Янги Ўзбекистон орзуси юксалиш ғояси билан ҳамоҳанг бўлиб, юксалиш тушунчаси «тараққий этиш», «ўсиш» ва «юксак даражага эришиш»ни англатади.

Бу эса ўз-ўзича амалга ошмайди. У кўпгина шарт-шароит ва омилларга боғлиқ бўлади. Ҳар бир халқ ўз давлати ва мамлакати тараққий этишини ҳамда юксак даражага эришишини хоҳлайди. 

Президент Шавкат Мирзиёев «Бугун мафкура соҳасида бўшлиқ деган нарсанинг ўзи ҳеч қачон бўлмайди. Чунки инсоннинг қалби, мияси, онги тафаккури ҳеч қачон ахборот олишдан, таъсирланишдан тўхтамайди. Демак, унга доимо маънавий озиқ керак. Агар шу озуқани ўзи яшаётган муҳитдан олмаса ёки муҳит уни қониқтирмаса, нима бўлади? Айтинглар? Бундай озуқани у аста секин бошқа ердан излайди. Шунга йўл бермаслигимиз лозим», дея таъкидлади.

Дарҳақиқат, инсонларнинг қалби, мияси, онги тафаккури ҳеч қачон ахборот олишдан, таъсирланишдан тўхтамайди. Бу айниқса, глобал ўзгаришлар ва ахборот хуружлари кучаяётган пайтда инсонлар турли ахборотлардан, воқеа-ҳодисалардан хабардор бўлиши давр талаби. Ўзи яшаётган муҳит, оммавий ахборот воситалари уни қониқтириш керак. Аксинча бўлса, ўша бўшлиқни тўлдиришни турли хил ижтимоий тармоқлардан излайди. Лекин ҳамма вақт ҳам унга тўғри жавоб топавермайди. Ундаги яширин мақсадларни кўра олмайди. Унга ишонади ва тўғри деб қабул қилади. Охир оқибатда онг ва тафаккур манипуляцияга учрайди. Ғоявий юксаклик эса бундай камчиликларга ўрин қолдирмайди.

ЮКСАЛИШ ҒОЯСИДА ҚАНДАЙ МАҚСАДЛАР АКС ЭТАДИ? 

Янги Ўзбекистоннинг юксалиш ғояси – Янги Ўзбекистон тараққиётини янги босқичга кўтариш, инсонларнинг ҳаёт даражасини тараққий эттириш ва юксак даражага эришишини таъминлашда ҳамда одамлар онг ва тафаккурида миллий ғояга бўлган ишонч ва эътиқод даражасида ўз ифодасини топади. Бунга эришишда миллий ғоя муҳим омил ҳисобланади.

Лекин миллий ғояни англаш осон кечмаяпти. Инсонларда миллий ғояни тушунишда турли хил қарашлар ва ёндашувлар мавжуд. Айримлар миллий ғояни Ўзбекистон тараққиётининг муҳим омили, уларни бирлаштирувчи ва йўналтирувчи, сафарбар этувчи ҳамда халқни халқ, миллатни миллат қилувчи муҳим омил деб ҳисобласа, айримларда эса миллий ғоя «менга нима беради» ёки «қорин тўйғизадими» деган қарашлар йўқ эмас. Бу миллий ғояни англашда уларни турли даражада эканлигини, англаш ва англамаслик ҳолатлари мавжудлигини кўрсатади. Тўғри, ғоя тўғрисида доимо миллатнинг энг илғор вакиллари ўйлаган ва уларни ғоявий жиҳатдан курашчанлигини таъминлаган. Йўл-йўриқ кўрсатган, мақсадларини аниқ белгилаб берган. Мақсади аниқ бўлган одам манзилига тўғри бора олади.

