Марказий Осиё, жумладан, Афғонистон доимо Ўзбекистон ташқи сиёсатининг устувор йўналиши бўлиб келган.

Бироқ, 2016 йил охиридан бошлаб минтақага ёндашув ва муносабат тубдан ўзгарди.  

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайланганидан сўнг Марказий Осиё минтақасида ҳамкорликнинг янги даври бошланди. У қисқа муддат ичида минтақавий алоқаларни фаоллаштириш имкониятига эга бўлди. Мамлакатлар ўртасидаги сиёсий, хавфсизлик, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва ўзаро манфаатли бошқа соҳалардаги муносабатлар жадал ривожлана бошлади.

2017 йил август ойида Тошкентда бўлиб ўтган “Марказий Осиё – Ўзбекистон ташқи сиёсатининг асосий устувор йўналиши” номли халқаро форумни кириш сўзи билан очган Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири А.Комилов давлатимиз раҳбари томонидан Марказий Осиёнинг мамлакатимиз ташқи сиёсатининг асосий устувор йўналиши сифатида белгилангани Ўзбекистоннинг яқин қўшнилар билан дўстлик, ўзаро манфаат ва яхши қўшничилик тамойилларига асосланган муносабатлар ўрнатишга самимий интилиши эканини алоҳида таъкидлади.

Марказий Осиёнинг барча давлатлари билан умумий чегарага эга Ўзбекистон, шубҳасиз, минтақани барқарорлик, изчил тараққиёт ва яхши қўшничилик ҳудудига айлантиришдан манфаатдор. Мамлакатимиз тараққиётининг чегараларимиз хавфсизлигидан тортиб, сув ресурсларини оқилона тақсимлашгача бўлган барча муҳим ҳаётий масалаларини ҳал этиш минтақамиз билан чамбарчас боғлиқ. Иқтисодий жиҳатдан тараққий топган, хавфсизлиги таъминланган Марказий Осиё Ўзбекистон учун энг асосий мақсаддир. Транспорт-коммуникация ва энергетика соҳаларидаги йирик минтақавий лойиҳаларни қўшни мамлакатлар билан фаол ҳамкорлик қилмасдан, уларнинг юксак даражада интеграциялашувини таъминламасдан амалга ошириб бўлмайди.

Янги Ўзбекистоннинг беш йиллик даври мобайнида, Президент Ш.Мирзиёев давлатлар ўртасидаги ишонч даражасини ошириш  ва Марказий Осиёда минтақавийликни мустаҳкамлаш борасида улкан ютуқларга эришди. У давлат раҳбари бўлганининг биринчи йилиданоқ Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги ҳамкорлик даражасини кўтаришга ёрдам берувчи йирик ишларни амалга оширди. Хусусан, 2017 йилда Ўзбекистон раҳбари Марказий Осиёнинг бошқа давлатлари раҳбарлари билан 15 дан ортиқ икки томонлама учрашув ва телефон мулоқотлари ўтказди, шунингдек, учта давлат ташрифи (Туркманистон, Қозоғистон  ва Қирғизистонга) ва иккита ишчи ташрифни (Қозоғистон  ва Туркманистонга) амалга оширди.  

Узоқ танаффусдан сўнг, қўшни мамлакатлар ўртасидаги чегарани белгилаш каби мураккаб жараён тезлаша бошлади. Бундан ташқари, Президент турли маданий-гуманитар учрашувлар, икки томонлама бизнес форумлар ва ҳамкорликнинг янги форматлари ташаббуси билан чиқди. Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида ҳаво ва автобус қатнови йўлга қўйилди, виза олиш тартиби соддалаштирилди.  

Ўзбекистон раҳбарининг амалий ҳаракатлари унинг қўшниларимиз ўртасида ишончли муносабатларни ўрнатиш нияти ҳақиқийлигини кўрсатди.

