Мамлакатимизда сўнгги йилларда халқаро молия институтлари кўмагида амалга оширилаётган лойиҳалар кўпаймоқда.

Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 13 июлдаги “Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки ҳамда халқаро тараққиёт уюшмаси иштирокида “Қишлоқ тадбиркорлигини ривожлантириш 2-фаза” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асос бўлиб хизмат қилмоқда.

–Қарорга кўра, ушбу кредит линиясида кичик ва ўрта бизнес субъектлари лойиҳаларини молиялаштиришда иштирок этаётган “Микрокредитбанк”, “Бизнесни ривожлантириш банки”, “Асака банк” ҳамда “Туронбанк” акциядорлик тижорат банклари орқали кредит маблағлари ажратилиши кўзда тутилган, –дейди Лойиҳаларни бошқариш бўйича ҳудудий координатор Шоҳрух Амонов. –Бугунги кунда мазкур қарор доирасида қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш, кичик ишлаб чиқариш, сервис, қайта ишлаш, тўқимачилик, ҳунармандчилик, хизмат кўрсатиш, аёллар тадбиркорлиги, транспорт логистикасини ташкил этиш, айланма маблағларни тўлдириш ҳамда туризм соҳаларида фаолият олиб бораётган Бухоро вилоятидаги 29 та тадбиркорлик субъектига 4,5 миллион АҚШ доллари миқдорида кредит маблағлари ажратиб берилди.

Бу йўналишдаги амалий ишлар ҳоким ёрдамчилари ва тегишли тижорат банклари билан ҳамкорликда давом эттирилади.

Зариф Комилов, Тоҳиржон Истатов (сурат), ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги лойиҳалар кўпаймоқда