Навоий шаҳридаги Илм-маърифат боғида 15 май – Халқаро оила куни муносабати билан “Фаровон оила сари” шиори остида ўтказилаётган “Янги Ўзбекистоннинг ибратли оиласи” кўрик-танловининг вилоят босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Дастлаб “Янги Ўзбекистоннинг ибратли оиласи” кўрик-танлови секторлар кесимида ўтказилиб, ғолиблар туман ва шаҳар босқичларида иштирок этди.

Вилоят Маънавият ва маърифат марказида эса танловнинг туман ва шаҳар босқичида ғолибликни қўлга киритган оилалар ўзаро беллашди. Унда Ҳакамлар ҳайъати иштирокчиларнинг оила аъзолари ва уларнинг фаолияти ҳақидаги тавсифий маълумотномалар, “Бу менинг оилам” мавзусида 10 та расмдан иборат электрон оилавий фотоальбом ҳамда “Оила – муқаддас қўрғон” мавзусида ўзларининг жамиятда тутган ўрни, оила таркиби, касб-кори, севимли машғулоти, ўзаро оилавий муносабатлар, оиладаги анъана ва қадриятларни акс эттирувчи видеороликни белгиланган меъёрларга кўра баҳолади.

Тақдирлаш маросимида оиланинг жамиятда тутган ўрнини янада ошириш, уни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар, Президентимизнинг жорий йил 7 мартдаги “Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони бу борадаги ишларни тизимли йўлга қўйишда дастуриламал бўлаётгани таъкидланди.

Фармон билан “2022-2026 йилларда хотин-қизларнинг мамлакат иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий ҳаётининг барча жабҳаларида фаоллигини ошириш бўйича Миллий дастури” ишлаб чиқилиб, уни амалга оширишга қаратилган комплекс чора-тадбирлар режаси тасдиқланди.

Танловнинг якуний натижаларига кўра, 1-чи ўринга Навбаҳор туманилик Ҳасановлар оиласи муносиб, деб топилди.

Барча ғолиб ва совриндорлар, иштирокчи оилалар ташкилотчилар томонидан тақдирланди.

Шунингдек, “Янги Ўзбекистоннинг ибратли оиласи” кўрик-танловининг вилоят босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими доирасида 15 май – Халқаро оила куни муносабати билан ўтказилган “Менинг оилам – менинг фахрим” мавзусидаги иншолар ва ёш рассомлар танлови, веломарафон мусобақаси ғолиблари ҳам диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Абдували Бўриев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Янги Ўзбекистоннинг ибратли оиласи”