Мамлакатимизда бугун бошқа соҳалар қатори тиббиётда ҳам кенг кўламли ва изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Президентимиз куни кеча Тошкент давлат тиббиёт университетида тиббиёт ва фармацевтика ходимлари билан учрашувда Янги Ўзбекистонни бошқа соҳалар қаторида тиббиёти ҳам ривожланган давлатга айлантириш бўйича бир қанча долзарб ва муҳим вазифаларни қўйди.

Давлатимиз раҳбарининг тиббиёт ходимлари куни муносабати билан Ўзбекистон соғлиқни сақлаш соҳаси ходимларига йўллаган табриги, бир гуруҳ тиббиёт ходимлари давлатимизнинг юксак мукофотлари билан тақдирлангани ҳамда “Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини қўллаб-қувватлаш чоралари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилингани соҳага бўлган эътиборнинг яна бир яққол далили бўлди.

Дарҳақиқат, сўнгги йилларда соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар, энг аввало, инсон манфаатларига йўналтирилгани билан аҳамиятли. Президентимиз томонидан илгари сурилаётган ташаббуслар ва “Инсон қадрини учун” тамойили айнан соғлиқни сақлаш соҳасидаги аниқ ишларда ўз ифодасини топмоқда. Соғлом авлодни тарбиялаш учун, аввало, фидокор тиббиёт ходимларининг меҳнатини қадрлаш, уларнинг билим ва тажрибасини замон талабларига мос равишда ривожлантириш, иш ҳақи ва ижтимоий ҳимоясини изчил ошириб бориш зарур. Шу боис, Президент қарори нафақат тиббиёт соҳасидаги моддий рағбатни, балки тиббиёт ходимларининг ижтимоий обрў-эътибори ва масъулиятини ҳам оширади. Энг муҳими, ушбу ташаббуслар тиббиёт тизимида инсон омилининг устуворлигини яна бир бор намоён этиб, шифокор ва ҳамширалар касбига бўлган ишонч ва фахр туйғусини кучайтиради. Беморлар эса сифатли, замонавий ва инсонпарвар тиббий хизматдан баҳраманд бўлиш имкониятига эга бўлади.

Сўнгги йилларда тиббиёт соҳасига қарийб 230 триллион сўм йўналтирилгани, жойларда 187 та янги поликлиника ва шифохона ишга туширилгани, 1 минг 244 та муассаса реконструкция қилиниб, замонавий ускуналар билан жиҳозлангани натижасида бирламчи тиббиёт тизими қуввати 60 фоизга ошди. Илгари фақат пойтахт даражасида амалга оширилган юқори технологик диагностика ва мураккаб операциялар бугун вилоят марказлари ва, ҳатто, туман шифохоналарида ҳам қилинаётгани реал воқеликка айланди. Масалан, биринчи марта 45 та туманда буйрак кўчириб ўтказиш амалиётининг йўлга қўйилгани соҳа ривожининг яққол далилидир.

Янги қарор ва ташаббуслар тиббиёт ходимларининг меҳнатини муносиб рағбатлантиришга қаратилгани билан алоҳида аҳамиятга эга. Қарор асосида тиббиёт ходимларининг ойлик иш ҳақларини босқичма-босқич ошириш, уларнинг моддий манфаатдорлигини кучайтириш, фидойи шифокор ва ҳамширалар учун қўшимча рағбатлантириш чораларини жорий этиш белгиланди. Узоқ ва чекка ҳудудларда ишлаётган тиббиёт мутахассислари учун алоҳида имтиёзлар, қўшимча тўловлар ва ижтимоий кафолатлар назарда тутилаётгани эса тизимнинг энг оғир бўғинида меҳнат қилаётган кадрлар учун муҳим далда бўлади.

Булар билан бир қаторда, малака ошириш ва қайта тайёрлаш дастурларини кенгайтириш, тиббий таълим сифатини ошириш, Тошкент давлат тиббиёт университети ва бошқа тиббиёт олий таълим муассасаларида замонавий инфратузилма яратиш ишлари ҳам изчил давом эттирилмоқда. Учта олий таълим муассасаси негизида Тошкент давлат тиббиёт университетининг ташкил этилиши, Урганч давлат тиббиёт институтининг йўлга қўйилиши, саккизта тиббиёт ОТМининг халқаро аккредитациядан ўтиши соҳада янги авлод малакали кадрларини тайёрлаш учун мустаҳкам замин яратди. Бугун фақат Тошкент давлат тиббиёт университетининг ўзида 29 мингдан ортиқ талаба таҳсил олаётгани, симуляцион лабораториялар ва сунъий интеллект асосида ишловчи ўқув хоналари ташкил этилгани ҳам бунинг яққол тасдиғидир.

Соғлиқни сақлаш тизимини рақамлаштириш ҳам тиббиёт ходимларининг меҳнатини енгиллаштирадиган ва самарадорлигини оширадиган муҳим йўналишга айланди. ДМEД ягона электрон ахборот тизими орқали 36 миллиондан зиёд фуқароларнинг тиббий маълумотлари ягона базада жамланиб, тез тиббий ёрдам хизматида электрон бошқарув жорий этилди. Натижада чақириқларга етиб бориш вақти 25–30 дақиқадан 10–15 дақиқагача қисқарди. “Электрон рецепт” тизими ортиқча дори ёзиш ҳолатларини 40 фоизга камайтириб, дори воситалари айланмасини янада шаффофлаштирди. Яқин келажакда «Онлайн-шифокор» хизматининг йўлга қўйилиши эса аҳолига масофадан туриб сифатли тиббий маслаҳат олиш имконини яратади.

