Сўнгги йилларда Сирдарё вилояти мамлакат саноат ривожида муҳим роль ўйнаб келмоқда. Президент ташаббуси билан Сирдарё туманида қурилаётган “Марказий Осиё” халқаро саноат кооперацияси маркази (ЭИЗ) минтақанинг иқтисодий келажагини тубдан ўзгартириши кутилмоқда.

Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳукуматлари ўртасида 2023 йил 9 ноябрда имзоланган битим ҳамда Президентимизнинг 2024 йил 6 августдаги “Марказий Осиё саноат ҳамкорлиги халқаро маркази” эркин иқтисодий зонасини ташкил этиш тўғрисида" ги қарорига мувофиқ, Сирдарё туманининг “Элобод” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 50 гектар ер майдонда ушбу ЭИЗ бунёд бўлмоқда. Эътиборли жиҳати, мазкур ҳудуд бугунги кунда саноат кооперацияси, технологик янгиланиш ва хорижий сармоялар учун очиқ инновацион майдон сифатида шаклланиб бормоқда.

ЭИЗнинг 40,4 гектар майдонида умумий қиймати 132,7 миллион долларлик 14 та инвестиция лойиҳаси жойлаштирилган. Улардаги 104,3 миллион доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларнинг мавжудлиги халқаро компаниялар Сирдарёни ишончли ишлаб чиқариш майдони сифатида кўраётганини тасдиқлайди.

–   Лойиҳалар тўлиқ ишга туширилганда 2 111 янги иш ўрни яратилиши мўлжалланган, бу Сирдарё тумани учун катта кўрсаткич, –   дейди Сирдарё туман ҳокими Азизбек Турдимуродов. –   Ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг йиллик қиймати 1 трлн 348 млрд сўмдан ошиши, шунингдек, 26,5 миллион долларлик экспорт режалаштирилгани, марказнинг мамлакат экспорт географиясида муҳим ўрин эгаллашини ва саноатнинг ҳудудий диверсификациясини кучайтиришини кўрсатади.

Лойиҳанинг яна бир устун томони — ҳудудда импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқарилади. Тадбиркорлар ва инвесторларга “ягона дарча” тамойили асосида тиббий, меҳмонхона, техник ва бошқа сервис хизматлари кўрсатилади.

Марказ ҳудудида фақат Ўзбекистон ва Қозоғистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар махсус сертификатлар асосида сотилади. Бунда юридик шахсларнинг ишлаб чиқариш фаолияти Ўзбекистон қонунчилигига мувофиқ амалга оширилади.

Ўзбекистон ҳудудида бўлган хорижий давлатлар фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар йўл ҳужжатлари асосида алоҳида назорат-ўтказиш пункти орқали кириб-чиқадилар. Марказ ҳудудида шахслар, транспорт воситалари ва юклар эркин ҳаракатланиши таъминланади.

Иқтисодчиларнинг фикр-мулоҳазаларига кўра, экспортга йўналтирилган саноат маркази ҳудудда "кластер эффекти"ни юзага келтиради: яъни марказдаги ишлаб чиқариш фаолияти қўшни ҳудудларда ҳам кичик саноат корхоналари ва хизмат кўрсатиш субъектларининг ривожланишига туртки беради. Натижада ҳудуднинг умумий иқтисодий фаоллиги ортиб боради.

–    Эркин иқтисодий зонани инфратузилма билан таъминлаш мақсадида 27,2 миллиард сўм ажратилган бўлиб, жорий йилнинг 24 октябрига қадар 20,3 миллиард сўмлик ишлар амалга оширилди. Жумладан, 1,5 миллиард сўм электр тармоқларини шакллантиришга, 6 миллиард сўм ичимлик ва оқова сув тизимларига, 2,3 миллиард сўм автомобиль йўлларига, 10,5 миллиард сўм эса газ таъминотига йўналтирилган, –   дейди туман ҳокимининг ўринбосари, инвестиция, саноат ва савдо бўлими бошлиғи Исломбек Каримов.

Мутахассислар таъкидлашича, инфратузилма — ҳар бир саноат ҳудудининг "асосий қон томирлари". Инвестиция миқдори қанчалик катта бўлмасин, инфратузилма тайёр бўлмаса, лойиҳалар кечикиши ёки сармоядорларнинг қизиқиши сусайиши мумкин. Сирдарёдаги ишлар ҳозирча белгиланган режага мувофиқ кетмоқда.

–   Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги қарорига мувофиқ, Сирдарё туманида яна 248 гектарлик махсус саноат зонаси ташкил этилиши белгиланди. Бу — дастлабки 50 гектарлик ҳудудга нисбатан катта ва стратегик кенгайиш, –   дейди Азизбек Турдимуродов. –   Бу ерда умумий қиймати  720 млн доллар бўлган 40 та янги лойиҳа жойлаштирилади.

Ушбу лойиҳаларнинг амалга оширилиши Сирдарёни республикадаги энг йирик саноат кластерларидан бирига айлантириши мумкин. Шу билан бирга, марказнинг Марказий Осиё миқёсида кооперация маркази сифатида хизмат қилиш эҳтимоли ҳам юқори.

Ҳозирги вақтда умумий қиймати 384 миллион доллар бўлган учта стратегик лойиҳа бўйича ишлар бошланган. Биринчиси — 150 миллион долларлик “SAIC-GM (SGMW)” автомобил ишлаб чиқариш заводи, ушбу корхона нафақат Сирдарё вилояти, балки мамлакат автомобилсозлик тармоғини ҳам янги босқичга олиб чиқиши кутилмоқда. 117 миллион долларлик “Lesso Group” автоклав газобетон ишлаб чиқариш заводи импорт ўрнини босиш ва ички бозорни сифатли маҳсулот билан таъминлашга хизмат қилади. 117 миллион долларлик “Beijing Oriental Yuhong Waterproof Technology” корхонаси эса қурилиш саноати учун зарур бўлган гидроизоляция материаллари ишлаб чиқаришни йўлга қўяди.

–   Бу лойиҳалар нафақат ишлаб чиқариш ҳажмларининг ошишига, балки ҳудудга янги технологиялар, инновацион ечимлар ва юқори малакали мутахассислар тайёрлаш тизимини жорий этишга ҳам хизмат қилади, –   дейди туман ҳокими.

Экспертлар фикрича, лойиҳалар тўлиқ амалга оширилганда Сирдарё тумани нафақат вилоят даражасида, балки мамлакат миқёсида ҳам саноатнинг муҳим драйверларидан бирига айланиши мумкин.

Ғулом Примов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги марказ ишга тушади