Миллий ғояни англашда фаол инсонлар (тадбиркорлар, ишбилармонлар, зиёлилар, ёшлар, Ватан келажагини ўйлаётганлар, бунёдкор қатламлар) улар билан бирга ҳаётларига бефарқ қараб яшаётган, кўпроқ истеъмолчилик кайфиятига эга бўлган айрим инсонлар эса ўзларининг ҳаёт тарзларидан ва моддий имкониятларидан келиб чиққан ҳолда ёндашиб, миллий ғояга бўлган ишонч ва эътиқодни маънавий куч-қудрат манбаи эканлигини идрок этмаётганлигида кўриш мумкин. Миллий ғоя ҳаётни ўзгартирувчи, фаровонликка эришиш йўлларини кўрсатувчи муҳим омил эканлигини ҳар бир инсон ҳис этиши, англаши лозим.

МИЛЛИЙ ҒОЯ СОҲАСИДА ҚАНДАЙ ЎЗГАРИШЛАР БЎЛДИ?

Бу ўзгаришларни қуйидаги йўналишларда кўриш мумкин. Аввало, ўзгаришларнинг кенг кўламли эканлигини таъкидлаш лозим. Ўзбекистонда яшаётган кўп миллатли халқлар ўртасидаги мавжуд миллий тотувлик ва ҳамжиҳатлик, барқарор тараққиёт, тинчлик, динлараро бағрикенгликни амалда таъминлашда миллий ғоянинг ўзига хос ўрни бор.

Шуни айтиш керакки, миллий ғоя тушунчасини тўғри қабул қилишда ҳам айрим англашилмовчиликлар ҳамон учраяпти. Миллий сўзини бир миллатнинг ғояси сифатида қабул қилаётганлар миллий ғояни тушунишда бир томонламаликка йўл қўяди. Миллий ғоя бир миллатнинг ғояси эмаслигини, у Ўзбекистонда яшаётган барча миллатларнинг мақсад ва манфаатларини ифода этадиган ғоя эканлигини ҳамма ҳисобга олиши лозим.

Ҳар бир миллат вакили миллий ғояга ўзининг ғояси сифатида ёки ўзи мансуб бўлган халқ, мамлакат мақсадининг ғоявий ифодаси эканлигини фарқлаши, унга ишонч ва эътиқоди бўлиши лозим. Бу ғоявий юксалишга хизмат қилади.

Иккинчидан, мамлакатмизда миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар концепцияси ишлаб чиқилди ва қабул қилинди.

Учинчидан, миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими йўналишида республикамиздаги 20 та олий таълим муассасада мутахассис кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилди.

Тўртинчидан, миллий ғоя тарғиботи технологиялари ҳамда миллий ғоя тарихи ва назарияси ихтисосликлари бўйича илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш амалга оширилмоқда ва ҳоказо.

Тайёрланаётган кадрлар бу соҳада тегишли совринларда иштирок этиб, муайян ютуқларни қўлга киритмоқдалар. Буни шу соҳа бўйича педагог кадрлар фаолиятида ва маънавий-маърифий ишларда кўриш мумкин.

Ўзбекистонда ўтган йиллар давомида соҳада муҳим ўзгаришлар амалга оширилди. Инсонлар ўз олдиларига улуғ ва бунёдкор мақсадларни қўйишлари ва унга эришишлари учун ҳам миллий ғоя тўғрисида ўйлашлари, Ўзбекистон тараққиётининг янги босқичида белгиланган вазифаларни амалга оширишда маънавий-руҳий кучга эга эканлигини англашлари ва ғоя атрофида бирлашишлари, таълим-тарбия орқали ҳаётга татбиқ этишлари зарур. Бу уларни ижтимоий фаолликка ундайди ва миллий ғояга дахлдорликни ҳис этиш туйғусини оширади. Яхши яшаш ва фаровон ҳаётга эришиш учун илм-фан ютуқларини, касб-ҳунар сирларини эгаллаши лозимлигига иқрор бўлади. Янги Ўзбекистонни бунёд этиш ва юксалтириш вазифаси умуммиллий мақсадга айланиши лозим. Буни ёшлар ҳам алоҳида ҳисобга олиши зарур.

Абу Наср Форобий таъкидлаганидек, «Инсон бахт-саодат нималигини тушунган бўлса-ю, унга эришишни мақсад қилиб олмаса, ғоя ва хоҳишига айлантирилмаган бўлса, унга нисбатан озгина бўлса-да, шавқ ва завқ сезмаса, истак ва мулоҳазасини, куч ва қувватини бошқа нарсаларга сарфласа, бу қилмишлари ёмон ва ноўриндир....».