Ўзбекистоннинг ташқи сиёсатдаги янги ёндашуви туфайли, қўшнилар билан иқтисодий ҳамкорликда сезиларли ютуқларга эришилди. Хусусан, мамлакатимизнинг 2017-2019 йилларда Марказий Осиё давлатлари билан ўртача йиллик савдо айланмаси 50 фоиздан ошиб 5,2 миллиард долларни ташкил этди. 2020 йил якунларига кўра, глобал пандемияга қарамай, Ўзбекистон ва Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги умумий савдо ҳажми 5 миллиард долларга етди. Жумладан, Ўзбекистоннинг умумий ташқи савдо айланмасида Марказий Осиё давлатларининг улуши 2019 йилдаги 12,4 фоиздан 2020 йилда 13,6 фоизга ошди.

Шу билан бирга, Марказий Осиёда барқарор ривожланиш истиқболлари қўшни Афғонистонда тинчликка эришиш билан узвий боғлиқдир. Афғонистон доимо Марказий Осиёнинг ажралмас қисми бўлиб келган ва шундай бўлиб қолади.

Марказий Осиё давлатлари ва Афғонистонни умумий тарих, дин, маданият ва урф-одатлар ҳамда хавфсизликни таъминлаш ва ўзаро савдони ривожлантириш каби манфаатлар бирлаштиради. Тинч Афғонистон Марказий Осиё давлатларига Ҳинд океани ва Форс кўрфази портларига энг қисқа йўл билан чиқиш имкониятини яратиб, Жанубий Осиёни Европа ва Хитой бозорлари билан боғлаши мумкин.

Ушбу омилларни инобатга олган ҳолда, янги Ўзбекистон Афғонистонга минтақавий муаммолар, таҳдидлар ва қийинчиликлар манбаи сифатида эмас, балки Евроосиё маконида кенг транс-минтақавий алоқаларнинг ривожланишига тубдан янги туртки берадиган ноёб стратегик имконият сифатида қарай бошлади.

Хорижий экспертларнинг фикрича, Ўзбекистон билан Марказий Осиё мамлакатлари ўртасида сўнгги йилларда эришилган сиёсий ишонч ва яхши қўшничилик муносабатларининг мустаҳкамланиши минтақанинг замонавий тарихида ижобий бурилиш нуқтасини англатади.  

Шунингдек, коронавирус пандемияси шароитидаги минтақавий фаоллик Ўзбекистон Республикаси Президентининг Марказий Осиё давлатлари ўртасида яхши қўшничилик, ўзаро фойдали ҳамкорлик ва ёрдам бериш борасидаги ҳаракатлар узоқни кўзлаган ташқи сиёсат стратегиясининг яққол тасдиғини топди. Транспорт ва логистика масалаларини ўз вақтида ҳал қилиш, фуқароларни қайтариш ва гуманитар ёрдам кўрсатиш Ўзбекистоннинг Марказий Осиёдаги очиқ ва конструктив сиёсатининг натижаси бўлди.

Юқоридагиларни ҳисобга олиб, Ўзбекистоннинг ҳар бир Марказий Осиё давлатлари билан икки томонлама муносабатларига эътибор қаратмоқчимиз.

1. Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги ҳамкорлик

Қозоғистон Ўзбекистоннинг минтақадаги асосий савдо-иқтисодий ҳамкори ҳисобланади. 2016 йилдан бери ўтказиладиган Ўзбекистон-Қозоғистон олий даражадаги учрашувлари икки томонлама муносабатларни сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилганини англатади.

Сўнгги йилларда олий ва юқори даражаларда ўтказилган мунтазам тадбирлар туфайли икки мамлакат ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш учун мутлақо янги сиёсий иқлим, дўстона муҳит ва қулай шарт-шароитлар яратилди.  

2016 йил сентябрь ойидан бошлаб олий даражада 3 та давлат ва 8 та ишчи ташрифлар амалга оширилди. Икки ва кўп томонлама тадбирлар доирасида жами 17 та учрашувлар ўтказилди. Шунингдек, давлат раҳбарлари томонидан икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари бўйича мунтазам телефон мулоқотлари ўтказилмоқда.

Мамлакатлар ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида ва Қозоғистон ҳудудидаги фуқароларимиз учун тезкор хизмат кўрсатиш учун 2018 йил Олмаотада ва 2019 йил Актау шаҳарларида Ўзбекистон Республикасининг Бош консулхоналари очилди.

