Андижон шаҳридаги З.М.Бобур номли вилоят ахборот-кутубхона марказида андижонлик ёзувчи ва шоирларнинг жорий йилда нашр этилган китоблари тақдимоти ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг ўттиз бир йиллик байрами олдидан “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!” шиори остида ёзувчи, шоирлар, ижодкор ёшлар, адабиёт ихлосмандлари иштирокида ўтказилган тадбирда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими раҳбари Хуршида Ваҳобжон қизи, вилоят Ахборот-кутубхона маркази директори Гулнорахон Исмоилова сўз олиб, иштирокчиларни мустақиллик байрами билан муборакбод этди. Мамлакатимизда адабиётни ривожлантириш, ижодкорларни қўллаб-қувватлаш, янги китоблар чоп этиш ва китобхонликни тарғиб этиш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилаётганлиги таъкидланди.

– Мамлакатимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, истиқлол ғояларини тарғиб этиш, жамиятдаги ислоҳотларни амалга оширишда юртимиз ижодкорлари, хусусан, ёзувчи ва шоирлар ҳам фаол иштирок этиб келмоқда, – дейди Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими раҳбари Хуршида Ваҳобжон қизи. – Ушбу жараёнга андижонлик ижодкорлар ҳам муносиб ҳисса қўшмоқда. Жорий йилнинг ўзида йигирмага яқин андижонлик ижодкорларнинг китоблари чоп этилганлиги фикримизга бир мисолдир.

Тадбирда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари Фарид Усмон, Замира Рўзиева, Омина Тожибоева, Мунаввара Тиллабоева, Олимжон Раҳимий, шунингдек, ўнга яқин фаол ижодкорларнинг турли мавзулардаги насрий ва назмий китоблари, АҚШда яшовчи ўзбек шоираси Ҳалима Жуманиёзованинг андижонликларга совға сифатида юборган, ўзбек ва инглиз тилидаги "Ватан ифори" номли китоби, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан чоп этилган "Энг гуллаган ёшлик чоғимда" баёзи, "Биринчи китобим" лойиҳаси доирасида нашр этилган китоблар, Бобур халқаро фонди томонидан чоп эттирилган "Бобур куллиёти" мажмуаси, Республика Ёшлар ишлари агентлиги ҳомийлигида чоп эттирилган "Жадидлар", Ўзбекистон Ёзувчилар мактаби ўқувчиларининг "Ёшлик баёзи" тўпламлари тақдимоти ўтказлиди.

Тақдимотларда сўз олганлар юртдошларимизнинг маънавиятини юксалтириш, қалбларида она Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига ҳурмат, юксак инсоний фазилатларни улуғлаш туйғуларини мустаҳкамлашга хизмат қилувчи янги китобларнинг бадиий, ижтимоий, маънавий-маърифий, тарбиявий аҳамияти хусусида гапирди.

Тақдимот доирасида республика ёш ижодкорларининг анъанавий семинари қатнашчилари, Муҳаммад Юсуф номидаги ижод мактаби ўқувчилари ўртасида ўтказилган мушоира шеърият байрамига айланиб кетди.

Тадбирда АҚШда яшовчи ўзбек шоираси Ҳалима Жуманиёзованинг ўзбек ва инглиз тилларида чоп этилган "Ватан ифори" номли шеърий тўплами китобхонларга совға қилинди. Шунингдек, Ёзувчилар уюшма вилоят бўлими томонидан Бобур кутубхонасига барча янги китоблардан тақдим этилди.

Ф. УБАЙДУЛЛАЕВ, З. УМРЗОҚОВ (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги китоблар тақдимоти