Бу жараёнлар тиббиёт ходимлари зиммасидаги бюрократик юкни камайтириб, уларнинг асосий эътиборини бемор билан ишлаш, ташхис ва даволаш сифатини оширишга қаратишга хизмат қилмоқда. Президент таъкидлаганидек, замонавий тиббиёт муассасаларини барпо этиш, илғор технологиялар ва сунъий интеллектни жорий этишнинг асл мақсади энг қуйи бўғингача сифатли хизматни етказиш, ҳар бир тиббиёт ходимининг малакасини оширишдан иборат. Демак, рақамлаштириш бемор учун қулайлик, шифокор учун самарадорлик, давлат учун эса шаффофлик ва тежамкорликни таъминлайдиган кучли воситага айланмоқда.

Шу билан бирга, Президент қарори тиббиёт ходимларининг илмий-ижодий салоҳиятини рағбатлантиришга ҳам хизмат қилади. Халқаро илмий журналларда чоп этиладиган мақолалар билан боғлиқ харажатларнинг давлат томонидан қоплаб берилиши, етакчи шифокор ва олимларнинг хориждаги нуфузли таълим ва илмий марказларда малака ошириши учун имкониятлар кенгайтирилиши миллий тиббиёт илм-фанининг халқаро майдондаги нуфузини оширувчи муҳим омилдир. Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш тизимидаги ислоҳотлар мамлакатнинг соғлиқни сақлаш тизимини модернизация қилишга қаратилган кенг қамровли дастурлар доирасида давом этмоқда. 

Президент қарори асосида келгуси йилдан тиббий ускуна, жиҳоз ва тез тиббий ёрдам машиналарини олиб кириш бўйича имтиёз 3 йилга узайтирилгани, замонавий кўп тармоқли клиникаларни ташкил қилиш ва уларни жиҳозлаш учун тадбиркорларга 200 мииллиард долларлик имтиёзли ресурс ажратилиши биз ишлаб чиқарувчиларни ниҳоятда қувонтирди. Чунки Ўзбекистон Тиббий асбоб-ускуналар ишлаб чиқарувчилар ва етказиб берувчилар уюшмаси бу жараёнга ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда. 2017 йилда ташкил этилган уюшма мамлакатда юқори сифатли тиббий техника ишлаб чиқариш ва соҳада инновацияларни жорий этишда ўз ўрнига эга бўлиб бормоқда.

Уюшма ўз фаолияти давомида маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш, соҳа учун замонавий технологияларни жорий этиш, айниқса, юқори технологияли тиббий ускуналар ишлаб чиқарувчи компанияларни  бирлаштиришга катта эътибор қаратяпти. Ҳозирги кунда уюшма таркибида 25 дан ортиқ маҳаллий ва 6 та хорижий қўшма компания фаолият юритмоқда ва улар инновацион технологияларни ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш бўйича фаол ишламоқда.

Шунингдек, Уюшма, ўз навбатида, халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга ҳам интилмоқда. Масалан, “ХИРАНА АЗИЯ” ва «ТСМТ» каби қўшма корхоналар билан ҳамкорликда ўзбек тиббиёт техникасининг сифатини ошириш, экспорт салоҳиятини кучайтириш ва тиббий хизматларни замонавийлаштириш борасида катта ютуқларга эришилди. Бу лойиҳалар нафақат мамлакатимиз, балки халқаро бозорда ҳам катта қизиқиш уйғотди ва импортни камайтиришга, ички бозорда маҳаллий ишлаб чиқаришни оширишга хизмат қилди.

“ХИРАНА АЗИЯ” қўшма корхонаси Словакиянинг « ХИРАНА» бренди билан ҳамкорликда ташкил этилган. Тиббий вентиляция, анестезия ва реаниматология соҳасида замонавий асбоб-ускуналар ишлаб чиқаришга йўналтирилган. Бу лойиҳа орқали мамлакатда юқори сифатли тиббий ускуналар ишлаб чиқариш базаси яратилди ва Ўзбекистоннинг тиббиёт техникаси бозоридаги рақобатбардошлигини оширишга катта ҳисса қўшилди. Шу билан бирга, «ТСМТ» қўшма корхонаси Ўзбекистон, АҚШ, Россия  билан ҳамкорликда рентген ва флюорографик асбоб-ускуналарни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиб, мамлакатимизда тиббий диагностика соҳасида янги имкониятларни яратди.

Уюшма, шунингдек, халқаро бозорда ўз маҳсулотларини танитиш, сифатни ошириш ва янги технологияларни жорий этишга қаратилган кўплаб халқаро сертификатлаш тизимларини жорий этди. Бу тизимлар ёрдамида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар халқаро сифат стандарти бўйича тасдиқланади ва бозорда тан олинади. Уюшманинг бу борадаги фаолияти, нафақат маҳсулотларнинг сифати, балки мамлакатимизнинг халқаро миқёсдаги рақобатбардошлигини ҳам оширади.

Тиббиёт соҳасидаги ислоҳотларнинг ушбу янги босқичи юртимизда соғлом жамиятни шакллантириш, халқ фаровонлигини таъминлаш, тиббиёт тизимини халқаро стандартларга мослаштириш ҳамда рақамли, инновацион тиббиёт сари дадил қадам ташлаш йўлида муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда.

Отабек Жиянбоев,

Ўзбекистон Тиббиёт асбоб-ускуналар

ишлаб чиқарувчилар ва етказиб

берувчилар уюшмаси раиси.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги Ўзбекистонда янги тиббиёт тизимини ривожлантириш – асосий вазифа