Мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёевнинг республика Олий Мажлиси, жамоатчилигимиз, бутун халқимизга йўллаган Мурожаатномасини барчамиз бирдек, катта ҳаяжон ва диққат-эътибор билан тингладик.

Давлатимиз Раҳбари эътироф этганларидек, бу йилги Мурожаатнома бир қадар мураккаб––бутунжаҳон халқларини жиддий ташвиш ва изтиробга солган пандемияга қарши кураш даврига тўғри келди.

2020 йил––халқаро ҳамжамият, ўта хавфли “COVID-19” касаллигидан азият чеккан мамлакатлар қаторида юртимиз ҳаётида ҳам синовли кунлар билан эсда қоларли бўлди. Аммо бу қийинчилик ва машаққатлар яна бир карра барчамизни эҳтиёткорликка ва ҳушёрликка, ҳалол-пок яшашга ундаши баробарида халқимизни ҳамжиҳат ва якдилликка, меҳр-оқибатли бўлишга даъват этди.

Юртбошимиз ниҳояланаётган йил ҳақида фикр-мулоҳазаларини баён этиб, пандемия даврига қарамасдан, халқ хўжалигининг барча тармоғида олиб борилаётган изчил ислоҳотлар кўламини сақлаб қолиш, ишлаб чиқариш, аҳолининг ижтимоий муҳофазага муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш, тадбиркорликка кенг йўл очиб бериш, юртимиз шаҳар ва туманларида уюшқоқлик билан олиб борилаётган қурилиш-бунёдкорлик ишларини янги босқичга кўтаришда эришилаётган муваффақиятлар хусусида атрофлича тўхталиб, орзиқиб кутилган 2021 йил учун муштарак мақсадлар, халқимизнинг ҳаётий устувор талаб ва эҳтиёжларини қондириш йўлида беқиёс аҳамият касб этаётган долзарб вазифалар, олдимизда турган саъй-ҳаракатлар хусусидаги ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдирди.

2021 йилнинг мамлакатимизда “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” деб эълон қилиниши ва бу борада тегишли муддатда давлат дастури ишлаб чиқилиб, тизимли ишларни амалга ошириш вазифаси топширилди. Бу таклиф ва даъват ўз навбатида республикамиз давлат ҳокимияти бошқарув идоралари қаторида навқирон авлод манфаатларининг яққол ифодаси сифатида фаолияти янгидан ташкил қилинган Ёшлар ишлари агентлиги зиммасига ҳам катта масъулият юклаши шубҳасиз, албатта.

Мамлакатимиз Раҳбари бугуннинг ёшларини мамлакатнинг бебаҳо бойлиги сифатида қадрлаб, уларнинг замона талаби даражасида таълим-тарбия олишлари, касб-кор эгалари сифатида ҳеч кимдан кам бўлмай вояга етишлари, эркин меҳнат шароитида ишлаб, фаолият юритишлари, қолаверса, ўз ғоя ва таклифларини ҳаётга дадил татбиқ этишлари учун янада кенг имконият ва қулай шарт-шароит яратиб берилишини алоҳида таъкидладилар.

Бундан ташқари, иқтидорли ва аъло баҳоларда ўқиётган қизларни қўллаб-қувватланишига оид қўшимча имтиёзлар жорий қилиниши, “Эл-юрт умиди” жамғармаси орқали етакчи хорижий олий ўқув юртларининг магистратура ва докторантурасида ўқишга юбориладиган ёшлар сонини 5 баробарга ошириш, келгуси йилда илм-фан соҳасида олийгоҳлар ва илмий ташкилотлардаги докторантлар сонини 4,5 минг нафарга етказиш ва бунинг учун давлат бюджетидан қўшимча 240 миллиард сўм сармоя ажратилиши барчамизни бирдай хурсанд қилди.

Бундан ташқари, мамлакатимиз Президенти раҳнамолигида ёшларнинг бизнес лойиҳаларини кредитлаш ҳамда уларни касб-ҳунарга ўқитиш учун янги йилда 1 триллион сўм ва 50 миллион доллар ажратишга қарор қилинганлиги, қолаверса, эҳтиёжманд оилаларнинг фарзандлари, чин етим, ногиронлиги бўлган ва тиббий даволанишга муҳтож болаларга алоҳида меҳр-мурувват кўрсатиш бўйича янгича тизим ишлаб чиқилиши мамлакатимизда ёшлар сиёсатига бўлган эътибор ва ғамхўрликнинг ёрқин ифодасидир. Ёшларга мамлакатимиз эртанги кунининг ҳал қилувчи кучлари сифатида қараб, уларга шароит ва имконият яратиб берилаётгани, биз ёшларда албатта, бундай ишонч ва имкониятга жавобан барча кучларни бирлаштириш, ўз устимизда тинимсиз ишлаб, бор куч-ғайратимиз ва билимимизни мамлакатимиз равнақи йўлида сафарбар этишга чорлайди. Зеро, салоҳиятли ва кенг тафаккурли кадр бўлиб камолга етиш ва “исми жисмига мос” Янги Ўзбекистонни бунёд этишда халқимизга, Президентимизга камарбаста бўлиш биз ёшлар учун ҳам қарз, ҳам фарздир.

Ихтиёр Зиёдиллоев,

Ёшлар ишлари агентлиги Бухоро вилояти бошқармаси бошлиғи

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги Ўзбекистонни бунёд этишда Президентимизга ва халқимизга камарбастамиз !