Баҳор фаслининг кириб келиши асносида ҳудудларда оммавий сайллар, кўнгилочар тадбирлар авж оладики, бу яратувчанлик ишқи билан яшаётган инсонларга олам-олам завқ бағишлайди.

Жорий йилнинг 12 март куни юртимизда соғлом турмуш тарзини янада кенг тарғиб этиш мақсадида Тошкент ҳамда мамлакатимизнинг 13 та ҳудудида бир вақтда “Yangi Nafas” оммавий югуриш мусобақалари ташкил этилади.  

“Yangi Nafas” оммавий югуриш мусобақаларини уюшқоқлик билан ўтказишга кўрилаётган тайёргарлик ишларининг боришига бағишланган йиғилишда таъкидланганидек, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш тўғрисидаги давлат аҳамиятига молик қарор ва дастурлар ижросини таъминлаш тегишли ташкилотларнинг муҳим вазифаси саналади.  

Бешинчи бор ташкил этилаётган “Yangi Nafas” оммавий югуриш тадбирларининг бу галги мусобақалари тўртта йўналишда ўтказилади. Яъни, 21 километрдан иборат ярим марафон, 42 километр масофани қамраб олган марафон, 10 ва 3 километрли оммавий югуриш дастурлари, шунингдек бир  кун олдин 12 ёшгача бўлган болалар ўртасидаги кичик югуриш мусобақаларидан иборат бўлади.  

Яна бир эътиборли жиҳати, мазкур мусобақаларда имконияти чекланган, ногиронлиги мавжуд инсонларнинг қатнашиши учун ҳам зарур шарт-шароитлар яратилади. 

Муҳокамалар давомида айтилганидек, Наврўз умумхалқ байрамига бағишланган “Yangi Nafas” югуриш мусобақалари “Тошкент марафони” сифатида Халқаро енгил атлетика федерацияси тақвимидан жой олган бўлиб, унинг натижалари рейтинг кўрсаткичларида қайд этилади. Бу, мусобақаларда муносиб натижага эришган спортчилар нуфузли мусобақалар учун зарур балларга эга бўлади, деганидир.  

Йиғилишда бугунгача югуриш мусобақаларида иштирок этиш учун турли хорижий давлатларнинг жамоалари, спортчилари рўйхатдан ўтган бўлиб, уларнинг умумий сони минг нафарга яқинни ташкил этаётгани, бу рақам ҳали янада ортиши билдириб ўтилди.  

Юртимизда оммавий югуриш мусобақаларининг тизимли тарзда ўтказилаётгани туфайли ушбу мусобақаларга қизиқиш, унда иштирок этиш истагини билдирган аҳоли вакиллари йилдан йилга ортиб бормоқда.  

Мутахассисларнинг фикрича, жорий йил ўтадиган оммавий югуриш тадбирлари 25 минг нафарга яқин қатнашчини қамраб олиши кутилмоқда.  

Йиғилишда “Yangi Nafas” югуриш мусобақаларини юқори савияда ўтказиш юзасидан Ўзбекистон енгил атлетика федерациясида ишчи гуруҳ штаби иш бошлагани эълон қилинди. Мусобақаларга тайёргарлик кўриш бўйича ҳар бир йўналишга бириктирилган ташкилот ва идора мутахассисларига тегишли кўрсатмалар берилди.  

Т.Рўзиев,  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Yangi Nafas” югуриш мусобақалари юртимизнинг 14 та ҳудудида бир вақтда ўтказилади