Чирчиқ шаҳридаги “Янги Ўзбекистон” массивида бунёд этилган 5-сон оилавий поликлиника фойдаланишга топширилди.

Шу муносабат билан ташкил этилган очилиш маросимида Тошкент вилоят ҳокими Зойир Мирзаев, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, нуронийлар, тиббиёт фахрийлари иштирок этди.  

Уч қаватли замонавий шифо маскани “Шоҳруҳ қурилиш дизайн” МЧЖ томонидан бунёд этилди. Қурилиш-монтаж ишларига 14,168 миллиард сўм миқдорда маблағ сарфланди. Мазкур мажмуа бир вақтда 250 нафар беморга хизмат кўрсатишга мўлжалланган. Хусусан, Чирчиқдаги 8 та маҳалланинг 25 минг нафардан зиёд аҳолиси энди бу ерга келиши мумкин. Поликлиникада 14 нафар малакали шифокор ва 52 нафар ўрта тиббиёт ходими фаолият олиб боради.  

Тадбир иштирокчилари бинода яратилган шароитлар билан танишди. Мутахассислар таъкидлашича, ҳозир Тошкент вилоятида оилавий поликлиникалар 94 тага етди. Шу билан бирга, жорий йилда яна 118 та маҳаллада тиббиёт пунктлари ташкил этилиб, 715 минг аҳоли тиббий хизмат билан қамраб олинди. Тиббиёт бригадалари томонидан универсал прогрессив патронаж тизими ҳам йўлга қўйилди.  

Маълумки, жорий йилнинг 4 апрель куни Тошкент вилояти ҳокими Чирчиқ шаҳридаги Тинчлик маҳалласида фуқаролар билан ўтказган очиқ мулоқотида мазкур манзилда “Маънавият хиёбони” ташкил қилиш бўйича мутасаддиларга кўрсатмалар берган эди. Ҳудудда мазкур зиё маскани фаолият бошлади. Хиёбон қурилиши учун 1 миллиард 400 миллион сўм маблағ ажратилди.  

Эндиликда бу ерда аҳоли  дам олиши ва маданий ҳордиқ чиқариши учун  турли кўнгилочар тадбирлар, маънавий-маърифий кечалар ўтказилади.  

А.Мусаев, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги ижтимоий объектлар иш бошлади