Навоий шаҳрида “Navbahor tekstil” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги чет эл корхонаси иш бошлади. Ип-калава ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхона маҳсулотларининг асосий қисми экспорт қилинади.

Президентимиз раҳнамолигида енгил саноат тармоғини ривожлантириш, тўқимачилик корхоналари фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва пахта хомашёсини қайта ишлашни янада кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Натижада тармоқ корхоналари сони йилдан-йилга кўпайиб, ишлаб чиқариш ҳажми ортиб бораётир.

– Йилига 5 минг 400 тонна пахтани қайта ишлаш қувватига эга корхонада 200 нафар аҳоли иш билан таъминланди, – дейди корхона директори Шерзод Жумаев. – Жорий йилда тайёрланадиган 1 миллиард 300 миллион сўмлик ип-калаванинг 80 фоизини экспортга чиқариш режалаштирилган.

Мамлакатимизда бўш турган иншоотлардан мақсадли фойдаланишга қаратилган саъй-ҳаракатлар ўз самарасини бермоқда. Бу борада Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 июлдаги “Давлат мулки объектларини кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига сотиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори муҳим омил бўлаётир. Мазкур корхона ҳам фойдаланилмай турган бинони реконструкция қилиш эвазига ташкил этилди. 10 миллиард 498 миллион сўмлик чет эл инвестицияси жалб қилинган корхонада ишчи-хизматчиларнинг самарали меҳнат қилиши учун барча шароит яратилган.

Кейинги йилларда вилоятда пахта етиштириш, янги навларни яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ҳудудда етиштирилаётган “Бухоро-6”, “Бухоро-102”, “Ан-боёвут-2”, “Султон” навлари ички ва ташқи бозорда харидоргирлиги билан ажралиб туради. Толасининг узунлиги, рангининг тозалиги хомашёнинг саноатбоплигини белгилайди. Жорий йилда вилоятда “Порлоқ”, “Тўрақўрғон-4” каби навлар синовдан ўтказилмоқда.

Навоий вилоятида йилига 100-110 минг тонна пахта хомашёси етиштирилади. 2013 йилда бу ерда 18 миллион АҚШ долларидан ортиқ қийматдаги ип-калава ишлаб чиқарилиб, экспорт қилинди. Айни кунларда вилоятда йиллик 18 минг 300 тонна ип-калава ишлаб чиқариш имконияти яратилди. Бу қарийб 55 минг тонна пахта вилоятнинг ўзида қайта ишланади, демакдир.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги корхона иш бошлади