтКнинг 316-моддасида белгиланган шикоят қилиш тартиби ва муддатига зид эмасми?

Тўғри, қонунчиликда жарима жазоси қўллаш тўғрисидаги қарор қабул қилинганидан сўнг уч кунлик муддат давомида ҳуқуқбузарга, аслида эса транспорт воситаси эгасига юборилиши белгилаб қўйилган, бироқ, транспорт воситасини қонуний эгаси ўзини номига келган жарима жазосини қўллаш тўғрисидаги қарорни ўша вақтда транспорт воситасини амалда бошқариб келган шахсга етказиш, уни хабардор қилиш мажбурияти йўқ, буни у хоҳласа бажаради.

Ҳақиқатдан ҳам қонунчилик агарда транспорт воситаси унинг эгаси томонидан эмас, бошқа шахс томонидан бошқарилгани (юридик шахсга тегишли бўлганда уни ҳайдовчиси) аниқланганда шикоят қилиш орқали ушбу ҳолатга аниқлик киритилиши ва аслида қоидани бузган шахсни жавобгарлиги ҳал қилиниши мумкинлигини белгилаб берган. 

Аммо, биринчидан, юқорида қайд этилганидек, жарима солиш тўғрисидаги қарор айнан ҳуқуқбузарлик содир этган шахсга етказиб берилиши механизми тўлиқ ишлаб чиқилмаган.

Иккинчидан, қабул қилинган қарор юзасидан шикоят қилиш жараёни ўзига хос бўлиб, бунинг учун албатта вақт ва саъй-ҳаракатлар талаб этилади. 

Транспорт воситаси ушланган пайтда эса зудлик билан буларни амалга ошириш деярли имконсиз. Вақт ва саъй-ҳаракатлар талаб этилар экан, ушбу жараён ўтгунга қадар транспорт воситасини жарима майдонларида ушлаб турилгани учун сарф-харажатлар масаласи ҳам кун тартибига чиқади. 

Юқорида муҳокама қилинган ҳолатларнинг барчаси қонунда қатъий қилиб ёзиб қўйилган қонунийлик, фуқароларнинг қонун олдида тенглиги, одиллик ва айби учун жавобгарликнинг муқаррарлиги принципларига зид эмасми? Ҳақиқий ҳуқуқбузар қолиб, таъсир чораси қўллаш таҳдиди остида бошқа шахснинг ҳуқуқи бузилиб қолмайдими? Унинг мулкка бўлган ҳуқуқи чекланмайдими? Жарима ундириш мақсадида аслида айбсиз шахсга мажбурият юклаш қанчалик тўғри бўлади? Содда қилиб айтганда, айбли қолиб, айбсиз шахсни жазолаш мумкинлиги хавфи бор бу жараёнда. 

Албатта, бунинг учун автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали содир этилгани аниқланган ҳуқуқбузарликларни расмийлаштириш жараёнида ҳақиқий ҳуқуқбузарни аниқлаш, уни иштироки ва шикоят қилиш ҳуқуқини таъминланиши зарур ва бу борада кераклик чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадга мувофиқ бўлади. Зеро, барча ислоҳотларимиз энг аввало, инсон қадри ва манфаати учун хизмат қилишини унутмаслигимиз лозим.   

Аброрхон Акрамов,

Фарғона вилояти суди жиноят ишлари бўйича судьяси 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги қоидалар фуқароларнинг қонуний манфаатларини чекламаслиги керак