Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университетида IV Устозлар миллий форумининг Тошкент шаҳар босқичи ташкил этилди.

Мазкур форум янги ўқув йили олдидан барча педагогларга мотивация бериш, янгича ёндашув асосида таълим жараёнига ёндашишни кўзда тутиши билан аҳамиятли.

Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирининг биринчи ўринбосари Шерзод Каримов ушбу форум наинки фикр алмашиш, балки ўзига хос мунозара, муҳокама майдонига айланиши зарурлигига эътибор қаратди.

Ҳозирги шиддатли тараққиёт замонида ёш авлодни таълимга қизиқтира олиш, уларнинг иқтидори ва маърифий салоҳиятини тўғри шакллантириш масаласи долзарб аҳамият касб этади.

–Мамлакатимизда жамият ҳаётининг барча жабҳалари, айниқса, таълим соҳасида катта ижобий ўзгаришлар юз бермоқда, – деди мактабгача ва мактаб таълими вазирининг биринчи ўринбосари Шерзод Каримов. – Айни пайтда базавий таълим, юксак салоҳиятли кадрлар мамлакатимиз учун ҳамиша долзарб саналган. Зеро, таълимни ўзгартирмай туриб, жамиятни ўзгартириб бўлмайди.

Айтиш керакки, мактабгача ва мактаб таълими соҳасида ҳар бир ҳудудда ўзига хос долзарб масалалар бор.

–Президентимиз мамлакатни тараққий эттиришнинг бешта устуни ҳақида фикр юритиб, бунда таълим алоҳида ўрин эгаллашига эътибор қаратган эдилар, – деди Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари Дурдона Раҳимова. – Кейинги йилларда ўқитувчиларнинг обрўсини ошириш, уларни мажбурий меҳнатдан озод қилиш, педагогларни эркин ижодкорликка йўналтириш, моддий рағбатлантиришга катта эътибор қаратилмоқда. Тошкент шаҳрида ҳам янги ўқув йили арафасида кўплаб мактабгача ва мактаб таълими ташкилоти қуриб, фойдаланишга топширилмоқда. Бу объектларни бунёд этиш, ишга тушириш учун салмоқли миқдорда маблағлар ажратилмоқда. Шу билан бирга, бугун ёшларнинг тарбиясига эътибор қаратиш долзарб масала бўлиб турибди.

[gallery-24735]

Форум давомида педагоглар фанлар йўналиши бўйича шўъбалар асосида инновацион ўқув машғулотларида қатнашмоқда.

Назокат Усмонова,  

Носиржон Ҳайдаров (сурат),  

ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги ўқув йилида таълимга янгича ёндашиб