Тошкент вилоят ҳокими Зойир Мирзаев бошчилигида вилоят масъуллари Россия федерациясининг Москва вилояти губернатори Андрей Воробьёв билан онлайн мулоқотда бўлди.

Мулоқот аввалида, ўтган йиллар давомида икки томонлама ҳамкорлик асосидаги қўшма лойиҳаларнинг муваффақиятли фаолияти эътироф этилди. Нурафшон шаҳрида ҳамкорликда ишга туширилган қиймати 10 миллион долларлик салқин ичимликлар ишлаб чиқариш корхонаси фаолиятини келгусида кенгайтириш режа қилинди. Эндиликда, ҳамкорлар Тошкент вилоятида мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш, қуритишга ихтисослашган умумий қиймати 15 миллион долларлик яна бир йирик лойиҳани амалга ошириш мақсадида эканлигини таъкидлади.  

Шу ташаббуслар учун Тошкент вилояти томонидан ер ажратиш ва коммуникация тизими масалаларида кўмак зарурлиги билдирилди. Бу таклиф ҳоким томонидан қўллаб-қувватланиб, Янгийўл тумани энг мақбул ҳудуд эканлигига тўхталди. Мулоқот давомида Зойир Мирзаевнинг Бўстонлиқ туманида дам олиш масканлари барпо этиш, яъни, меҳмонхоналар, болалар учун соғломлаштириш оромгоҳлари, санаторийлар, дор йўллари қуриш, шунингдек, халқаро стандартларга мос вилоятда рус ва инглиз тилларига ихтисослашган таълим муассасаси ташкил этиш таклифлари ҳам ижобий маъқулланди.  

Таклифлар юзасидан Россия делегациясининг сентябрь ойида Тошкент вилоятига ташрифи кутилмоқда.  

А.Мусаев,ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги лойиҳалар ишга туширилади