Дарҳақиқат, миллий ғоянинг зарурлигини тушуняпмиз, лекин у ҳали ҳамманинг ҳам хоҳиш-истагига айланмаётганлигининг асосий сабаби, ғоявий юксалиш ҳою-ҳавас эмас, аксинча, инсонларнинг ҳаётий мақсадига айланиши керак.

Миллий ғоя инсонларнинг онг-тафаккури, орзу-истаклари, ниятлари, мулоҳазаларида акс эттирилса ва куч-қуввати ҳамда ишонч-эътиқодини тўғри йўналтира олсагина ҳақиқий бахт-саодат нимада эканлигини ҳис қилиш мумкин. Шундагина ғоявий юксалишга эришиши мумкин. Миллий ғоя инсон ҳаётининг узвий бўлаги бўлиб, унга сув ва ҳаводек кераклигини ҳис этиши лозим. Шу маънода миллий ғоя бизга нимага керак деганлар хато қиладилар. Буни тўғри ва соғлом фикр деб бўлмайди. Соғлом фикрлайдиган одамлар миллий ғоясиз яшай олмаслигини, унинг миллий ғояси ўзлигини англатувчи ғоя билан муштараклигини ва унинг ғоясида ватан манфаати, унинг истиқболи, ҳар бир инсоннинг эркинлиги, қадр-қиммати мужассамлашганлигини кўра олади. Шу маънода миллий ғоя Янги Ўзбекистон тараққиёти стратегиясининг ўзига хос концепциясидир дейиш мумкин. Бу концепцияда адолат ва қонун устуворлиги, халқпарвар давлат пойдевор эканлигини англаш орқали унда адолат ва қонунга бўлган ҳурмат шаклланади. У ҳар бир инсон мақсадлари билан уйғунлашади.

Миллий иқтисодиётни ривожлантириш ва иқтисодиётга жамият ҳаётининг танаси сифатида қараш, уни миллий ғоя мақсадлари билан узвий боғлигини кўра олиш ва иқтисодиётнинг ривожланишига миллий ғоя мақсадларидан келиб чиққан ҳолда ёндашишгина маънавий юксалиш ғоясига хизмат қилади.

Адолатли ижтимоий сиёсат юксалиш ғоясининг моҳияти ва имкониятларини юксалиш ғояси орқали миллий ғоя мақсадларига хизмат қилади. Булар туб инсонпарварлик ғояси билан ҳамоҳанг бўлиб, у қанча ўз моҳиятига яқин бўлса, шунча ғоявий жиҳатдан юксалиб боради. Бунда соғлиқни сақлаш, соғлом турмуш тарзи маданиятига эришиш, таълим-тарбия имкониятларидан оқилона фойдаланиш, илм-фанга инновацион тараққиётнинг асоси сифатида қараш ғояларининг амалда намоён бўлиши ғоявий юксакликнинг ўзига хос йўналишларидир. Чунки бу йўналишлар ҳар бир инсоннинг ҳою-ҳавасига эмас, аксинча, бахтли, саодатли яшаши учун хизмат қилишини англайди ва унга ишонч-эътиқоди юқори бўлади.

Ғоявий юксакликка эришиш учун айрим ғоясизлик кўринишларидан халос бўлишимиз, ғоя билан ғоянинг фарқига боришимиз муҳим аҳамиятга эга. Ғоявий юксакликка маънавий тараққиётсиз эришиб бўлмайди.
 
Ғоявий юксалишга миллий ғоя ривожисиз эришиб бўлмайди. Ғоявий юксалиш миллий ғоямизга зид бўлган ғоявий иллатларни кўриши ва уни бартараф эта олганлиги билан аҳамиятли.