2018 йилдан бери икки томонлама ўзаро муносабатларнинг янги механизми - мамлакатлар ўртасидаги минтақалараро ҳамкорлик форуми ишга туширилди. Биринчи форум 2018 йил 15 ноябрда Чимкентда, иккинчиси - 2020 йил 25-26 февраль кунлари Урганчда бўлиб ўтди, уларнинг натижасида иқтисодиётнинг устувор тармоқларида 819,8 миллион долларлик қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича икки томонлама ҳужжатлар имзоланди.

Натижада, сўнгги йилларда Ўзбекистон-Қозоғистон савдо-иқтисодий ҳамкорлиги фаоллашди. Хусусан, 2016 йилда икки мамлакат ўртасидаги савдо айланма 1,81 миллиард долларни ташкил этган бўлса 2019 йилда миллиард долларгача кўтарилди. Томонлар бу кўрсаткични 10 миллиард доллар даражасига кўтариш учун зарур чораларни кўрмоқда.

Икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликнинг ҳуқуқий асоси деярли барча соҳаларни қамраб олган 220 давлатлараро, ҳукуматлараро  ва идоралараро ҳужжатлардан иборат.

Мамлакатлар ўртасидаги парламентлараро ҳамкорлик фаоллашмоқда. Ўзбекистон ташаббуси билан Қозоғистон парламенти билан парламентлараро дўстлик гуруҳи тузилди. Сўнгги икки йил мобайнида парламент делегациялари алмашинуви бўлиб ўтди. Жумладан, 2019 йил июнь ойида Қозоғистон парламенти Мажилис раиси Н.Нигматулин Ўзбекистонга расмий ташриф билан келди. 2019 йил ноябрь ойида эса Сенат Раиси Т.Норбоева Нур-Султонга ташриф буюрди. Ташриф чоғида икки мамлакат ўртасида 2019-2020 йилларга мўлжалланган икки томонлама парламентлараро ҳамкорликни ривожлантириш бўйича амалий чора-тадбирлар режаси имзоланди.  

Сўнгги йилларда маданий-гуманитар соҳадаги ҳамкорлик сезиларли даражада кучайди. 2018 йилда “Қозоғистонда Ўзбекистон йили” ва 2019 йилда эса “Ўзбекистонда Қозоғистон йили” муваффақиятли ўтказилди. “Ўзбекистонда Қозоғистон йили” доирасида икки мамлакатда 150 дан ортиқ тадбирлар ташкил этилди.

Икки давлат ҳудудида ташкил этилаётган халқаро сайёҳлик кўргазмалари ва ярмаркаларида мамлакатларнинг сайёҳлик ташкилотлари ва компаниялари ўзаро иштироки кенгаймоқда.  

Ўзбекистон маблағи ҳисобидан Туркистон шаҳрида 5 минг кишилик янги масжид қурилмоқда.  

Коронавирус пандемияси тарқалишига қарши самарали курашиш  ва унинг икки томонлама муносабатларга салбий таъсирини олдини мақсадида ҳукумат даражасида ўзаро ҳамкорлик олиб борилмоқда. 2020 йил июнь ойи Ўзбекистон Республикаси раҳбарияти Қозоғистонга тиббиёт маҳсулотлардан  иборат гуманитар юк жўнатди.

2. Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги ҳамкорлик

Бугунги кунда Ўзбекистон-Қирғизистон муносабатлари сифат жиҳатидан янги босқичга – стратегик шерикликка кўтарилди. Бу борада, саккиз йиллик танаффусдан сўнг, 2017 йилда Икки томонлама ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия йиғилишлари қайта тикланганини инобатга олмаслик мумкин эмас. Давлатлар чегарасининг 85 фоизи келишиб олинди, назорат-ўтказиш пунктларида муайян мавжуд чекловлар бекор қилинди ва Қирғизистонда гидроэнергетика иншоотларини қуриш, “Хитой-Қирғизистон - Ўзбекистон” темир йўли лойиҳасини амалга ошириш, “Қошғар-Иркиштом-Ўш-Андижон-Тошкент” йўналиши бўйлаб янги автомобиль йўлагини очиш борасида ўзаро тушунча ва манфаат пайдо бўлди.

