Абдулла Қодирий номидаги Навоий вилояти ахборот кутубхона марказида шоир ва ёзувчи Нурулло Очиловнинг “Ғуруримсан, Ватаним!” номли китоби тақдимоти бўлиб ўтди.

Бир гуруҳ ижодкорлар, ёшлар ва ҳарбий қисм аскарлари иштирок этган тадбирда мазкур китоб мундарижаси, мазмун-моҳияти, ижодкорнинг кейинги йиллардаги ижод йўли ҳақида сўз юритилди.  

Шу кунга қадар Нурулло Очиловнинг “Тақдир тарозиси”, “Ҳаёт гулшани”, “Қалб инжулари”, “Саховат боғи”, “Қуёшли диёр” каби китоблари нашр этилган. “Ғуруримсан, Ватаним!” номли китоб ижодкорнинг олтинчи китоби бўлиб, унда шоирнинг сўнгги йилларда ёзилган ватанни улуғловчи, ота-онага муҳаббат, ёру-биродарларга садоқат, одамларни олийжанобликка ундовчи шеърлар, ҳикоя, бадиа ва эсдаликлари ўрин олган.  

– Ижод йўлини танлаган кишининг энг аввало, ўқувчига айтадиган муҳим гапи бўлиши ва шу гапни қандай, қай тарзда айта олиш қобилиятига эга бўлиши лозим. Шундагина у ўз овози ва услубига эга ижодкор сифатида ўқувчилар қалбидан жой эгаллайди, – дейди китоб масъул муҳаррири Отабек Аслонов. – Эътироф этиш керакки, Нурулло Очиловнинг шеърларида ҳам ҳис-туйғу, кечинмалари ифода ва тасвир қудратига эга бадиий сўз воситаси орқали жонли ҳамда тўлақонли ифода этилган. Китобда адабиётнинг наср ва назм йўналишидаги ижод маҳсуллари ўрин олганки, китобхон уларни мутолаа қилгани сайин шоирнинг қалб кечинмаларини ҳис этиб боради. Ватан, муҳаббат, ота-онага ҳурмат, садоқат, ёшларга насиҳат ва ибрат мавзуларида қаламга олинган шеърий гулдаста ўқувчини мушоҳадага, мулоҳазага чорлаши табиий.  

Дарҳақиқат, чинакам шоиргина ўзининг кайфиятини, кечинмаларини, ҳаётий туйғуларини воқеликлар орқали китобхоннинг руҳий дунёсига сингдиришга ҳаракат қилади.  

– Нурулло Очил ўзбек шеъриятига бугун кириб келгани йўқ, – дейди ижодкор Азамат Зарипов. – 1961 йилдан буён савдо соҳаси, қурилиш ва бунёдкорлик ишлари билан бир қаторда, вақтли матбуот, хусусан, туман, вилоят ва республика газета, журналларида ҳикоя ва фельетонлари билан фаол иштирок этиб келди. Ижодкорнинг қатор шеърий ва насрий тўпламлари сермаҳсул ижодининг намунаси бўлиб, унинг навбатдаги “Ғуруримсан, Ватаним!” номли китобидан ўрин олган асарлари ўйлаймизки, тез орада ўзининг ўқувчиларига эга бўлади. Адабиёт аталмиш соҳир оламга эндигина қадам қўяётган ёшлар учун маҳорат мактаби вазифасини ҳам ўтайди.

[gallery-20517]

Китоб тақдимотида ижодкорлар ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб, шоирнинг шеърларидан намуналар ўқишди.

А.Бўриев, С.Аслонов (сурат), ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги китоб тақдимоти