Нурота тоғ тизмаларига туташиб кетган Зармитаннинг хушманзара тоғларию бепоён кенгликлари кишига завқ бағишлайди. Бу замин нафақат гўзал табиати, балки ер қаърида яшириниб ётган қимматбаҳо маъданлари билан маълум ва машҳурдир.

Ўтган даврда мазкур ҳудудда кенг кўламли геология-қидирув, янги конларни очиш, ишлаб чиқариш тармоқлари, ижтимоий инфратузилма объектларини барпо этиш, қурилиш-бунёдкорлик ишлари жадал суръатларда олиб борилди. Ҳудуддаги “Зармитан”, “Ғужумсой”, “Ўрталиқ” конлари, 4-гидрометаллургия заводи, “Заркент” кончилар қўрғони бунёд этилди. Бундай муҳим иншоотларнинг қад ростлаши кон-металлургия саноати учун янги истиқболларни очди.

Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги олдидан Жанубий кон бошқармасига қарашли ер ости конларида ишлаб чиқариш объектлари фойдаланишга топширилди.

Бугун Заркент қўрғони обод, замонавий қиёфа касб этган. Аҳолини, айниқса ёшларни иш билан таъминлаш баробарида уларнинг муносиб ҳаёт кечиришлари учун барча қулайликларга эга кўркам уй-жойлар ва ижтимоий соҳа обеъктлари байрамона безатилган.

Қутлуғ байрам арафасида қиймати 8,7 миллион доллар бўлган “Зармитан” конининг “Асосий” стволи майдонида қурилган шахта кўтариш қурилмаси биноси ва ствол копёри ишга туширилди. Бунинг натижасида “Асосий” ствол горизонтларига ишчи-ходимлар, юкларни тушириш-кўтариш ва қазиб олинган маъданни юқорига ташиш учун қулайликлар яратилади.

– Шу давргача ишлатилиб келинган шахта кўтариш эски қурилмаси ер устки сатҳидан 300 метр чуқурликгача тушарди. Эндиликда 930 метр чуқурликгача тушиш ва ер қуйи сатҳларидаги захираларни юқорига – ер устки қисмига олиб чиқиш имконини беради, – дейди Жанубий кон бошқармаси “Зармитан” кони 1-ер ости кон қазиб олиш ишлари бўлим бошлиғи Акбар Усмонов.

Маълумотлар кўра, 2002 йилдан комбинат тасарруфига ўтган Зармитан конида 91 минг тонна руда қазиб олинган бўлса, 2020 йилга келиб 1 миллион 265 тонна руда қазиб олиш йўлга қўйилди. Бу кўрсаткич 2002 йил билан солиштирганда салкам 14 баробар юқоридир.

Шунингдек, “Ғужумсой” конида майдалаш-саралаш технологик тизим ва кўчма тўлдириш қурилмаси ҳам фойдаланишга топширилди. Ушбу объект “Ғужумсой” конининг ишлаб чиқариш қувватини йилига 100 минг тонна (650 минг тоннагача) руда қазиб олишга ошириш” инвестицион лойиҳаси асосида барпо этилди.

– Мазкур лойиҳанинг фойдаланишга топширилиши кон ҳудудларида содир бўлаётган ер сатҳининг чўкишларини олдини олиш ва техника хавфсизлиги таъминлаш учун хизмат қилади, – дейди Жанубий кон бошқармаси “Ғужумсой” кони бошлиғи Хуршид Норматов.

Шунингдек, “Ғужумсой” кони маъмурий биноси ёнида 250 ўринли маиший иншоотнинг қурилиб фойдаланишга топширилиши ҳам бу ерда меҳнат қилаётган ишчи ходимлар учун қулай меҳнат шароитлари яратиш билан бирга иш самарадорлигининг ортишига хизмат қилмоқда.

Тадбирларда мазкур объектларни фойдаланишга топширишда муносиб ҳиссасини қўшган муҳандис-технологлар, қурувчи ва ишчи-ходимлар меҳнати эътироф этилиб, уларга эсдалик совғалари топширилди.

Азамат ЗАРИПОВ,

Навоий кон-металлургия комбинати матбуот хизмати ходими

Абдували Бўриев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги объектлар – янги имкониятларга қанот