Навоий вилояти Маънавият ва маърифат бўлими томонидан 2022 йилнинг 1-чораги давомида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантириш бўйича амалга оширилган ишлар таҳлилига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда аҳоли маънавий онгини юксалтириш, ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, ўлмас қадриятларимизни асраб-авайлаш, умуммиллий маданиятимизни юксалтириш мақсадида амалга оширилган ишлар хусусида маълумот берилди.

Таъкидланганидек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 мартдаги “Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳамда вилоят Маънавият ва маърифат Кенгаши “Йўл харитаси” ижроси юзасидан вилоят Маънавият ва маърифат бўлими ва унинг туман, шаҳар бўлинмаси томонидан учрашув ва давра суҳбатлари, лойиҳалар, фестиваллар, акциялар, кўрик-танловлар ва ўқув семинарлари ўтказилди.

Вилоятда “Маърифат” тарғиботчилар жамияти аъзоларидан иборат тарғибот гуруҳи шакллантирилган.

– Бир вақтлар маҳаллий ҳокимликлар томонидан ҳатто пахта ва ғалла масаласи юзасидан ишчи гуруҳларга жалб этилган маънавиятчиларимиз бугунги кунда бу каби “вазифа”лардан тўлиқ озод этилган, – дейди вилоят Маънавият ва маърифат бўлими раҳбари Акромжон Муқимов. – Асосий эътибор таълим муассасалари, маҳаллалар ҳамда корхона-ташкилотлардаги маънавият ва маърифат соҳасини юксалтиришга қаратилган.

Ёшлар билан ишлашнинг янгича бошқарув механизмларини жорий этиш мақсадида “Заковат” мусобақаси, “Қувноқлар ва зукколар”, “Зукко китобхон”, “Ёш китобхон”, “Ёш китобхон оила”, “Хорижий тиллар билимдони” танловлари ҳамда “Мунозара” интеллектуал ва миллий халқ ўйинлари ўтказилди. Вилоятдаги 368 та умумтаълим мактабида фаолият юритаётган маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарларининг фаолияти таҳлилий ўрганилиб, мониторинг қилинди.

– Мактабларни чинакам маънавият ва маърифат, маданият ўчоғига айлантириш учун таълим-тарбиянинг интерактив усулларини қўллаш мақсадида вилоят Маънавият ва маърифат бўлими ташаббуси билан мактабларда “Маънавиятли синф” лойиҳаси ишлаб чиқилди, – дейди А.Муқимов. – Ушбу лойиҳа доирасида вилоятнинг ҳар бир туманидан танлов асосида битта мактабнинг битта 5-синфига “Маънавиятли синф” мақоми берилиб, ушбу синфга қўшимча китоб жавонлари, атрибутлар, ўқув қуроллари берилмоқда. Тасдиқланган жадвал асосида тумандаги барча ҳоким ўринбосарлари, идора, ташкилот ва корхона раҳбарлари ҳафтанинг бир куни, ўқувчиларга дарс беради. Ҳозирча бу лойиҳа тажриба-синов тариқасида ўтказилмоқда. Келгуси ўқув йилидан оммавий равишда ташкил этилиши кўзда тутилган.

Матбуот анжуманида мутасадди ташкилотлар билан биргаликда умумтаълим мактаблари, техникум ва олий таълим муассасалари ўқувчи ва талабалари ўртасида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш мақсадида ўтказилаётган тадбирларга ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди. Жумладан, 2021 йилда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан ўтказилган рейд тадирларида 49 та, жорий йил 1-чораги давомида эса 10 та ҳолатда ўқувчи ва талабаларнинг қўл телефонларида беҳаёлик, ваҳшийлик каби иллатларни тарғиб қилувчи расм ва видеолар аниқланган. Уларга бўлим томонидан тегишли тартибда хулосалар берилган.

Матбуот анжуманида ОАВ вакиллари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олди.

[gallery-6984]

Абдували Бўриев, Сирож Аслонов (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги лойиҳа: “Маънавиятли синф”