Мамлакатимизда бўлиб ўтаётган “Дўстлик” фестивали доирасида Миллий маданий марказлар павильонларининг тантанали очилиши бўлиб ўтди.

Президентимиз ташаббуси асосида Ўзбекистон Республикаси Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмитасига туташ ҳудудда барпо этилган ушбу файзли павильонларнинг тантанали очилишига кенг жамоатчилик вакиллари, дипломатик корпус ва халқаро ташкилотларнинг мутасаддилари, миллий маданий марказ фаоллари таклиф этилди. 

Ўзбекистон Республикаси Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмитаси раиси Қаҳрамон Сариев мамлакатимизда турли миллат ва элатларнинг ўзаро ҳамжиҳат, тотув, ягона оила фарзандидек истиқомат қилиши халқаро миқёсда ҳам юксак эътироф этилаётганини таъкидлади. 

[gallery-24527]

Дарҳақиқат, давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан мамлакатимизда миллатлараро тотувликни асраб-авайлаш, ижтимоий барқарорликни таъминлаш, жамиятда меҳр-оқибат, ўзаро ҳурмат муҳитини мустаҳкамлаш масаласига устувор аҳамият қаратилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Халқлар дўстлиги куни” муносабати билан байрам табриги бу йилги айёмга ўзгача руҳ бағишламоқда. 

Пойтахтимизда бунёд этилган миллий маданий марказлар учун бетакрор павильонлар ҳам бу борадаги ғамхўрликнинг яна бир амалий намунасидир. 

- Мамлакатимизда 130 дан ортиқ миллат ва элат вакилларининг истиқомат қилиши бу диёрда азалдан дўстлик, тинчлик, бағрикенглик мудом устувор бўлганини англатади, – деди Ўзбекистон Корейс миллий маданий марказлари ассоциацияси раиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Виктор Пак. – Биз ҳар хил тилда сўзлашамиз. Урф-одатларимиз турлича. Лекин бир-биримизни жуда яхши тушунамиз. Чунки Ватанимиз – Ўзбекистон! 2021 йилда Ўзбекистон Республикасида Президентимиз томонидан 30 июль – “Халқлар дўстлиги куни” деб эълон қилинди. Бу байрам эндиликда бутун мамлакатимиз бўйлаб бир ҳафта давомида “Дўстлик” фестивали сифатида кенг нишонланмоқда. 85 йилдан буён корейслар Ўзбекистонда яшаб келмоқда. Улар Ўзбекистонни ўз Ватани деб билади. Ана шундай улкан эътибор учун Президентимизга раҳмат. Биз ягона оила бўлиб, янги Ўзбекистон тараққиётига ўз ҳиссамизни қўшамиз. 

[gallery-24528]

- Давлатимиз раҳбари айтганларидек, Ўзбекистоннинг бойликлари кўп, лекин унинг энг катта бойлиги кўп миллатли халқидир, - деди Республика Туркман миллий маданий маркази раиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Гулдона Авездурдиева. – Ватанимиз тинчлиги, тараққиётига астойдил ҳисса қўшиш барчамизнинг бурчимиз. 

Чиндан ҳам миллий маданий марказлар учун барпо этилган файзли павильонлар турли миллат ва элатларнинг анъана ва урф одатлари, тарихи, маданиятини инобатга олган ҳолда яратилган. Бу ерда кўп миллатли Ўзбекистон халқининг анъана ва қадриятларини равнақ топтириш учун барча шароит ва имкониятлар бор. 

Тадбирда миллий маданий марказлар бадиий жамоаларининг концерт дастури намойиш этилди.

Тантанали тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Руслан Давлетов сўзга чиқди. 

Назокат Усмонова, Носиржон Ҳайдаров, Ўктам Ҳайитов (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги Ўзбекистон тараққиётига биргаликда ҳисса қўшамиз