2018 йилда парламент делегацияларининг бир қатор ўзаро ташрифлари, жумладан, Қонунчилик палатаси Спикери Н.Исмоилов бошчилигидаги Ўзбекистон делегациянинг Бишкекка амалий ташрифи ташкил этилди.  

Ҳукумат раҳбарлари даражасида ҳам ҳамкорлик йўлга қўйилди. Сўнгги йиллар давомида улар Бишкек, Фарғона ва Ўшда икки томонлама тадбирлар доирасида ҳамда Тошкент, Москва, Сочи, Душанбе, Қозон, Минск ва Чўлпонотадаги кўп томонлама саммитлар доирасида ҳам бир неча учрашувлари ташкиллаштирилди.

Ташқи ишлар вазирликлари раҳбарларининг мунтазам учрашув ва маслаҳатлашувлари амалга оширилмоқда. Бу борада 2021 йил 12 мартда Тошкентда имзоланган икки мамлакат ТИВлари ўртасида  

2021-2022 йилларга мўлжалланган янгиланган ҳамкорлик дастурини таъкидлашимиз мумкин.

Чегаралараро ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ўзбекистон ва Қирғизистон чегара ҳудудлари ўртасидаги ҳамкорликни янада чуқурлаштириш ва кенгайтириш бўйича ҳукуматлараро ҳаракатлар режаси муваффақиятли амалга оширилмоқда, чегара ҳудудларида Ўзбекистоннинг чегараолди вилоятлари ҳокимлари ва Қирғизистон ҳукуматининг чегараолди вилоятлардаги ваколатли вакиллари Кенгашининг учрашувлари ўтказилмоқда, охиргиси 2020 йил декабрь ойида Фарғонада икки давлат бош вазирлари ўринбосарлари С.Умурзоқов ва А.Новиков иштирокида бўлиб ўтди. Унинг доирасида Тошкент ва Бишкек, Андижон ва Ўш, Наманган ва Жалолобод, Фарғона ва Боткен шаҳарлари ўртасида савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорлик тўғрисида битимлар имзоланди.

Савдо-иқтисодий алоқалар тобора мустаҳкамланмоқда. 2020 йил натижаларига кўра, икки мамлакатлар ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 903 миллион долларни ташкил этди. Шу билан бирга, савдо-иқтисодий ҳамкорликка туртки бериш учун юқорида қайд этилган Кенгаш йиғилишининг якунлари бўйича томонлар ўзаро манфаатли, амалий ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни чуқурлаштириш тўғрисидаги Протоколни имзоладилар. Ушбу протоколь бўйича икки мамлакат ҳукуматлари қўшма лойиҳаларни молиялаштириш учун 50 миллион долларлик устав капиталига эга қўшма инвестиция фондини яратиш механизмлари кўриб чиқилмоқда.

Бундан ташқари, 2020 йил 24 декабрда видеоконференция шаклида бўлиб ўтган йиғилиш доирасида Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси ўртасида саноат кооперацияси соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш ва чуқурлаштириш бўйича амалий ҳаракат режаси “Йўл харитаси” имзоланди.

Шунингдек, 2021 йил 26 март куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон-Қирғизистон икки томонлама ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиясининг 9-йиғилиши ва бизнес Кенгашининг биринчи мажлиси бўлиб ўтди.

Таъкидлаш лозимки, 2021 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикасига импорт қилинаётган 73 та товар маҳсулотларига аксиз солиғи бекор қилинди ва бу икки мамлакат ўртасидаги ўзаро товар айланмасининг янада ошишига олиб келади. Умуман олганда, бу борадаги ҳамкорлик салоҳияти жуда юқори.

Шу билан бирга, маданий-гуманитар алоқаларни сезиларли даражада фаоллаштиришга муваффақ бўлдик. 2018 йилда Қирғизистонда Чингиз Айтматовнинг 90 йиллиги нишонлади. Ўзбекистонда ҳам байрам тадбирлари юқори савияда ўтказилди. Ўзбекистонда Кирғизистон, Қирғизистонда Ўзбекистон маданияти ва санъати кунлари бўлиб ўтди.

