Бугун юртдошларимиз онгида яратувчанлик, янгиликка интилиш, бунёдкорлик фазилатлари камол топиб бормоқда. Қай манзилга борманг, қайсидир соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларнинг нафаси уфуриб турганига гувоҳ бўласиз. Фикримизга Фарғона вилояти Олтиариқ туманидаги “Янги Олтиариқ” ёшлар кичик саноат зонасида йўлга қўйилган тадбиркорлик ва ишлаб чиқариш объектлари фаолияти далил бўла олади.

Бу ҳудуд яқин вақтгача қақроқ дашту биёбон, саксовул ва янтоқдан бошқа гиёҳ унмайдиган жойлар эди. “Жарқўрғон” маҳалла фуқаролар йиғинига қарашли бу адирликлар, содда қилиб айтганда, давлат захирасида бўлган. Тошлоқ ва овлоқ ерларга кечаси тугул, кундуз куни ҳам келишга одамнинг юраги бетламасди.  

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан бу манзилда минг гектар узумзор барпо этилди, унинг давоми сифатида кўп қаватли уйлар қурилди, асфальт йўллар қилинди. Секин-аста одамлар кўчиб кела бошлади. Айни кунларда бу ерлар анча гавжумлашиб қолган. Эндиликда эса кичик саноат зонасига тадбиркорларни жалб қилиш, фуқароларни ишли қилиш, нафақат ички бозор учун, балки экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш саъй-ҳаракатлари ўз натижасини кўрсатмоқда.

–Ростини айтсам, дастлабки йили бу ҳудудга келиб, иш бошлашни истовчилар сони бармоқ билан санарли эди. Чунки шарт-шароит деярли йўқ эдида. Шунинг учун электр, сув ва газ тармоғини тортиб келдик, йўллар асфальтланди. Тадбиркорларга имкон қадар имтиёз ва қулайликлар яратиш устида иш олиб боряпмиз, – дейди вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги Кичик ва ёшлар саноат зоналари бўйича ягона дирекциясининг Олтиариқ  тумани бўйича мутахассиси Акмалжон Қодиров. – Айни кунларда 24 нафар тадбиркор келиб, ўзлари учун ажратилган лотларга жойлашди. Қолган лотларга ҳам харидорлар бор. Тадбиркорларимиздан олтитаси станок ва жиҳозларни ўрнатиб, маҳсулот ишлаб чиқаришни бошлади. Режалаштирган ишларимиз тўлиқ амалга ошса, бу кичик саноат зонасида 300 нафардан зиёд янги ва муқим иш ўринлари яратилади.

Бир қарашда ҳали тўлиқ битмагандек кўринган бино-иншоотлар ичида ҳаёт қайнайди. Асли омилкор ва вақтни қадрловчилар эмасми, олтиариқлик тадбиркорлар бирор соатни ҳам беҳуда ўтказмаслик пайида бўлишади, “вақтинг кетди – нақдинг кетди” деган нақлга амал қилишади улар. Шу сабабли ҳам биринчи навбатда маҳсулот ишлаб чиқариш линиясини йўлга қўйиш, тезроқ бозорга олиб чиқишга ҳаракат қилишади.

– Илгари маҳаллада бир бинони ижарага олиб ишлардик. Маҳсулотларимиз камлигидан буюртмачилар билан тўғридан-тўғри алоқа йўқ эди. Кичик саноат зонасидан ер ажратиб берилгач, бинойидек ишлаб чиқарувчига айландик, – дейди “Расул ТС” оилавий корхонаси раҳбари Муҳаммадрасул Турсунов. – Асосан спорт жиҳозлари ва кийим-кечаклари ишлаб чиқарамиз. 15 нафар хотин-қизни иш билан таъминлаяпмиз. Ўнта қўшимча станок олиб келиб ўрнатдик. Келажакда хорижга ҳам ўз маҳсулотларимизни экспорт қилишни  режалаштирганмиз.

“Али Текс” хусусий корхонасида эса турли ўлчам ва нусхадаги пайпоқлар ишлаб чиқарилади. 20 та доимий иш ўрни яратган тадбиркор Алишер Маҳкамовнинг айтишича, ишлаб чиқаришда тўлиқ маҳаллий хом ашёдан фойдаланади. “Ўзимизнинг пахта толасидан тикилган пайпоқлар доим харидоргир бўлиб келган”, дейди у. Бу корхонада тайёрланган “Gradus” бренди остидаги бежирим ва сифатли пайпоқлар ички бозорда ўз мижозларига эса. Яқин кунларда эса Россия ва Қозоғистонга экспорт қилиш йўлга қўйилади.

“Илҳомжон Иброҳимжон Савдо” оилавий корхонаси ва “Мусаффо Рошидон Сервис” масъулияти чекланган жамияти томонидан эса қурилиш маҳсулотлари, газоблоклар ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. Ҳар икки корхонада ҳам 4-5 нафар ёшларнинг доимий бандлиги таъминланмоқда. Ишлаб чиқарилган маҳсулотлар пешма-пеш мижозларга етказилмоқда.

– “Янги Олтиариқ” ёшлар кичик саноат зонасида иш бошлашни истовчи тадбиркорлар учун етарли шарт-шароит яратиш ҳаракатидамиз. Мисол учун, 1000 кВтли иккита трансформатор ўрнатилгач, бу ерда электрдан муаммолар деярли қолмади. Ахир, ҳар бир станок ёки ускуна электр билан ишлаши ҳаммамизга маълум. Шунинг учун келгусида қуёш панеллари ўрнатиш режамиз ҳам бор, – дейди Олтиариқ тумани ҳокими Шамсиддин Турдалиев. – Бир-икки йилда бу адирликлар росмана шаҳарчага айланади. Яшовчилар учун мактаб, боғча қуриш, қўшимча иш ўринлари яратиш устувор вазифаларимиздан саналади.  

Туман ҳокимининг айтганларига бирдан ишонгинг келмайди. Лекин кичик саноат зонасида жойлашган кўп қаватли уйларда яшовчиларнинг қувончи, тадбиркорлар кўзидаги шахд ва ишонч, эътиборлиси, яйдоқ дашт бағрининг кун сайин яшилликка бурканаётгани, бу ерларда тиканзорлар ўрнини гулзору боғ-роғлар эгаллаётгани ростдан ҳам яқин вақт ичида янги шаҳарча пайдо бўлишига шубҳа қолдирмайди.

М.Сулаймонов,  

ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Янги Олтиариқ” обод гўшага айланади