Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Озон қатламини бузувчи моддалардан фойдаланишни тўхтатиш бўйича янги миллий дастур тасдиқланди.

Миллий дастур билан озон қатламини бузувчи моддалар (ОБМ)дан фойдаланишни тўхтатиш ҳаракатларининг мақсадлари ва стратегик йўналишлари белгилаб берилди.

Дастурга кўра, Вазирлар Маҳкамаси ОБМ истеъмолини тартибга солиш соҳасида ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлайди.

Миллий дастур доирасида, жумладан, қуйидагилар назарда тутилмоқда:

ОБМни ва уларнинг таркибидаги маҳсулотларни Ўзбекистонга олиб кириш ва олиб чиқишни тўхтатиш ҳамда бунда қатъий назоратни ўрнатиш;

ОБМ ва таркибида улар мавжуд бўлган маҳсулотларнинг импорти ва экспорти бўйича маълумотлар базасини шакллантириш;

ОБМни қайта ишлаш бўйича 6 та янги марказ ташкил қилиш.

Маълумот учун: мазкур соҳадаги биринчи миллий дастур Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан тасдиқланган эди.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги миллий дастур қабул қилинди