“Жиззах сув таъминоти” акциядорлик жамияти томонидан матбуот анжумани ҳамда пресс-тур ташкил этилди.

Матбуот анжумани иштирокчиларига дастлаб 2025 йилда амалга оширилаётган йирик лойиҳалар, аҳолини ичимлик суви ва канализация хизматлари билан таъминлаш бўйича режалар, жамиятнинг ҳудудий электр тармоқларидан қарздорлиги ҳамда тадбиркорлар ва аҳоли томонидан тўланмаган дебитор қарздорликлари ҳақида атрофлича маълумотлар берилди.

– Айнан ана шу молиявий муаммолар – дебитор қарздорликнинг юқори даражаси ва электр таъминоти учун ҳисоб-китоблардаги узилишлар, таъмирлаш ва модернизация ишларини изчил амалга оширишда ишимизда жиддий тўсиқларни юзага келтирмоқда, – дейди “Жиззах сув таъминот“ АЖ бош муҳандиси Фарҳод Кубаев. – Бу эса айрим ҳолларда ходимларга иш ҳақи ўз вақтида тўланмаслигига, натижада меҳнат унумдорлигининг пасайишига олиб келмоқда.  

– Анжуманимизда оммавий ахборот воситалари ходимлари ва ижтимоий тармоқлар фаоллари иштирок этаётганидан фойдаланиб, аҳоли ва тадбиркорларга тоза ичимлик суви исрофига йўл қўймасликлари ва хизматлар учун ўз вақтида тўловларни амалга оширишлари лозимлиги ҳақида кўпроқ мақола, кўрсатув ва эшиттиришлар бериб боришларини сўраб қолардик, – деди “Жиззах сув таъминот“ АЖ раисининг ўринбосари Жавоҳир Қоплонов. – Чунки халқимизга матбуот вакилларининг босма, электрон нашрлар, ижтимоий тармоқлар, телекўрсатув, радио эшиттиришлари орқали сувни тежаш, хизмат ҳақини тўлаш тўғрисидаги мурожаат ва чорловлари тезроқ ва жиддийроқ таъсир қилади.

Матбуот анжуманидаги очиқ мулоқотдан сўнг Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган “Исузи” русумли махсус автотранспорт воситаларининг тақдимоти ўтказилди.  

– Чилангарлар бригадаси учун махсус ишлаб чиқарилган ушбу транспорт воситаларининг ўзига хос томони, ҳар қандай шароит, ҳар қандай жойда тармоқдаги турли авария ҳолатларини бартараф этиш имконияти мавжуд, – дейди “Жиззах сув таъминот“ АЖ Ахборот хизмати раҳбари Дилшод Муҳиддинов. – Бригадага бириктирилган 6 нафар чилангар, 1 нафар ҳайдовчи ва 1 нафар тармоқ устасининг белгиланган манзилга зудлик билан ва хавфсиз етиб бориши тўла кўзда тутилган.  

Бундан ташқари, ушбу автотранспорт воситаларининг ўзида бригада аъзолари чилангарлик ишларини амалга ошириши учун зарур бўлган 380 волтгача электр энергиясини етказиб бера оладиган, бензин ёқилғиси билан ишлайдиган “движок”, ҳажми 110 сантиметрдан 315 сантиметргача бўлган политилин қувурларни бир- бирига улашда фойдаланиладиган махсус “утюг”, сув тармоғи қудуқларига ёки авария юз берган жойда тўпланиб қолган сувни тортиб олиш учун махсус “мотопомпа”, пайвандлаш ишларини амалга ошириш учун энг сўнгги русумдаги ихчам ва замонавий пайвандлаш ускунаси, ҳар қандай қоронғуликда электр энергиясиз ёритиш қувватига эга бўлган махсус “прожектор” ва сув тармоғидаги фавқулодда ҳолатларни бартараф этиш учун бошқа барча зарур жиҳозлар мавжуд.

Махсус автотранспорт воситаларини чилангарлар бригадаларига топшириш маросимидан сўнг тадбир иштирокчилари учун ташкил этилган пресс-тур Жиззах шаҳри Сайхон маҳалласидаги “Жиззах сув тақсимлаш иншооти” ҳамда шаҳарнинг 10 дан ортиқ маҳалласини ичимлик суви билан таъминловчи марказий “Ўзбекистон” сув сақлаш ва узатиш иншоотидан бошланди.

– Мазкур иншоот 1980 йилда ишга туширилган бўлиб, 1 сутка давомида 18 минг метр куб сув узатиш қувватига эга ва таъминот манбаси сифатида ер ости сувларидан фойдаланилади, – дейди Фарҳод Кубаев. – 2006-2009 йилларда “Осиё тараққиёт банки” маблағлари ҳисобидан реконструкция қилинганига қарамай, айрим насос жиҳозлари ва инфратузилма элементлари  эскирган, уларни янгилаш талаб этилади. Бу жараённи жадаллаштириш ҳам фақат молиявий барқарорликка боғлиқ. Соҳада дуч келинаётган иқтисодий муаммолар бартараф этилса, Жиззах вилояти аҳолисини 2026 йил якунигача тоза ичимлик суви билан таъминланиш  85 фоизга етказилади.  

Ушбу тадбир давомида “Ўрта шаҳарларни комплекс ривожлантириш” лойиҳаси доирасида Осиё тараққиёт банки томонидан молиялаштирилган, қиймати 17 миллион АҚШ долларига тенг лойиҳа ижросини таъминлаш мақсадида Жиззах шаҳрида 40 километр магистрал ва 20,9 километр ичимлик суви тармоқлари, шунингдек 14,1 километр оқова сув тармоқларининг реконструкция қилинаётганига гувоҳ бўлдик. Мазкур лойиҳа келгуси 2026 йил якунида тўлиқ фойдаланишга топширилиши режалаштирилганини ҳам шу ўринда таъкидлаб ўтиш жоиз. Ҳозирга қадар ушбу лойиҳанинг 16,1 километрлик ичимлик суви тармоғи қурилиб, фойдаланишга топширилибди.

Пресс-тур давомида иштирокчиларнинг соҳадаги мавжуд муаммолар, амалга оширилаётган чора-тадбирлар, келгусида режалаштирилган лойиҳалар ҳақидаги саволларига мутахассислар томонидан батафсил жавоблар берилди.

А.Қаюмов, Ж.Ёрбеков (сурат),

ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги лойиҳалар ва мавжуд муаммолар