Янги кўчма кутубхона иш бошлади
Гулистон туманининг “Бешбулоқ” маҳалласи энди ўз кўчма кутубхонасига эга бўлди. Янги кутубхона фойдаланишга топширилгани орқали маҳалла аҳолиси, айниқса, ёшлар билим олиш ва китобхонликни ривожлантиришда кенг имкониятларга эга бўлади.
Кўчма кутубхона фондида 1000 дан ортиқ китоб мавжуд бўлиб, улар орасида бадиий адабиётлар, болалар учун қизиқарли асарлар ва чет эл адабиётлари ҳам бор. Кутубхонада бир вақтнинг ўзида 10 нафардан ортиқ китобхон учун хизмат кўрсатиш имкони яратилган.

Очилиш маросимида Гулистон тумани ҳокимининг ўринбосари Хуршид Челибаев, маҳалла еттилиги ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди. Сўзга чиққанлар кутубхонанинг аҳамиятини таъкидлаб, унинг китобхонликни тарғиб этиш, ёшларни билим олишга рағбатлантириш ва маҳалла ҳаётида муҳим марказга айланишига ишонч билдиришди.



Ғулом Примов, ЎзА мухбири