Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳамда “Ҳилол-нашр” матбаа-нашриёти ҳамкорлигида чоп этилган Имом Бухорийнинг “Саҳиҳи Бухорий” асари ўзбек тилидаги шарҳи китоби ҳақида Мисрнинг Cairo 24.com электрон нашри, elbalad.news сайти ҳамда Ал-Азҳар университетининг “Ал-Азҳар овози” газетасида чоп этилди.

Мақолаларда буюк аждодларимизнинг ислом илмлари соҳасидаги илмий мероси айни кунгача дунё мусулмонлари ҳаётида муҳим аҳамият касб этиб келаётгани, хусусан Мовароуннаҳр ҳудудидан чиққан буюк муҳаддис алломаларнинг ҳадис илми борасидаги бой илмий-маънавий тажрибаси ислом цивилизацияси ривожига муносиб ҳисса қўшгани эътироф этилган.  

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ахборот хизматининг маълум қилишича, Cairo 24.com электрон нашрида “Илк маротаба... Саҳиҳи Бухорийнинг ўзбек тилига таржимаси” номи остида чоп этилган мақола “Ислом тарихи буюк аллома ва мутафаккирларга бой. Ислом кутубхонасини турли илмлар билан бойитган олимларнинг аксариятини Осиё қитъасининг дарёдан нариги томонидаги мамлакатларидан топамиз. Бугунги кунда Ўзбекистон давлати ўз мамлакатида жаҳон цивилизацияси ва илмий тараққиёти ҳамда ислом илмлари ривожига ҳисса қўшган муҳаддислар, таржимонлар, илоҳиётшунос ва ҳуқуқшунослар ҳаёти ва қолдирган меросини илмий тадқиқ этиш йўли билан ўрганишга киришган”, деган сўзлар билан бошланган.  

Мақолада “Саҳиҳи Бухорий” асарига ўзбек тилида берилган шарҳнинг хусусиятли жиҳатларига кенг ўрин берилган. elbalad.news сайтидаги “Қуръондан кейинги энг муқаддас китоб: “Саҳиҳ ал-Бухорий”нинг ўзбек тилига илк бор таржимаси” номли мақолада ушбу кўп жилдли шарҳ дунё уламолари билан ҳамнафас бўлиш, ўзбек халқининг “Саҳиҳ ал-Бухорий” тадқиқига ҳиссаси борлигини исботлаш мақсадида яратилгани таъкидланган. “Ал-Азҳар овози” газетаси эълон қилган “Янги нашр. “Саҳиҳ ал-Бухорий”нинг ўзбек тилида батафсил изоҳи” номли мақолада ўзбек тилида тақдим қилинган мазкур нашр ҳадис илми борасидаги билимларни янада мустаҳкамлаш ҳамда Имом Бухорийнинг бой маънавий меросини тўлароқ англашга асос бўлиб хизмат қилишига урғу берилган.  

Мақолаларнинг барчасида Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори Музаффар Комилов, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори Шовосил Зиёдов ҳамда Марказ директори ўринбосари Отабек Муҳаммадиевнинг янги нашр юзасидан билдирган фикрларидан иқтибослар келтирилган. elbalad.news сайти ҳамда Cairo 24.com электрон нашри таъбири билан айтганда “Китоб нафақат Ўзбекистон, балки бутун дунё халқлари учун қимматли маънавий мерос сифатида баҳоланишига ишонамиз”.  

Ғ.ҲАСАНОВ, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги китобни Мисрнинг бир йўла учта нашри эътироф этди