Билимли, фаол ёшлар янги ғоялар, ихтиролар ҳамда инновациялар билан фан ва технологияни ривожлантиради. Улар ўз билими орқали жамиятдаги мавжуд муаммолар ечимида иштирок этади, ижобий кўрсаткичларни намоён қилади.

Моҳинур Охнорова 19 ёшда. У Аджу университети талабаси. Бир қиз таълим олса, бир миллат юксалади, дейишади. Моҳинур ёш бўлсада, технология ва инновацияга бўлган иштиёқи сабабли университетга кирувчилар учун ёрдамчи платформа бўлган unione.uz сайти дастурчиси сифатида йирик “Ctrl Code” компаниясида ишлашга муваффақ бўлди. IT EDUCATION Ассоциацияси ҳомийлигида ўтказилган танловда 3 минг нафарга яқин иштирокчилар орасидан энг яхши 400 таликка кириб, “Coursera” стипендиясини қўлга киритди.

IT соҳасига оид билимлари сабабли 15 ёшидан бошлаб катта халқаро танловларда иштирок эта бошлади. 

– Ҳаётдаги яқин кўмакчиларим бу менинг ота-онам, – дейди Моҳинур. – Ҳар бир фарзанд учун ота-онасининг қўллови катта куч беради. Сени кимдир тушуниши ривожланишингга сабаб бўлади, янги имкониятлар эшигини очади. Мен меҳрли муҳитда улғайдим. Улар менга  қийинчиликлардан қўрқмасликни, мақсадни катта қўйишни ўргатишди. Ҳар бир бола учун шунчаки дунёга келиб, катта бўлиш кифоя эмас. У ҳақиқий маънода шаклланиши, муваффақиятли ва бахтли инсон бўлиб вояга етиши лозим.

Ўқувчилик давримдан бошлаб веб-дастурлашни ўргана бошладим. 2022 йилда “ICT4Girls Digital Camp”да иштирок этиб, мобил иловалар яратиш бўйича муҳим кўникмаларга эга бўлдим. Кейинги йили эса “AI4Girls” дастурида қатнашиб, “PictoBlox” платформаси орқали зарарли материаллар мавжудлигини аниқлаш ва бу ҳақда маълумот берувчи сунъий интеллектга асосланган ечим ишлаб чиқдим. Ушбу лойиҳа менга атроф-муҳит муаммолари ва уларни технология орқали ҳал қилиш имкониятлари ҳақида чуқурроқ ўйлашга туртки бўлди ҳамда ўз стартапим устида ишлашимга биринчи илҳом манбаи бўлди. 2023 йилда Unisat 2.0 дастурига танланиб, 3D моделлаштириш, физика ва CubeSat тузилмалари билан танишдим. Танлов натижасида 150 нафар иштирокчидан энг яхши 40 талик рўйхатга кириб, ярим финалчи бўлдим. 

Моҳинур изланишдан чарчамади. 2024 йилда инновация ва таълимга бўлган иштиёқи туфайли “Technovation Girls Uzbekistan” танловида UNICEF  томонидан берилган “Best Educational App” номинациясида ғолиб бўлди. Бу тажриба унга илк бор бизнес асосларини ўргатди ва кейинчалик ўз стартапини яратишда асқатди.

Шунингдек, у “AIGirls Bootcamp”да жамоа лойиҳаси учун лойиҳа менежери (Project Manager) сифатида фаолият юритди. Бу роль Моҳинурга жамоани бошқариш, муддатларга риоя қилиш, самарали мулоқот қилиш ва техник билимларини стратегик режалаштириш билан уйғунлаштириш каби муҳим малакаларни ривожлантириш имконини берди. Ушбу тажрибалар уни  турли соҳалардаги технологияга йўналтирилган, ижтимоий таъсирга эга ва барқарор ечимлар яратишга интиладиган ёш тадбиркорга айлантирди.

Моҳинур дастлаб IT соҳасида ўзини ривожлантирган бўлсада, вақт ўтиши билан уни бошқа соҳалар — атроф-муҳит муҳофазаси, таълим, сунъий интеллект ҳамда тадбиркорлик билан бирлаштира олди. Айнан шу ёндашув унга ижтимоий аҳамиятга эга, технологияга асосланган барқарор ечимлар яратиш имконини берди.

Моҳинурнинг стартап ғояси қандай пайдо бўлди?

–“ECOCUPS” — бу бир марталик пластик стаканлардан келиб чиқадиган энг катта экологик муаммолардан бирига ечим беришга интилувчи “GreenTech” стартапи, – дейди қаҳрамонимиз. – Ушбу дастурда мен сунъий интеллект ёрдамида пластик каби зарарли материалларни аниқлайдиган ва одамларни бу ҳақида хабардор қиладиган дастур яратдим. Бу лойиҳа менга пластик чиқиндилар сабабли юзага келаётган жиддий экологик муаммолар ҳақида чуқурроқ тушунча берди. Шу вақтдан бошлаб, кундалик ҳаётимда атрофимдаги пластик ифлосланишга тобора кўпроқ эътибор бера бошладим. Бу муаммонинг долзарблигини ҳис қилганим сари, шаҳримда юз бераётган экологик муаммоларни ўрганишни бошладим. Шу билан бир вақтда, Тошкент дунёдаги энг ифлосланган шаҳарлардан бири сифатида тан олинганини, ҳаво ифлослиги хавфли даражага етганини билдим. Ўзимга савол бердим: “Мен бу муаммони ҳал қилишга қандай ҳисса қўша оламан?”

Биласиз, табиат инсон ҳаётининг манбаи, биз нафас оладиган ҳаво, обиҳаёт муҳим озуқа ва яшаш муҳитимизни таъминловчи энг катта бойликдир. Аммо, афсуски, сўнгги йилларда табиатга бўлган муносабат ўзгарди. Инсоннинг нотўғри фаолияти ва эътиборсизлиги оқибатида экологик муаммолар тобора кучайиб бормоқда.

Мен пластик чиқиндиларни камайтириш ва экологик тоза альтернативаларни тарғиб қилиш йўлларини ўрганишни бошладим. Кенг қамровли тадқиқотлар орқали “ECOCUPS” ғояси шаклланди. Бу стартап пластик чиқиндиларни камайтиришга ва соғлом истеъмол маданиятини ривожлантиришга қаратилган.

Ҳар йили миллиардлаб пластик ва қоғоз стаканлар ахлатхоналарга ёки океанларга тушади, улар юз йиллар давомида парчаланмай, сайёрамизни ифлослантиради.

Бизнинг ечимимиз “ECOCUPS” 99 фоиз биологик парчаланадиган, ейиладиган стаканлар. Улар ифлосланиш ўрнига, табиий тарзда истеъмол қилинади ёки отиб юборилса, биологик парчаланади, яъни нол чиқинди ҳосил бўлади. Табиий ингредиентлардан тайёрланган бу стаканлар мустаҳкам, мазали ва ичимлик тажрибасини янада ёқимли қилади. “ECOCUPS” турли хил таъм вариантларида бўлиб, кофе, чой, смузи каби ичимликларга ўзига хос лаззат қўшади.

Бугун “ECOCUPS” ғоясини Ўзбекистон бозорида амалга татбиқ этиш йўлида молиявий босқичга ўтдик. Аммо бу — фақат бошланиши. “ECOCUPS” бу шунчаки стаканлар эмас, бу — тоза ҳаво, соғлом сайёра ва барқарор келажак сари ташланган реал қадамдир.

Муҳайё Тошқораева ёзиб олди.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги ихтиро: тоза ҳаво, соғлом сайёра ва барқарор келажак сари ташланган реал қадам