Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!
Навоий вилояти Қизилтепа туманида Ёшлар куни муносабати билан “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остида фестиваль ўтказилди.
Тадбирда туман ҳокими Бекзод Бобомуродов сўзга чиқиб, бугунги кунда мамлакатимизда, шу жумладан, туманда ёшлар масаласига бағишланган ислоҳотлар, ёшлар учун яратилаётган имконият ва имтиёзлар, улар томонидан қўлга киритилаётган ютуқлар ҳақида тўхталди.

Фестивалда “ДХХ раиси кубоги” учун ўтказилган мусобақаларнинг туман босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Йигитлар ўртасида ўтказилган футбол бўйича мусобақада 1-ўринни Работ, 2-ўринни Хонработ, 3-ўринни Бободўғи маҳаллалари, мини футбол бўйича мусобақада эса 1-ўринни Бободўғи, 2-ўринни Азизобод, 3-ўринни Хонработ маҳалла ёшлари қўлга киритди.

Қизлар ўртасида ўтказилган мини футбол бўйича мусобақада 1-ўринни Работ, 2-ўринни Маданият маҳаллалари, 3-ўринни Янги ҳаёт жамоаси эгаллади.

Барча ғолиб ва совриндорларга кубок ҳамда қимматбаҳо совғалар топширилди.
Маданият бўлими ходимларининг чиқишлари, санъаткорлар ижросидаги қўшиқлар тадбир иштирокчиларига янада кўтаринки кайфият улашди.

А.Бўриев, ЎзА мухбири