ФОТОРЕПОРТАЖ
Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 14 апрелда қабул қилинган “Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги ихтисослаштирилган мактаблар тармоғини кенгайтириш тўғрисида”ги Фармонига асосан Президент таълим муассасалари агентлиги тизимида Қарши шаҳар 1-сон ихтисослаштирилган мактаб-интернати ташкил этилди.
[gallery-9238]
Ушбу мактабнинг янгидан барпо этилган биноси фойдаланишга топширилди. Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда Қашқадарё вилоят ҳокими Муротжон Азимов, Президент таълим муассасалари агентлиги раҳбари Ҳилола Умарова, кенг жамоатчилик вакиллари, ихтисослаштирилган мактаб-интернати ўқитувчилари ва ўқувчилари иштирок этди.
Таълим маскани учун собиқ Қарши транспорт коллежи биноси ажратилиб, қайта реконструкция қилинди ва замонавий жиҳозлар билан таъминланди. Мавжуд спорт зали, 120 ўринли ётоқхона бинолари таъмирланди. Шунингдек, 250 ўринли шинам ошхона биноси қурилди.
Математика, физика ва инглиз тилига ихтисослаштирилган мазкур мактаб-интернатига 2022/2023-ўқув йили учун 384 нафар билимли ва иқтидорли ўғил-қиз имтиҳон асосида қабул қилинди.
ЎзА фотомухбири
Жамшид НОРҚОБИЛОВ олган суратлар.