Албатта, пандемия билан боғлиқ вазият 2020 йилдаги ҳамкорлик динамикасига ўз таъсирини ва унинг муаммоларини бартараф этиш учун биргаликда ҳаракат қилиш зарурлигини кўрсатди. Бу йўналишда мамлакатлар ўзларининг биргаликдаги ишларини сезиларли даражада босқичма-босқич амалга ошира олдилар. Шунингдек, анъанавий дўстлик  

ва ўзаро ёрдам тамойилларига амал қилган ҳолда, Ўзбекистон томони Қирғизистонга бир неча бор ёрдам кўрсатганини, жумладан, Бишкек шаҳри ва Боткен вилоятининг Қадамжой туманида модулли шифохоналар қурилишини ҳам алоҳида таъкидлаш лозим.  

3. Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги ҳамкорлик

Сўнгги йилларда ўтказилган Ўзбекистон-Тожикистон олий даражадаги учрашувларида тарихий ва мисли кўрилмаган келишувларга эришилганлиги билан ажралиб туради.

2016 йилдан бери олий даражадаги 2 та давлат, 4 та расмий ва 3 та ишчи ташрифлар амалга оширилди. Ҳаммаси бўлиб икки ва кўп томонлама тадбирлар доирасида 10 дан зиёд олий даражадаги учрашувлар ўтказилди. Шунингдек, давлат раҳбарлари икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари бўйича мунтазам равишда телефон мулоқотлари ўтказмоқда.

2018 йил март ва август ойларидаги давлат ташрифлари чоғида турли соҳалардаги ҳамкорликни янада ривожлантириш ва чуқурлаштириш учун мустаҳкам асос бўлган 53 та икки томонлама ҳужжат имзоланди. Ўзбекистон Республикаси ва Тожикистон Республикаси ўртасидаги стратегик шериклик тўғрисидаги битим ва Ўзбекистон-Тожикистон Давлат чегарасининг айрим қисмлари тўғрисидаги битим каби тарихий ҳужжатлар шулар жумласидан.

Натижада, сўнгги йиллар давомида Ўзбекистон-Тожикистон муносабатлари изчил ўсиб бораётган характерга эга бўлди. Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ва Тожикистон Республикаси ҳукумати ўртасидаги янги таҳрирда имзоланган ўзаро келиб-кетишлар тўғрисидаги битим ҳар икки мамлакат фуқароларига 30 кунгача виза талаб этилмаслик имконини берди, ушбу ҳужжат одамларга қулайликлар яратди ва ишонч бағишлади. Битим туризмнинг “автотуризм”, “зиёрат туризм”, “экотуризм” ва бошқалар каби йўналишларнинг пайдо бўлишига, шунингдек, мамлакатлар ўртасида сайёҳлик оқимининг ўсишига ёрдам берди.

Барча 17 та чегара пунктлари фаолият кўрсатиши туфайли ҳар куни Ўзбекистон-Тожикистон чегарасидан ўтувчи фуқаролар сони сезиларли даражада ошиб, кунига 20 минг кишига етди (2017 йилгача 3000-3500 киши эди). Бу, шунингдек, трансчегаравий савдонинг фаол ривожланишига ёрдам берди.

Икки мамлакат ўртасидаги савдо айланманинг мисли кўрилмаган даражада ўсиши кузатилмоқда. Агар 2016 йилгача йиллик ўзаро савдо ҳажми 200 миллион доллар оралиғида бўлган бўлса, 2019 йилнинг охирига келиб ушбу кўрсаткич қарийб уч баробар ошиб, 497 миллион долларга етди. Пандемия оқибатларига қарамай, 2020 йил якунларига кўра икки мамлакат ўртасидаги товар айланмаси 333,8 миллион долларни ташкил этди.