Ғоявий юксакликка эришиш ҳам мураккаб кенг кўламли жараён эканлигини ҳар бир фуқаро айниқса ёш авлод вакиллари буни тўғри баҳолай олишлари зарур. Бунинг учун ҳар бир кишидан ўз ватани, яъни Ўзбекистонни ютуқларини ҳам ва айрим муаммоларини ҳам холис ҳисобга олиши ва ўзининг позицияни миллий манфаатдан келиб чиқиб билдиришни тақозо этади. Афсуски, ҳамма ҳам бу тамойилга амал қилаётгани йўқ. Ўзи билиб ёки билмаган ҳолда айрим ёт ва зарарли ғоялар учун озуқа бўладиган фикрларни ўртага ташламоқдалар. Бу миллий ғоямизга ҳам тегишли бўлиб, айрим ёшларни миллий ғояга нисбатан ишонч-эътиқодини юксалишига эмас, аксинча, ғоясизликка ундашга сабаб бўлмоқда. Миллий ғояга ишончсизлик кайфиятини уйғотмоқда. Бунга бошқа айрим сабаблар ҳам борлигини ҳисобга олиш керак.

Хусусан, айрим шахслар томонидан мавжуд қонунларни ҳурмат қилмаслик, қонун устуворлигига таянмасликнинг сақланиб қолаётганлиги, адолат принципларининг бузилиши, адолатга бўлган ишончсизлик кайфиятнинг яшаб қолаётганлиги, ошна-оғайнигарчилик, маҳаллийчилик, уруғ-аймоқчилик, коррупция, компетентликнинг етишмаслиги, шунингдек, лоқайдлик, бефарқлик, нигилизм, яъни эришилаётган ютуқлар ва қадриятларнинг фақат салбий томонларини кўриш ҳамда ҳамма нарсага салбий қараш мавжудлиги ҳолатлари миллий ғоямизга тўғри келмайди. Бу ғоявий юксалишга тўсиқ бўлади.

Маълумки, мамлакатимизда ёшлар муаммоларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ижтимоий-иқтисодий, таълим соҳаларида ислоҳотлар кенгаймоқда. Ёшларни таълимга жалб қилиш имкониятлари ошмоқда. Аммо, айрим ёшларнинг илм олишга бўлган интилиши тубдан ўзгаряпти деб айта олмаймиз. Айни пайтда айрим ёшлар орасида хорижга бориб ишлаш кайфиятининг юқори эканлиги, қаерда яшаш ва пул топиш осон бўлса, ўша жойни ватан деб қараётгани, ўз ватанларига эса ватанпарварлик туйғусининг етишмаётганлик ҳолатлари ўйлашга мажбур қилади.

Бу миллий ғоя мақсадларининг ёшлар онгида улар учун қадрли бўлган қадриятлар тизимини ўзгартиришга, қадрсизлантиришга бўлаётган, унинг ўрнида Ғарбга хос бўлган қадриятларни олиб киришга бўлаётган уринишлар миллий ғояга бўлган ишонч-эътиқодини сусайишига сабаб бўлмоқда. Айрим ёшларнинг шунинг таъсирига тушаётганлиги ҳам сир эмас. Миллий қадриятларимиз ҳисобига бошқа халқлар қадриятларини қабул қилиб бўлмайди. Бунга тарихдан мисоллар келтириш мумкин.

Миллий ғояни тўлиқ англамаслик турли авлодлар ўртасида мулоқотга бўлган эҳтиёжни пайдо қилмоқда. Уни ҳисобга олиш ва унга жавоб бериш, авлодларни бир-бирларини тушунишга эришиш ҳамда миллий ва умуминсоний қадриятларни тушуниш миллий ғоя негизларини англашга ёрдам беради.

Бугун ўзини Ўзбекистон фуқароси деб билган ҳар бир инсон маънавий тикланишга, миллий юксалишга, ўзлигимизни англашга хизмат қиладиган айрим қусурларимизни бартараф этишга ёрдам берадиган амалий тафаккурга суянишлари лозим. Бу ўзларини шунчаки айрим чиқишларга ёки ёт ва зарарли ғоялар таъсирига тушиб қолмасликларини тақозо этади. Бу билан барқарор тараққиётнинг кушандаси бўлган иллатлар, радикал ёндашувлар, экстремизм ва терроризм кўринишидаги зарарли ғояларнинг олдини олишга ўз ҳиссасини қўшган бўлади.

