Бундан ўттиз тўрт йил муқаддам Ўзбекистон ўз мустақиллигини эълон қилди. Бу тарихимизда туб бурилиш ясаган, мамлакатимизнинг эркинлик, суверенитет ва ўзига хос ривожланиш йўлини белгилаб берган муҳим воқелик бўлди. Шу боис, 1 сентябрь – Мустақиллик куни нафақат байрам, балки халқимизнинг ўз кучига ишончи, қатъияти ва умумий Ватанимиз тараққиёти йўлида бунёдкорлик ишларига тайёрлигининг рамзидир.

Президент Шавкат Мирзиёев халқимизга мурожаат қилиб, аҳоли кайфияти – ислоҳотларимиз ва сиёсатимизнинг кўзгуси эканлиги ва ҳеч бир фуқаро ўз муаммолари билан ёлғиз қолмаслиги кераклигини бир неча бор таъкидлаган.

Шу кунларда ортга назар ташлар эканмиз, ҳар бир ўн йилликнинг ўз муаммо ва ютуқлари бўлганини кўриш мумкин. Айниқса, 2017 йилдан бошланган ислоҳотлар ва очиқликнинг янги даври ижтимоий тараққиёт ва Янги Ўзбекистоннинг халқаро майдонда эътироф этлишида муҳим аҳамият касб этди. Хусусан, 2017 йилдан бошлаб мамлакатимизда иқтисодиётни либераллаштиришдан тортиб, ижтимоий ҳимояни мустаҳкамлашгача бўлган барча соҳаларни қамраб олган кенг кўламли ўзгаришлар рўй берди. Бу ислоҳотлар сиёсий ирода ва изчил ривожланиш стратегияси самараси, десак муболаға бўлмайди.

Энг аввало, валютага қўйилган чекловлар бекор қилиниб, эркин курсга ўтилди. Бу макроиқтисодий барқарорликни мустаҳкамлаш билан бирга, халқаро инвестицияларга йўл очди. Кўп йиллар давомида илк бор Ўзбекистон халқаро майдонда ишончли ҳамкор сифатида қабул қилина бошлади.

Аҳолининг заиф қатламларини қўллаб-қувватлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. 2020 йилдан бошлаб маълумотлар электрон базалари ("Ижтимоий ҳимоя ягона реестри") орқали манзилли ижтимоий ёрдам кўрсатиш амалиёти татбиқ этилгани коррупциявий схемаларни йўқ қилиб, маблағлар тақсимотида шаффофликни оширди. Шунингдек, “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида 2030 йилга қадар камбағалликни кескин қисқартириш мақсади қўйилган.

Сўнгги йилларда ўнлаб замонавий поликлиника ва шифохоналар қурилди, тиббий хизмат кўрсатишнинг янги стандартлари жорий этилиб, юқори технологияли ёрдам аҳолига яқинлашди. Президентимиз таъкидлаганидек, Конституцияда Ўзбекистон ижтимоий давлат экани мустаҳкамланган. Шунинг учун асосий эътибор шаҳар ва қишлоқларни янада ривожлантириш, янги тиббиёт, таълим, маданият ва спорт муассасаларини барпо этишга қаратилади.

Мактаб таълими тизимини ислоҳ қилиш доирасида 11 йиллик таълим жорий этилди, ўқув дастурлари янгиланди, халқаро мактаб ва университетлар очилди. Ўқитувчиларни қайта тайёрлаш ва ёш педагогларни қўллаб-қувватлаш дастурлари йўлга қўйилди. Олий таълим муассасалари таълим стандартларини мустақил ишлаб чиқиш ҳуқуқига эга бўлди.

Ёшлар ишлари агентлиги ташкил этилди, аёлларни тадбиркорлик ва ижтимоий ҳаётда қўллаб-қувватлаш бўйича давлат дастурлари қабул қилинди. Қишлоқ ҳудудларида аёллар бандлигига алоҳида эътибор қаратилди.

Сўнгги йилларда рақамлаштириш ва инновацияларга ижтимоий ривожланишнинг муҳим драйвери сифатида катта эътибор қаратилмоқда. 2019 йилдан бошлаб АТ парклар компаниялар, стартаплар ва таълим ташаббуслари марказига айланди. 2025 йилга келиб мамлакатда 2,5 мингдан ортиқ АТ парк резидентлари фаолият юритмоқда, АТ хизматлар экспорти 500 млн доллардан ошди, соҳадаги иш ўринлари сони йилига ўнлаб фоизга кўпаймоқда. Бизнес учун “Ягона дарча” тизими, давлат хизматларининг рақамли порталлари жорий этилгани фуқаролар ва давлат ўртасидаги ҳамкорликни енгиллаштирилди. Корхоналарни электрон рўйхатдан ўтказиш муддати бир неча ҳафталардан бир кунга қисқартирилди. Қишлоқлардаги мактаблар ва шифохоналарини интернет ва замонавий хизматлар билан таъминлаш лойиҳалари натижасида энг олис ҳудудларда ҳам интернетдан фойдаланиш имконияти пайдо бўлди.