Икки мамлакат ҳамкорлигининг ҳуқуқий асослари давлатлараро, ҳукуматлараро ва идоралараро даражаларда имзоланган 170 га яқин шартнома ва битимлардан иборат. Сўнгги йилларда имзоланган Ўзбекистон - Тожикистон ҳамкорлигининг асосий ҳуқуқий ҳужжатлари – Стратегик шериклик, дўстлик, яхши қўшничилик ва ишончни мустаҳкамлаш тўғрисидаги декларация ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳукумати билан Тожикистон Республикаси ҳукумати ўртасидаги минтақалараро ҳамкорлик тўғрисидаги битимдир.

Маданий-гуманитар соҳадаги ҳамкорлик ҳам сезиларли даражада фаоллашди. 2020 йил март ойида Сўғд вилоятининг Спитамен туманида ўзбекистонлик мутахассислар саъй-ҳаракати билан мактаб қурилди. 2019 йил ноябрь ойида Тожикистонда Ўзбекистон маданияти кунлари катта муваффақият билан ўтказилди. 2018 йил 15 мартда имзоланган минтақалараро ҳамкорлик тўғрисидаги битим икки мамлакат минтақалари ўртасида маданий-гуманитар ҳамкорликни оширишга ёрдам берди.  

Бундан ташқари, Ўзбекистон театр труппалари гастрол сафари билан Тожикистон шаҳарларига бўлиб, Тожикистон ҳудудида ташкил этилган турли тадбирларда иштирок этиб келмоқда.

Коронавирус пандемиясининг икки томонлама алоқаларга салбий таъсирининг олдини олиш бўйича қўшма чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. 2020 йил Тожикистонга тиббиёт ва озиқ-овқат маҳсулотларидан иборат гуманитар юк жўнатилди. Ўз навбатида, Тожикистон Сардоба сув омбори тўғонининг ўпирилишидан зарар кўрган Сирдарё вилояти аҳолисига гуманитар ёрдам юборди.

4. Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги ҳамкорлик

Сўнгги даврда деярли барча соҳаларда эришилган аниқ натижалар икки томонлама Ўзбекистон-Туркманистон ҳамкорлигини кенгайтириш учун мустаҳкам замин яратди. Давлатлараро муносабатлар стратегик шериклик даражасига кўтарилди.

Инаугурациядан сўнг 2017 йил 6-7-март кунлари Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев илк хорижий ташрифини Туркманистонга амалга оширди, бу мамлакат ташқи сиёсатда бетарафлигини ва Марказий Осиё минтақаси устуворлигини жаҳон ҳамжамиятига намойиш этди. Табиийки, бу рамзий қадам давлат раҳбариятининг оқилона қарори эди. Ҳозиргача мамлакатлар ўртасида 9 та юқори даражали ташрифлар, жумладан, Ўзбекистонга 2 та ташриф (2018, 2019 йилларда) ва Туркманистонга 7 та ташриф (2017, 2018, 2019 йилларда уч марта ва 2021 йилда икки марта) амалга оширилди.

Сўнгги йилларда олий ва юқори даражаларда ўтказилган мунтазам тадбирлар туфайли мутлақо янги сиёсий иқлим, дўстона муҳит ва икки мамлакат ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратилди.

Икки мамлакат ўртасида савдо айланмаси тез суръатлар билан ўсиб бормоқда. Пандемия оқибатларига қарамасдан ушбу йўналишдаги ҳамкорлик 2020 йил 527 миллион долларни, 2021 йилнинг ярим йиллигида эса  351,9 миллион долларни ташкил этди.  

Маданий-гуманитар соҳадаги ҳамкорлик сезиларли даражада фаоллашди. 2017 йил ноябрь ойида Туркманистонда (Ашхобод ва Дашогуз шаҳарларида) Ўзбекистон маданияти кунлари бўлиб ўтди. 2018 йил апрель ойида Туркманистон Президенти Г.Бердимуҳамедовнинг Ўзбекистонга давлат ташрифи чоғида Тошкентдаги “Ашхобод” кўнгилочар боғи, Махтумқули ҳайкали ва Хоразм вилоятидаги “Улли ҳовли” ёдгорлик мажмуаси ҳамда Ўзбек-Туркман дўстлик уйи очилди. 2018 йил Ашхободда “Ўзбек киноси кунлари”, Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида эса “Туркман киноси кунлари” бўлиб ўтди.  

