Жиззах вилоят судида 2025 йилнинг биринчи ярим йиллик якунларига бағишлаб матбуот анжумани ўтказилди.

Анжуманда Жиззах вилояти суди раиси Акрам Шукуров сўнгги йилларда “Янги Ўзбекистон – янги суд” тамойили асосида суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар, инсон қадри устуворлиги, очиқлик ва шаффофлик тамойилларининг амалиётдаги ифодаси ҳақида батафсил маълумот берди.

– Жорий йилнинг 1 январидан бошлаб миллий амалиётга татбиқ этилган тергов судьялари институти орқали ҳимоя кафолатлари мустаҳкамланмоқда, – деди Акрам Шукуров. – Бугунги кунда вилоятда 14 нафар тергов судьяси фаолият юритмоқда. 2025 йилнинг биринчи ярим йиллигида улар томонидан 25 мингдан зиёд маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар, жиноят материаллари, шу жумладан, санкциялар ва мажбурлов чораларини қўллашга оид ишлар кўриб чиқилган. 

Тадбирда вилоят маъмурий суди раиси Сарварбек Раҳмоновнинг ахбороти ҳам тингланди. 

[gallery-24373]

Биринчи ярим йиллик давомида маъмурий судлар томонидан энг кўп кўрилаётган ишлар – Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси қарорларини ҳақиқий эмас деб ҳамда мансабдор шахсларнинг ҳаракат ёки ҳаракатсизлигини қонунга хилоф деб топиш билан боғлиқ мурожаатлар ташкил этганлиги таъкидланди.

Тадбирда вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси Раҳматилла Орзиқулов жиноят ишлари бўйича судлар фаолиятидаги муҳим тенденцияларга тўхталиб, унда инсон ҳуқуқлари, қонунийлик ва адолат принциплари таъминланаётганини қайд этди. 

Кўрилган ишлар бўйича умумий ҳисобда хусусий ажримлар 87 фоизни ташкил этган. Ушбу ишларнинг 80,6 фоизи жиноят содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни бартараф этишга қаратилган. Улардан 14,5 фоизи суриштирув ва дастлабки терговда йўл қўйилган камчиликлар билан боғлиқ бўлса, 4,9 фоизи бошқа сабаблар асосида чиқарилганлиги алоҳида таъкидланди.

2025 йилнинг биринчи ярмида жами 6 нафар шахсга нисбатан оқлов ҳукмлари чиқарилган. Улардан 2 нафари юқори инстанция, 4 нафари эса биринчи инстанция судлари томонидан оқланган.

– Суд мажлисларининг тарбиявий ва профилактик аҳамиятини ошириш, томонларга суд процессида қатнашиб, ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишлари учун қулайлик яратиш мақсадида кўрилган ишларнинг 46,5 фоизи сайёр суд мажлисларида ҳал этилган, – деди вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси Жамол Қаҳҳоров ўз ҳисоботида. – Кўрилган ишларнинг 99,7 фоизи бўйича қабул қилинган суд қарорларнинг барқарорлиги таъминланган.

Жиззах вилоят судининг фуқаролик ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси Нодиржон Расулов ўз ҳисоботида, фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқаролар корхона, муассаса ва ташкилотларнинг бузилган ёки низолашаётган ҳуқуқларини ёхуд қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш, қолаверса, фуқароларни суд органларига бўлган ишончини янада ошириш борасида зарур чора-тадбирлар кўриб борилаётганлигига урғу берди.

Матбуот анжумани якунида журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олди.

А.Қаюмов, Ж.Ёрбеков (сурат), ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Янги Ўзбекистон – янги суд” тамойили амалда