Президент Шавкат Мирзиёев Фарғона шаҳрида қурилаётган “Янги Ўзбекистон” массивини бориб кўрди.

Аҳолига муносиб яшаш шароитлари яратиш, ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш давлатимиз раҳбарининг доимий эътиборида. Шу боис барча ҳудудларда бундай лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Президентимиз 2022 йил ва ўтган йилда Фарғона шаҳридаги ушбу массив қурилишини кўздан кечирган эди. 300 гектарли ҳудудда 65 минг аҳолига мўлжалланган 365 та кўп қаватли уй босқичма босқич бунёд этилмоқда. Бу уйлар 7, 9, 12, 16 ва 25 қаватли бўлиб, бу вилоят шаҳарсозлигида ўзига хос янгилик саналади.

Ҳозирги кунда илк уйлар ва боғлар обод аҳоли манзилига айланиб улгурди. 2 минг 887 хонадонли 75 та уй фойдаланишга топширилди. Уларнинг негизида Нурафшон маҳалласи ташкил этилди.  Уйларга 500 дан ортиқ оила кўчиб келди. Иккита мактаб, учта боғча ва поликлиника очилди.

Ҳовлидаги ўйин майдончалардаги болаларнинг шодон қийқириғи кўнгилларни шод қилади. Жорий йил яна 25 та уй бунёд этилади.

Аҳоли анча зич яшайдиган ҳудудлар учун бундай массивлар муҳим ижтимоий аҳамиятга эга. Уй-жойларнинг сифат ва таннархи халқимиз имкониятига мос бўлиши кераклигига эътибор қаратилмоқда. 

Бу ерда замонавий таълим даргоҳлари, тиббиёт муассасалари, спорт мажмуаси, савдо ва маиший хизмат шохобчалари қад кўтармоқда. 

Аҳолини иш билан таъминлаш учун массив ҳудудининг 50 гектарида кичик саноат зонаси ташкил этилади. Озиқ-овқат, тикувчилик, тўқимачилик, чарм-пойабзал, фармацевтика, мебелсозлик ва электротехника маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган корхоналар иш бошлайди. Бугунга қадар 423 миллиард сўмлик 5 та лойиҳа жойлаштирилди. Уларнинг натижасида 700 та янги иш ўрни яратилади.

Массивни экошаҳар дейиш мумкин. Сабаби 70 гектар майдонда “Янги Ўзбекистон боғи”, сўлим хиёбонлар, сунъий кўл, тўрт минг ўринли амфитеатр барпо қилинди. Боғ ҳудудига бута ва манзарали дарахтлар экилган. Турли аттракционлар ўрнатилган.

Давлатимиз раҳбари массив бўйлаб юриб, сўлим масканни кўздан кечирди. Амфитеатрда қисқа концерт дастури намойиш этилди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Янги Ўзбекистон” массиви обод масканга айланди