Янги корхонада 600 та иш ўрни яратилди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Бухоро вилояти Когон туманидаги “Сиёвуш текстил” корхонаси “Ғиждувон” эркин иқтисодий зонасида жойлашган.
36 миллион АҚШ долларини ташкил этган лойиҳа ўтган ойда ишга тушган бўлиб, йилига 40 минг тонна акрил ип-калава йигириш қувватига эга. Янги корхонада 600 та иш ўрни яратилди.
Лойиҳанинг кейинги - иккинчи босқичида акрил тола ҳамда ундан тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш тўлиқ маҳаллийлаштирилади. Жами иш ўрни 1 минг 200 тага етказилади.
[gallery-13097]
Отабек МИРСОАТОВ (сурат), ЎзА