Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетида “Янги авлод кадрлари” лойиҳаси доирасида учрашув бўлиб ўтди.

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан ташкил этилган тадбирда партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши масъул ходимлари, университетнинг профессор-ўқитувчилари ва талаба-ёшлар, партия фаоллари иштирок этди.  

Таъкидланганидек, сўнгги йилларда мамлакатимизда барча соҳаларни ислоҳ этишга қаратилган кенг кўламли янгиланишлар амалга оширилиб, раҳбар кадрларни аҳолига ва ҳар бир оилага янада яқинлаштириш, улар бошқараётган тизимни чинакам халқчил тузилмага айлантириш мақсадида кадрлар тайёрлашнинг замонавий механизмлари амалиётга татбиқ қилинмоқда. Давра суҳбатида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 11 сентябрдаги “Ўзбекистон – 2030” стратегияси тўғрисида” ги фармонининг мазмун-моҳияти, бешта устувор йўналиш бўйича 100 та муҳим мақсадни ўз ичига қамраб олганлиги, Янги Ўзбекистон кенг иқтисодий имкониятлар мамлакати эканлиги, Янги Ўзбекистонни шакллантириш жараёнида мамлакатимиз ёшларини етук, билимдон қилиб тарбиялаш ва интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, юртимиз тараққиётини янада юқори босқичга кўтарадиган малакали кадрлар тайёрлаш, хусусан, талаба-ёшларнинг пухта билим олиши, ўзи танлаган соҳанинг етук мутахассиси бўлишини таъминлашга қаратилган кенг кўламли ишлар олиб борилаётганлиги таъкидланди.  

– Партиямиз томонидан амалга оширилаётган “Янги авлод кадрлари” лойиҳасининг асосий мақсади ёш истиқболли кадрларни аниқлаш, малакасини ошириш, уларни ҳокимият органларига, давлат ва хўжалик бошқаруви ҳамда партия тизимига ишга жалб этиш, ёш мутахассисларнинг самарали фаолият юритишларига кўмаклашишга қаратилган, – дейди O‘zLiDeP Нукус шаҳар Кенгаши аппарат раҳбари Баҳодир Адилчаев. – Қолаверса, ҳар жиҳатдан етук ва салоҳиятли ёшлар захирасини шакллантириш, уларни раҳбарлик вазифаларига тайёрлаш ва тавсия этиш кўзда тутилган.  

Давра суҳбати давомида талабаларнинг мавзу доирасидаги ишларнинг самарадорлигини ошириш бўйича таклиф, фикр ва мулоҳазалари тингланди. Уларни қизиқтирган саволларга партиянинг Республика Кенгаши масъуллари атрофлича жавоблар берди. Тадбир давомида 10 нафар фаол ва ташаббускор талабалар партия кадрлар захирасига олинди.  

Довуд АБИБУЛЛАЕВ,  

ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги Ўзбекистоннинг янги авлод кадрлари