Ўзбекистон-Туркманистон муносабатлари оҳирги беш йил ичида сезиларли даражада ўзгариб, расмий-протоколь ҳолатидан амалий босқичга ўтди.  

Икки томонлама алоқа форматидан ташқари, Марказий Осиё давлатлари “5+1” форматида (Марказий Осиё-АҚШ, Марказий Осиё-Хитой, Марказий Осиё-Япония, Марказий Осиё-Россия) кўп томонлама ҳамкорлик платформаларида фаол алоқалар ўрнатиб келмоқда. Ушбу форматлар минтақа мамлакатлари ва уларнинг хорижий шериклари ўртасидаги ҳамкорликни яхшилаш учун мунтазам мулоқот қилишнинг зарур механизми ҳисобланади, бу эса минтақавий барқарорлик, иқтисодий ва инклюзив ривожланишга хизмат қилади.

Шу билан бирга, минтақанинг ҳамкорлик ва барқарор ривожланиш масалаларини муҳокама қилишнинг муҳим платформа бўлиб, Президентимиз ташаббуси билан ташкил топган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашуви ҳисобланади. Минтақадаги барча давлатлар унда иштирок этиши ушбу платформанинг келажакдаги истиқболидан далолатдир. Маслаҳат учрашувининг биринчи йиғилиши 2018 йил март ойида Қозоғистон пойтахти Нур-Султонда, иккинчиси – 2019 йил ноябрь ойида Тошкент шаҳрида ва учинчиси – 2021 йил август ойида Туркманистоннинг “Аваза” сайёҳлик зонасида бўлиб ўтди.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда ҳамда Ўзбекистон ва Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги ҳамкорликни янада жадал ривожлантириш мақсадида қуйидагилар таклиф этилади:

- юқори даражали ташрифларни ташкил етиш амалиётини давом эттириш;

- Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида мунтазам равишда сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказиш;

- халқаро ва минтақавий ташкилотлар (БМТ, МДҲ, ШҲТ, ИҲТ ва бошқалар) доирасидаги позицияларни ўзаро қўллаб-қувватлаш;

- қўшнилар билан чегараларни демаркация ва делимитация қилиш масалаларини жадаллаштириш;

- олий даражада эришилган сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва хавфсизлик соҳалардаги келишувларни тўлиқ амалга ошириш;

- савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Хуқуматлараро комиссиянинг қўшма йиғилишларини ўтказиш;

- тадбиркорлик тузилмалари ва чегарадош ҳудудлар ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш;

- транзит ва транспорт соҳасида ҳамкорлик қилиш бўйича идоралараро қўшма таклифларни ишлаб чиқиш;

- мамлакатлар вакилларининг минтақа ҳудудидаги давлатларда ўтказиладиган маданий-гуманитар тадбирларда (фестиваль, кўргазмалар, спорт мусобақалари ва бошқаларда) иштирокини давом эттириш;

- ёшлар вакиллари иштирокида мунтазам ва кенг кўламли давлатлараро тадбирларни ташкил этиш (фестиваллар, форумлар, ёзги лагерлар ва бошқалар);

- мамлакатлар ҳудудида ташкил этиладиган халқаро сайёҳлик кўргазма ва ярмаркаларида сайёҳлик ташкилотлари ва компанияларининг ўзаро иштирокини таъминлаш.

Хулоса қилиб айтиш мумкинки, Ўзбекистон Республикаси ҳар бир қўшни давлат билан муносабатларни стратегик шериклик даражасига кўтариши ва минтақавий ҳамкорликни ривожлантириши Марказий Осиёда яхши қўшничилик алоқаларини мустаҳкамлади ва минтақанинг инвестицион жозибадорлигини кенгайтиришга ҳисса қўшди. Минтақавий интеграция жараёнларининг асосий драйвери бўлган Ўзбекистоннинг халқаро обрўси ва нуфузи мустаҳкамлана бошлади.

Шерзодбек Шавкатбеков,

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети магистранти

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги Ўзбекистон - янги қўшничилик