Янги китоб: "Кунсулувнинг сирли хатлари"
Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи ёзувчи Собир Ўнарнинг "Кунсулувнинг сирли хатлари" номли китобини чоп этди.
Ушбу китобда ёзувчининг турли йилларда ёзган ҳикоялари жамланган. Ҳикояларда қишлоқ одамларининг танти феъл-атвори, эзгу юмушлари, севги- муҳаббат изтироблари, турмуш машаққатлари, орзу- интилишлари ҳақида ҳикоя қилинади. Яқин йилларда ёзилган асарларда эса ёшларнинг дунёқарашлари ўзига хос маҳорат билан кўрсатиб берилган. Асарни мутолаа қилиш давомида гуё воқеаларнинг иштирокчилари билан яшай бошлайсиз.
Ҳикоялар ўқувчиларни жозибали тили ва табиийлиги билан мафтун этади.