Ижтимоий ислоҳотларни барқарор иқтисодий ўсишсиз амалга ошириш имконсиз. 2017-2025 йилларда Ўзбекистонда ЯИМ йилига ўртача 5-6 фоизга ўсди – бу ўртача жаҳон кўрсаткичидан юқори. Йирик инфратузилма лойиҳаларини ишга тушириш, транспорт йўлаклари ва энергетика соҳасини ривожлантириш узоқ муддатли барқарорликка мустаҳкам пойдевор яратди.

 “Яшил” энергетикага инвестициялар алоҳида аҳамиятга эга. 2024 йилда умумий қуввати 8 ГВт бўлган қуёш ва шамол электр станцияларини қуриш бўйича шартномалар имзоланди. Шу билан бирга, умумий қиймати 1,3 млрд доллар бўлган чиқиндилардан энергия ишлаб чиқариш лойиҳалари амалга оширилмоқда.

 "Ўзбекистон – 2030" Стратегиясида иқтисодиёт ҳажмини икки баравар ошириш ва мамлакатни даромади ўртачадан юқори бўлган давлатлар қаторига кириш каби улкан мақсадлар белгиланган. Ушбу мақсадларга эришишда, энг аввало, ижтимоий адолат, барқарорлик ва экологик хавфсизлик тамойилларга таяниш керак.

Мустақиллик туфайли таълим, фан, соғлиқни сақлаш ва маданият ривожи орқали инсон капитали асосий ресурсга айланди. Ёш мутахассисларни қўллаб-қувватлаш дастурлари қабул қилинди, халқаро стажировкаларни ташкил этиш имкониятлари кенгайди. Қолаверса, аҳолининг эҳтиёжманд қатламларини манзилли ижтимоий ёрдам билан қамраб олиш, тиббий суғурта дастурларини ривожлантириш, ногиронлиги бўлган шахсларга ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш бўйича изчил ишлар давом этмоқда.

Ушбу вазифаларни амалга оширишда «Адолат» Ўзбекистон Социал-демократик партияси алоҳида ўрин тутади. Мустақилликнинг барча йилларида партия қонун устуворлиги, давлатнинг ижтимоий масъулияти ва ҳар бир инсон учун тенг имкониятлар тамойилларини қатъий ҳимоя қилиб келмоқда. 2024 йилда янгиланган партия дастури “Тенг имкониятлар ва адолатли жамият сари!” деб номланди. Унинг асосий йўналишлари инсон, унинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини давлатнинг олий қадрияти сифатида эътироф этиш, миллатнинг интеллектуал салоҳиятини ривожлантириш, таълим, соғлиқни сақлаш ва фан ходимларини ҳимоя қилиш, коррупцияга қарши кураш, шу жумладан етказилган зарарни ўн баравар миқдорда қоплаш ташаббусини жорий этиш, маҳаллий Кенгашлар депутатлари томонидан ҳокимларга нисбатан ишончсизлик вотумини жорий этиш ва Ватан тараққиёти йўлида яна кўплаб муҳим ташаббусларни ўз ичига олади.

Мустақиллик йилларида «Адолат» партияси шунчаки сиёсий кучга эмас, балки фуқаролар манфаатларини ҳимоя қиладиган фаол воситага айланди. Партия депутатлари тиббий ва таълим хизматлари сифати, ҳокимиятнинг шаффофлиги, муҳтожларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ кўплаб масалаларни фаол илгари сурмоқда.

Хулоса қилиб айтганда, 34 йиллик Мустақиллик синовлар ва ютуқларга бой бўлди. Ўзбек халқи тарихимиз, маданиятимиз ва миллий ифтихоримизни сақлаган ҳолда очиқ, замонавий, ижтимоий йўналтирилган давлат барпо эта олишимизни исботлади. Бугун биз Янги Ўзбекистоннинг кейинги йиллардаги қиёфасини белгилайдиган янги босқич йўлида дадил одимлаяпмиз. Бу жараёнда нафақат улкан лойиҳаларни амалга оширишимиз, балки кенг кўламли ўзгаришларнинг амалий натижалари ҳар бир фуқаро ҳаётида акс этишини таъминлашимиз зарур. 

Ишончимиз комилки, ижтимоий адолат, тенг имкониятлар ва ғамхўрлик тамойиллари барча ислоҳотлар марказида қолиши лозим.

Нодира Рашидова,

“Адолат” СДП аъзоси.

ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги Ўзбекистон тараққиёти: ижтимоий адолат ва тенг имкониятлар сари