Ўзбекистон делегацияси Ханчжоу – 2022 ХIХ ёзги Осиё ўйинларидаги иштирокини якунлади.
Атлетларимиз бу галги мусобақада 22 та олтин, 18 та кумуш ва 31 та бронза, жами 71 та медаль қўлга киритиб, 45 мамлакат орасида фахрли 5-ўринни эгаллади.
Бу Ўзбекистон делегациясининг Осиё ўйинлари тарихида медаллар сифати ва сони бўйича энг яхши натижаси бўлди.
Шубҳасиз, бундай кўрсаткични Президентимиз Шавкат Мирзиёев ва давлатимиз томонидан спортни қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилаётган ишлар, ҳар бир спорт турининг ривожига қаратилаётган эътиборнинг самараси бўлди, дейиш мумкин.
Т. Рўзиев, ЎзА