“Ўзэкспомарказ” мажмуасида “Янги Ўзбекистон” университетига кириш истагидаги абитуриентлар учун тест синовлари бўлиб ўтди.

Давлатимиз раҳбари ғояси асосида 2021 йилда мазкур университет ташкил этилган эди. Бу ерда таълим жараёни дунёнинг энг нуфузли олий таълим даргоҳлари билан ҳамкорликда олиб борилади. Ҳозирда ушбу университетда 178 нафар талаба таҳсил олмоқда.

Ушбу ўқув йилида 300 нафар талабалар қабул қилиниши режалаштирилиб, тест синовлари Cambridge Assessment International Education ташкилоти билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.

“Янги Ўзбекистон” университетига 2022/2023 ўқув йили учун ҳужжатлар қабули 20 апрель – 30 июнга қадар онлайн шаклда admissions.newuu.uz сайти орқали амалга оширилди. Университетга 1 минг 859 нафар абитуриентнинг ҳужжатлари муваффақиятли қабул қилиниб, имтиҳонларда қатнашиш учун рухсатномани қўлга киритди.

Университетнинг фахрий ректори Мюнхен техника университети 39-ректори, 800 дан ортиқ илмий мақолалар ва 80 га яқин патентлар эгаси, немис кимёгари Вольфганг А.Ҳерманн ҳисобланади. Олийгоҳда АҚШ, Германия, Миср, Ҳиндистон, Эрон каби давлатлардан келган профессор-ўқитувчилар дарс беради. Шуниндек, талабалар илк ўқув йилиданоқ АҚШ, Германия, Жанубий Корея каби давлатларнинг йирик корхона ва лабораторияларида амалиёт ўташ имконига эга бўлдилар.

Университетда иқтидорли талабаларнинг таълим олишини қўллаб-қувватлаш учун давлат гранти қуйидагиларга нисбатан жорий этилади: Президент мактабларининг Халқаро даражадаги тегишли дастурлар дипломи ёки сертификатларга эга битирувчиларига, университетга кириш имтиҳонларида юқори балл тўплаган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига, университетга кириш имтиҳонларидан муваффақиятли ўтган Халқаро математика, физика, кимё, биология, информатика олимпиадаларининг ғолибларига, университетга кириш имтиҳонларидан муваффақиятли ўтган “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилган оила фарзандларига.

[gallery-7993]

“Янги Ўзбекистон” университетига кириш имтиҳонлари йўналишлар бўйича қуйидаги фанлардан бўлиб ўтди:

– Муҳандислик факультети таркибида: кимё муҳандислиги – математика, кимё

– Механика муҳандислиги – математика ва физика.

– Дастурий таъминот муҳандислиги – математика, физика.

– Нано- ва илғор материаллар муҳандислиги – математика, физика.

– Бошқарув факультети таркибида: саноат бошқаруви – математика, танқидий ва мантиқий фикрлаш.

– Бу менинг тажрибамда жуда катта ва масъулиятли жараён, – деди Cambridge Assessment International Education ташкилоти вакили Майкл Баурман. – Мазкур университетнинг ташкил этилиши Ўзбекистон келажаги учун муҳимдир. Ушбу имтиҳонлар якунлангач, жавоб варақаларини Буюк Британияга олиб кетилади ва Кембрижда автоматик тарзда текширилиб, сўнг Ўзбекистонга юборилади.

– Биз Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги “Янги Ўзбекистон” университетига кириш имтиҳонларига тайёргарлик жараёнларини 8 ой олдинроқ бошлаб юборганмиз, – деди Cambridge Assessment International Education ташкилотининг Осиё ва Европа минтақаларидаги таълим йўналишидаги ҳамкорлик алоқалари раҳбари Стив Кинг. – Йўналишлар кесимида абитуриентлар учун саволлар тузилди. Талабгорлар математика, физика, кимё ва мантиқий фикрлашдан имтиҳон топширдилар. Саволлар 2 кун аввал хавфсизликка риоя қилинган ҳолда Буюк Британиядан олиб келинди. Жараёнлар шаффоф ва сифатли тарзда ўтказилди.

Тест синовларидан биринчилардан бўлиб чиққан Мадина Бахтиёрова ўтган йили Тошкент вилоятидаги 30-умумтаълим мактабини тамомлаган экан.

– Тест саволларини ишлашда қийналмадим, – деди М.Бахтиёрова. – Механика муҳандислиги факультетига ҳужжат топширгандим. Тест тўлиқ инглиз тилида бўлди. Саволларга билимим даражасида жавоб қайтардим.

Университетга тест синовлари тартибли, белгиланган талаб ва қоидаларга мос тарзда ўтди.

Назокат Усмонова, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Янги Ўзбекистон” университетига тест синовлари бўлиб ўтди