Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тизимини янада такомиллаштириш, кўчмас мулк объекти кадастр паспортининг янги намунасини босқичма-босқич жорий этиш мақсадида 2019 йил 12 декабрда Вазирлар Маҳкамасининг “Кўчмас мулк объекти кадастр паспортининг янги намунасини босқичма-босқич жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қарори қабул қилинган эди.

Мазкур қарор ижроси доирасида Давлат кадастрлари палатаси Навоий вилоят бошқармаси томонидан соҳани ривожлантириш ва аҳолига сифатли хизмат кўрсатиш мақсадида жорий йилнинг 11 ойи давомида жами 9 минг 797 та янги намунадаги кадастр паспорти тайёрланди. Жумладан, бино ва иншоотлар кадастр паспорти бўйича якка тартибдаги уй-жойларга 3 минг 193 та,  кўп қаватли уйлардаги квартираларга 4 минг 786 та, нотурар жой объектларига 1 минг 423 та, ер участкаларининг кадастр паспорти бўйича якка тартибдаги уй-жойларга 23 та, нотурар жой объектларига 372 та ҳужжат берилди.

– Янги намунадаги кадастр паспортининг афзаллиги шундаки, аввало, барча кадастр маълумотлари бир жойда ягона маълумотлар базасида сақланади, – дейди бошқарма ахборот хизмати раҳбари Шохруҳ Абдураҳимов. – Маълумотларни онлайн равишда базага уланган ҳолда кўриш мумкин. Уй-жой билан боғлиқ барча кадастр ишлари доимий равишда электрон тарзда қайд этиб борилади. У йўқолиб қолса ёки яроқсиз ҳолга келиб қолганда масофадан туриб блоклаш ва ва қисқа вақт ичида мулкдорга янги кадастр паспортини бериш мумкин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 18 октябрдаги “Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларнинг ҳисобини юритишда шаффофликни таъминлаш, шунингдек, кадастр соҳасидаги айрим маъмурий тартиб-таомилларни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг 2-иловасига асосан “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида рўйхатга олинган фуқаролар учун давлат хизматлари нархи хизматлар умумий қийматининг 50 фоизи миқдорида белгилаб қўйилди.

Ушбу қарор ижросини таъминлаш мақсадида Давлат кадастрлари палатасининг Навоий вилояти бошқармаси ва вилоят прокуратураси ҳамкорлигида “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида рўйхатга олинган фуқаролар таҳлил қилинганда вилоятда жами 52 минг 87 та фуқаро рўйхатга олинганлиги, шундан 1424 тасининг номида уй-жой мавжудлиги ва 370 фуқаронинг уй-жойларига кадастр ҳужжати расмийлаштирилмаганлиги аниқланди. Бугунги кунда кадастр ҳужжати мавжуд бўлмаган 370 та кам таъминланган оиланинг 227 таси умумий тўлов харажатларининг 50 фоизини тўлаган бўлса, 83 фуқаронинг уй-жойларига кадастр ҳужжатлари расмийлаштириш ва кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларини давлат рўйхатидан ўтказиш харажатлари тўлиқ ҳомийлар ҳисобидан қоплаб берилди.  

– Уй-жойим учун янги кадастр паспорти берилди, – дейди Навбаҳор тумани “Тошработ” маҳалласида яшовчи Суннат Омонов. – Расмийлаштириш ва рўйхатдан ўтказиш учун белгиланган харажатлар ҳомийлар ҳисобидан тўлаб берилди. Бу ҳужжатнинг қулайлиги шунда эканки, махсус мобиль илова орқали кадастр паспорти маълумотларини кўриш, қолаверса, QR-код орқали кўчмас мулк тўғрисидаги барча маълумотларни исталган вақтда олса бўларкан.  

Ҳозирда қарор талабларидан келиб чиққан ҳолда янги намунадаги кадастр паспорти тайёрлаш ишлари давом этмоқда.

Абдували Бўриев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги намунадаги кадастр паспорти