Ғоявий юксакликка сўз ёки ғоядаги айрим янгича фикрлар ҳамда ёндашувлар орқали янгича либос кийдириш йўли билан ҳал этиб бўлмайди. Аксинча, одамларни, айниқса ёшларни эзгуликка, бунёдкорликка ошно қилиш орқали ғоявий юксалишга эришиш мумкин.

Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси ғоявий юксакликка эришишни тақозо этади. Бу Ўзбекистоннинг ижтимоий-маънавий ҳаётида ёшлар онги ва тафаккурида, ишонч ва эътиқодида, мақсадларини амалга оширишда, ижтимоий ҳаёт соҳаларида иштирок этишида ва янги сифат ўзгаришларини амалга ошиши билан боғлиқдир.

Иккинчидан, Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясида юксалиш ғояси қуйидаги ғоявий йўналишларда Давлат халққа хизмат кўрсатиши, Янги Ўзбекистон - рақобатбардош маҳсулотлар юрти, ёшларни ахлоқий негизларни бузишга олиб келадиган хатти-ҳаракатлардан, терроризм ва диний экстремизм, сепаратизм, фундаментализм, зўравонлик ва шафқатсизлик ғояларидан ҳимоя қилиш, эзгулик ва инсонпарварлик тамойилига асосланган Ҳаракатлар стратегиясидан — Тараққиёт стратегияси сари, мафкуравий хуружларга қарши миллий ғоя асосида биргаликда курашиш, оила, мактаб ва маҳалла ҳамкорлигини мустаҳеамлаш, шу асосда маънавий тарбиянинг узвийлигини таъминлаш кўникмасини шакллантириш, китобсевар миллат умуммиллий ғояси, экстремизм ва терроризмни келтириб чиқарувчи омилларнинг олдини олишга қаратилган превентив механизмларни такомиллаштириш, ижтимоий-маънавий муҳитни яхшилаш, ёт ғоялар таъсирининг олдини олиш ва уларнинг таъсирига тушиб қолганлар билан тизимли ишлаш орқали муаммоларини бартараф этиш, жаҳолатга қарши маърифат ҳамда Янги Ўзбекистон — Учинчи Ренессанс ғоясининг рўёбга чиқарилишини таъминлаш ғояларида ўзининг аниқ ифодаси топмоқда.

Учинчидан, ғоявий юксалиш Ўзбекистоннинг орзусини ўзида мужассамлаштиради ва Ўзбекистон жамиятининг ғоявий-мафкуравий ҳаётида содир бўлган, одамлар онги ва тафаккурида, миллий ўзлигини англашда ўз ифодасини топаётган миллий-маънавий тикланиш, миллий ғояни ривожлантириш, унга нисбатан ҳар бир фуқаронинг ишонч ва эътиқодини мустаҳкамлаш ҳамда уни юксалтиришга дахлдорлик ҳисси орқали амалга ошиб боради.

Тўртинчидан, ғоявий юксакликка эришиш ёшларни миллий ғояни ўзларининг ғояси сифатида кўришига ундайди. Бунинг учун ёшлар миллий ғояни англашда уларни қайси соҳада таълим олаётганлигидан қатъи назар, фан-таълим соҳасида эришаётган ютуқларини Янги Ўзбекистон тараққиёти стратегиясида белгиланган мақсад ва вазифаларни амалга оширишда уни энг улуғ мақсад ва марраларни эгаллашга ундайдиган, Ватанга дахлдорлик ҳиссини ва фуқаролик маданияти тарбиялаши ҳамда юксалишига хизмат қилади.

Бешинчидан, бугун жамият ва инсонлар ҳаётини ғоясиз тасаввур қилиб бўлмаслиги уни миллий ғояга бўлган эҳтиёжни сақланиб қолишига асос бўлади. Бу эса миллий ғояни ривожлантиришни, унга бўлган талаб ва эҳтиёжни ҳисобга олишни тақозо этади.

Ибодулла Эргашев,

ЎзМУ Фуқаролик жамияти ва ҳуқуқ таълими кафедраси профессори, сиёсий фанлар доктори

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги Ўзбекистон ва юксалиш ғояси - унинг миллий ғоя билан боғлиқлиги нимада? 