Ўзбекистон Республикаси ва Хитой Халқ Республикаси ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганига 30 йил бўлди.

Бу вақт давомида мамлакатлар замонавий давлатлараро муносабатларни кенг қамровли стратегик шериклик даражасига кўтаришга муваффақ бўлди ва деярли барча соҳаларда ўзаро манфаатли ҳамкорлик йўлга қўйилди.

Яқин истиқболларда Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги икки томонлама муносабатларнинг кенгайиши кенг кўламли шаклларга эга бўлиши мумкин. Бу Пекин ва Тошкентнинг ҳозирги босқичдаги стратегик манфаатлари тўлиқ мос келиши билан боғлиқ – ҳар икки томон ҳам минтақавий хавфсизликни мустаҳкамлашдан манфаатдор.

Умуман олганда, Хитой Халқ Республикаси билан ҳамкорлик кўп жиҳатдан Ўзбекистон Республикаси президенти Ш.Мирзиёевнинг қўллаб-қувватлаши туфайли чуқурлашиб бормоқда. Президентимиз бошчилигида олиб борилаётган ислоҳотлар натижасида Хитой Халқ Республикаси билан ташқи сиёсат ва иқтисодий алоқалар мустаҳкамланиши жадаллашиб бормоқда.

Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил май ойида Хитойга давлат ташрифи, Ўзбекистон Республикаси билан Хитой Халқ Республикаси ўртасидаги ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларини янада кенгайтиришга хизмат қилди.

Сўнгги пайтларда савдо-иқтисодий, инвестицион, энергетика, транспорт, илмий-техникавий, маданий-гуманитар ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида Ўзбекистон-Хитой ҳамкорлиги суръатлари сезиларли даражада фаоллашди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ лойиҳалари доирасида ҳозирги кунга қадар 1,45 млрд. АҚШ доллари Хитойнинг Давлат тараққиёт банкининг кредитлари ҳисобидан жалб қилинган.

2017 йилда Ўзбекистон Республикаси инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ва Хитой Халқ Республикаси Савдо вазирлиги ўртасида Ўзбекистонда кичик ва ўрта ГЭСларни қуриш бўйича 2,7 миллиард АҚШ доллари миқдоридаги ҳамкорлик тўғрисидаги битим имзоланди. Шу билан бирга ушбу лойиҳа доирасида 2017-2021 йилларда кўмир саноатини янада ривожлантириш ва модернизация қилиш дастури йўналишида 585 миллион АҚШ доллари миқдоридаги лойиҳаларни амалга ошириш ҳисобига ишлаб чиқариш ҳажмини уч баробар ошириш кўзда тутилган эди.

Хитой Халқ Республикаси билан 2019 йилдан умумий қиймати 254,3 млн. АҚШ доллари миқдорида, қуввати 141,3 МВт, йиллик электроэнергия ишлаб чиқариш 754,7 млн. кВт Соат бўлган, “Туябуғуз сув омбори кичик ГЭС қуриш”, “Катта Фарғона каналида кичик ГЭСлар каскадини қуриш”, “Қодирий ГЭСлар каскади”, “Оҳангарон дарёсида Қамчиқ кичик ГЭСини қуриш”, “Қуйи Бўзсув ГЭСлар каскади”, “Тошкент ГЭСлар каскади” “Шаҳрихон ГЭСлар каскади”ни модернизация қилиш лойихаларида иштирок этди ва ушбу ГЭСлардан ҳозирда фойдаланилмоқда.

Ҳозирги кунда умумий қиймати 186,2 млн. АҚШ доллари миқдоридаги бўлган “Тўпаланг дарёсида Зарчоб кичик ГЭСлар каскади қуриш”, “Чирчиқ – Бўзсув трактида Камолот ГЭСини қуриш”, “Даргом каналида Шаудар кичик ГЭСини қуриш”, “Даргом каналида 135+50 пикетида кичик ГЭС қуриш”, “Чирчиқ ГЭСлари каскади (ГЭС – 10)”, “Тошкент ГЭСлар каскади (ГЭС – 1)”, “Самарқанд ГЭСлар каскади (ГЭС – 2Б)” модернизация қилиш лойиҳалари амалга оширилмоқда.

Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, Ўзбекистон-Хитой муносабатлари нафақат экспорт қилувчи давлат, балки Хитой каби импорт қилувчи давлат учун ҳам хорижий энергия ресурсларига инвестиция киритиши инвестиция тармоқларини диверсификация қилишга хизмат қилмоқда. Ўзбекистон-Хитой муносабатларига иссиқлик электр станциялари ва гидроэлектр стансияларининг амортизация даврини узайтириш, янги лойиҳалар устида ишлаш ва уларни амалга ошириш орқали ёрдам бермоқда. Бу мамлакатлар ўртасидаги ўзаро ишончнинг юксаклидан далолат беради.

Азизбек Нигманов,
Тошкент давлат шарқшунослик университети докторанти
ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги Ўзбекистон ва халқаро ҳамкорлик