“Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш” тадбирлари давом этмоқда
Жиззах вилоятининг барча туман марказларида “Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш” шиори остида маънавий-тарғибот тадбирлари ўтказилаётир.
Шу мавзуда Шароф Рашидов тумани “Ёшлар маркази” ва ҳудуддаги бир неча маҳаллаларда ташкил этилган тадбирлар ҳам кўтаринкилик билан ўтди.

Унда умумтаьлим мактаблари, болалар-ўсмирлар спорт мактаби ўқувчилари, педагог ходимлари ва иқтидорли спортчилар жамоалари иштирок этди.

Туман “Ёшлар маркази”да ўтган тадбирда Ўзбекистоннинг янги тараққиёт босқичи, мамлакатимизда таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар, хотин-қизлар ва ёшларни қўллаб-қувватлашдаги инновацион ёндашув мавзуларида маърузалар тингланди.

Ёш рассомларнинг ижодий ишлари, амалий санъат ва ҳунармандчилик буюмлари кўргазмалари намойиш этилди.

Спортчиларнинг кўргазмали чиқишлари, турли мусобақалар йиғилганларга катта таассурот қолдирди. Ғолиблар туман хокимлиги томонидан такдирланди.

Шоирларнинг шеърлари, санъаткорлар концерт дастури тадбирга хуш кайфият бағишлади.

Т. БЕКНАЗАРОВ, ЎзА