Ўзбекистон халқ шоири Сирожиддин Саййиднинг “Миллат бахтин сўрар миллат отаси” номли янги китоби нашрдан чиқди.

Китоб – инсон қалбида кечажак энг нозик туйғулар – Юрт, Ватан меҳри, иймон ва қалб лаззати, шукроналик ва ўзликни англаш ҳақида.

Лак-лак одамзотни яратган Эгам,

Меҳру карамини таратган  Эгам,

Оламни бир жойга қаратган Эгам – 

Минг-минг ҳикмат эрур бир ишорати, 

Бизга насиб этмиш Байт зиёрати...

Биргина ана шу – Энг Буюк, Энг Улуғ сафар таассуротлари жонланган манзума худди Она алласидек қалбларда акс-садо беради, туйғуларни жунбушга келтиради. 

Бу –  эзгу, самимий тилаклар акс этган китоб.

Бу – кўнгил каъбасидан олам меҳварига юзланган қалб садолари таралиб   турадиган китоб.

Бу – Ватан ва унинг шаънини нондек азиз тутгувчи ўғлонлар, унутилмас он, лаҳзалар ҳақидаги китоб.

Бу – ўқувчини ўзига, ундан руҳий баландликлар сари олиб боргувчи китоб...

Дил дедим, дил йўлин холис йўл кўрдим,

Дил томон юрдиму олис йўл кўрдим.

Дўстлар, бу манзилга етгунча, гўё

Минг йил талпиндиму минг йил йўл юрдим...

Сирожиддин Саййиднинг янги китобини, албатта, ўқинг.

                                                                         Умида Яхшибоева,
 ЎзЖОКУ магистратурасининг 2-босқич  талабаси

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги китоб: “Миллат бахтин сўрар миллат отаси”