Янги лойиҳалар ва янги иш ўринлари
Бухоро вилоятида туризм соҳасини янада ривожлантириш мақсадида умумий қиймати 63 миллион долларлик 38 та инвестиция лойиҳалари амалга оширилмоқда. Шундан 20 миллион АҚШ доллари тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ҳисобланади.
Хусусан, Бухоро шаҳрида “Metric Ventures”, “International Hotel Services”, “Sakina Servis”, “Kinorica”, “Муҳаббат Хайри Саховат”, “1001 nights”, “Somoniy Travel” МЧЖлар ҳамда Абера Қодирова томонидан йирик меҳмонхоналар қурилиши олиб борилмоқда.



Мазкур меҳмонхоналар ишга тушиши натижасида 700 га яқин янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган.
Зариф Комилов, ЎзА мухбири.